12. Албатта Биз Ўзимизгина ўликларни тирилтирурмиз ва уларнинг қилган амалларини ҳамда (қолдирган) изларини ёзиб қўюрмиз. Барча нарсани Биз очиқ Китобда (яъни, Лавҳул-Маҳфузда) белгилаб қўйгандирмиз.
13. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз уларга (Антокия) қишлоғининг аҳлини — у жойга элчилар келган пайтини мисол келтиринг!
И з о ҳ. Ушбу ва қуйидаги оятларда сўз Ҳақ йўлига даъват қилиш учун Ийсо алайҳиссалом томонидан Рум мамлакатидаги Антокия шаҳри аҳолисига юборилган элчилар ва уларни ёлғончи қилганлари оқибатида ҳалокатга дучор бўлган Антокия аҳли ҳақида боради. Бу қисса орқали Қуръон Макка мушрикларини Муҳаммад Пайғамбарга иймон келтирмасликнинг мудҳиш оқибатларидан огоҳлантиради.
14. Ўшанда Биз уларга икки (элчини) юборганимизда, у иккисини ёлғончи қилишгач, учинчи (элчи) билан қувватлантирдик. Бас, (уччала элчи Антокия аҳлига): «Дарҳақиқат, биз сизларга (юборилган) элчилармиз», деган эдилар.
18. Улар дедилар: «Ҳақиқатан, бизлар сизлар ҳақингизда бадгумондамиз. Қасамки, агар (бу сўзларингизни) тўхтатмасангизлар, албатта сизларни тошбўрон қилурмиз ва сизларга биз томондан бир аламли азоб етар».
20. (Шу пайт) бир киши шаҳарнинг бир чеккасидан шошганча келиб, деди: «Эй қавмим, бу элчиларга эргашинглар!
И з о ҳ. Ривоят қилинишича, бу киши шаҳар четида истиқомат қилувчи художўй ва саховатли — бир одам бўлиб, исми Ҳабиб ан-Нажжор эди. У ҳамшаҳарлари ўзларини ҳақ йўлига даъват қилиш учун келган элчиларни ёлғончи қилишиб, ўлдиришмоқчи бўлиб турганларидан хабар топгач, шошганча уларнинг олдига келиб, мазкур оятлардаги сўзларни айтади.
23. Мен У зотни қўйиб (жонсиз бутларни) худо қилиб олайми?! (Ҳаргиз ундай қилмасман, чунки) агар Раҳмон менга бирон зиён етказишни истаса, у (бут)ларнинг оқловлари мени бирон нарсадан беҳожат қила олмас ва улар мени (Аллоҳнинг азобидан) қутқара олмаслар.
28. Биз (Ҳабиб ан-Нажжорни ўлдирганларидан) кейин унинг устига (уларни ҳалок қилиш учун) осмондан бирон қўшин (яъни, азоб фаришталарини) туширмадик, Биз (ҳеч нарса) туширгувчи бўлмадик.
33. Ўлик-қуруқ ер улар учун (қайта тирилиш ҳақ эканига) бир оят-аломатдир — Биз уни (сув билан) тирилтирдик ва ундан (турли) дон-дунни ундириб чиқардик. Бас, улар ўша (дон)дан ерлар.
35. Токи (одамлар ўша боғларнинг) мевасидан есинлар учун (шундай қилдик). Ҳолбуки, у (мевалар)ни улар (қўллари билан) қилмаган — ясаб олмаган эдилар. Ахир шукр қилмайдиларми?!
36. Ер ундириб-ўстирадиган нарсалардан, (одамларнинг) ўзларидан ва яна улар билмайдиган нарсалардан иборат барча жуфтларни яратган (Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан) пок Зотдир.
И з о ҳ. Мазкур оятда Аллоҳ таоло коинотдаги барча нарсани жуфт қилиб яратгани уқтирилди. Энди қуйидаги оятларда ана ўша жуфтлардан кеча ва кундуз ҳамда қуёш ва ой ҳақида сўз юритилиб, улардан ҳар бири Буюк Илоҳий қудратга далолат қиладиган оят-аломатлардан экани таъкидланади.
38. Қуёш (бирон сония тўхтамай) ўз қароргоҳи сари жорий бўлур. Бу қудратли ва билгувчи Зотнинг тақдири — ўлчовидир.
И з о ҳ. Ердан минг-минг марта катта ҳажмга эга бўлган қуёш то «кун ва ой бирлашиб кетадиган» Қиёмат Куни келгунича бир нафас ҳам тинмасдан фазода айланаверади. Фақат қудратли ва доно Зот — Аллоҳ таолонинг Ўзигина уни шундай тартиб-ўлчовга бўйсундириб қўя олур.
39. Биз ойни ҳам токи у эски (хурмо) бутоғи каби бўлиб (эгилиб ҳилол ҳолига келиб) қолгунича бир неча манзилга белгилаб-тайинлаб қўгандирмиз.
И з о ҳ. Дарҳақиқат, ой бир ой давомида йигирма саккиз манзил — жойда турли суратда кўрингани сабабли кўзга йигирма саккизта бўлиб туюлади. Сўнгра бир ёки икки кеча кўринмасдан туради-да, кейин яна ўша тартибда такрорланади. Агар қуёш кундузлари оламни нур ва ҳароратга тўлдирса, ой кечаларга ёруғлик бахш этиши билан бирга барча кишилар учун вақт ўлчови бўлиб ҳам хизмат қилади.
40. На қуёш учун ойга етиш мумкин бўлур ва на кеча кундуздан ўзгувчидир. (Қуёш, ой ва юлдузларнинг) барчалари фалакда сузиб юрур.
И з о ҳ. Яъни, то Қиёмат қойим бўлгунича қуёш ойга ета олмас ва кеча кундузнинг ўрнини эгаллаб ола билмас. Ушбу ояти каримада яна коинотдаги барча катта-кичик сайёралар фазода муаллақ ҳолда сузиб юришлари баён қилингандир. Илм-фанга йигирманчи асрнинг бошларига келибгина маълум бўлган бу ҳақиқатлар ҳақида Қуръони Карим бундан ўн тўрт аср илгари хабар берган эди. Бунда ақл эгалари учун ибрат бордир.
41. Биз уларнинг авлод-зурриётларини (Нуҳ пайғамбар билан бирга одамлар ва турли жониворларга) тўла кемада кўтарганимиз (ва тўфон балосидан нажот берганимиз) улар учун (Бизнинг қудратимизни кўрсатадиган) яна бир оятдир.
44. Магар Биз томондан бўлган марҳамат сабабли ва (маълум) бир вақтгача (яъни, ажаллари етгунча ҳаёт неъматларидан) баҳраманд бўлишлари учун (уларга бало-қазолардан нажот берилур).
49. Улар фақат биргина даҳшатли қичқириқни кутмоқдалар, холос. У уларни (ўлимдан мутлақо бехабар ҳолларида кўча-кўй ва бозорларда бир-бирлари билан) жанжаллашиб турганларида олиб кетар (яъни, ҳалок этар).
67. Агар Биз хоҳласак, уларни турган жойларида (маймун, тўнғиз ёки тош каби) бошқа нарсаларга айлантириб қўйган бўлур эдик. Сўнг улар (олдинга) юришга ҳам қодир эмаслар, (ортларига ҳам) қайта олмаслар.
И з о ҳ. Ушбу икки оятни шундай тушунмоқ лозим: Аллоҳ таоло ҳаётларини куфру исён билан ўтказган кимсалар ҳақида «Агар биз истасак уларнинг кўзларини кўр қилиб, йўлларини топа олмайдиган қилиб қўйишимиз ёки уларни инсонликдан чиқариб бутунлай бошқа нарсаларга айлантириб қўйишимиз мумкин эди. Аммо Биз уларни Тўғри Йўлга юрсинлар ва тавба-тазарруъ қилсинлар деб инсонликларида қолдирган эдик. Лекин улар ўз динсизликларидан қайтмадилар ва оқибат-натижада жаҳаннам эгалари бўлиб қолдилар», дейди ва бу билан ҳали-ҳануз ҳаёти дунёда бўлган кишиларни огоҳлантиради.
68. Биз кимга (узун) умр берсак унинг хилқатини (жисму-жонини) тубан — ночор қилиб қўюрмиз. Ахир ақл юргизмайдиларми (яъни, бир кишининг сурат ва сийратида ёш-яланглиги билан қари-қартанглиги ўртасида нақадар катта фарқ борлигини кўриб ибрат олмайдиларми)?!
69. (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга) шеър ўргатмадик ва (шоирлик) унинг учун дуруст эмасдир. (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом тиловат қилаётган нарса) фақат бир эслатма ва очиқ-равшан Қуръондир.
И з о ҳ. Зотан, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом модомики Аллоҳ таоло томонидан юборилган пайғамбар эканлар, демак фақат рост сўзламоқлари лозим. Шеърият эса ўз кўтаринкилиги, муболағалари билан (яъни, ўз табиати билан тўла маънодаги) ростгўйликни кўтара олмайди. Билъакс шоирларнинг эътирофларича ҳам, шеърнинг энг ширини энг ёлғонидир. Бинобарин, ўз умматларига бир умр амал қилиб ўтишадиган дин арконларини ўргатадиган ва ғайб олами, Охират диёри ҳақида хабар берадиган пайғамбар шоир бўлиши дуруст эмасдир.
71. Ахир улар, Биз учун Ўз (қудрат) қўлимиз билан қилган нарсаларни — чорва ҳайвонларини яратиб қўйганимизни кўрмадиларми?! Мана улар ўша (ҳайвон)ларга эгадирлар.
72. Биз ўша (ҳайвон)ларни уларга бўйсундириб қўйганмиз. Ана уларнинг минадиган нарсалари ҳам ўша (ҳайвон)лардандир, ейдиган (таом)лари ҳам ўшалардандир.
76. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сизни уларнинг сўзлари ғамгин қилмасин! Зотан, Биз уларнинг яширадиган нарсаларини ҳам, ошкор қиладиган нарсаларини ҳам билурмиз.
79. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «У (чириган суяк)ларни дастлаб (бир томчи сув)дан пайдо қилган Зотнинг Ўзи қайта тирилтирур. У (Ўзи яратган) барча халқни билгувчидир».
ಪವಿತ್ರ ಕುರ್ಆನ್ ಉಜ್ಬೆಕ್ ಅರ್ಥಾನುವಾದ - ಅಲಾಉದ್ದೀನ್ ಮನ್ಸೂರ್ - ಮುದ್ರಣ 1430 ಹಿ. ರುವ್ವಾದ್ ಅನುವಾದ ಕೇಂದ್ರದ ವತಿಯಿಂದ ಇದನ್ನು ಸರಿಪಡಿಸಲಾಗಿದೆ. ಸಲಹೆ, ಮೌಲ್ಯಮಾಪನ ಮತ್ತು ನಿರಂತರ ಪ್ರಗತಿಗಾಗಿ ಮೂಲಪ್ರತಿಯು ಲಭ್ಯವಿದೆ.
Contents of the translations can be downloaded and re-published, with the following terms and conditions:
1. No modification, addition, or deletion of the content.
2. Clearly referring to the publisher and the source (QuranEnc.com).
3. Mentioning the version number when re-publishing the translation.
4. Keeping the transcript information inside the document.
5. Notifying the source (QuranEnc.com) of any note on the translation.
6. Updating the translation according to the latest version issued from the source (QuranEnc.com).
7. Inappropriate advertisements must not be included when displaying translations of the meanings of the Noble Quran.
ಹುಡುಕಾಟದ ಫಲಿತಾಂಶಗಳು:
API specs
Endpoints:
Sura translation
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/sura/{translation_key}/{sura_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified sura (by its number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114)
Returns:
json object containing array of objects, each object contains the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/aya/{translation_key}/{sura_number}/{aya_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified aya (by its number sura_number and aya_number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114) aya_number: [1-...] (Aya number in the sura)
Returns:
json object containing the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".