Check out the new design

ಪವಿತ್ರ ಕುರ್‌ಆನ್ ಅರ್ಥಾನುವಾದ - ಅಲ್-ಮುಖ್ತಸರ್ ಫಿ ತಫ್ಸೀರಿಲ್ ಕುರ್‌ಆನಿಲ್ ಕರೀಮ್ - ಉಜ್ಬೆಕ್ ಅನುವಾದ * - ಅನುವಾದಗಳ ವಿಷಯಸೂಚಿ


ಅರ್ಥಗಳ ಅನುವಾದ ಅಧ್ಯಾಯ: ತ್ವಾಹಾ   ಶ್ಲೋಕ:
وَأَنَا ٱخۡتَرۡتُكَ فَٱسۡتَمِعۡ لِمَا يُوحَىٰٓ
Эй Мусо, рисолатимни одамларга етказиш учун сени танладим. Ўзингга юбориладиган ваҳийга қулоқ сол.
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
إِنَّنِيٓ أَنَا ٱللَّهُ لَآ إِلَٰهَ إِلَّآ أَنَا۠ فَٱعۡبُدۡنِي وَأَقِمِ ٱلصَّلَوٰةَ لِذِكۡرِيٓ
Мен - Аллоҳдирман. Мендан ўзга чин маъбуд йўқ. Ёлғиз Менгагина ибодат қил. Мени ёдга олиш учун намозни тўкис адо эт.
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
إِنَّ ٱلسَّاعَةَ ءَاتِيَةٌ أَكَادُ أُخۡفِيهَا لِتُجۡزَىٰ كُلُّ نَفۡسِۭ بِمَا تَسۡعَىٰ
Қиёматнинг келиши аниқ, муқаррар. Уни яшириброқ тураман. Қачон келишини ҳеч ким билмайди. Лекин пайғамбар олиб келган хабарларда унинг аломатларини кўрадилар. Токи, ҳар бир жон ўзи қилган яхши ё ёмон амалига яраша жазо ёки мукофотини олсин.
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
فَلَا يَصُدَّنَّكَ عَنۡهَا مَن لَّا يُؤۡمِنُ بِهَا وَٱتَّبَعَ هَوَىٰهُ فَتَرۡدَىٰ
Ҳавойи нафсига эргашиб, ҳаромдан тап тортмайдиган иймонсиз кофирлар сени охиратга иймон келтириб, солиҳ амаллар ила унинг учун ҳаракат қилишдан ҳаргиз тўсиб қўймасин.
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
وَمَا تِلۡكَ بِيَمِينِكَ يَٰمُوسَىٰ
"Эй Мусо, қўлингдаги нима?"
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
قَالَ هِيَ عَصَايَ أَتَوَكَّؤُاْ عَلَيۡهَا وَأَهُشُّ بِهَا عَلَىٰ غَنَمِي وَلِيَ فِيهَا مَـَٔارِبُ أُخۡرَىٰ
Мусо алайҳиссалом деди: "У менинг асойим. Юраётганимда унга таянаман. У билан қўйларимга барг қоқиб бераман. Унда менинг бошқа қиладиган ишларим ҳам бор".
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
قَالَ أَلۡقِهَا يَٰمُوسَىٰ
Аллоҳ деди: «Эй Мусо, уни ташла».
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
فَأَلۡقَىٰهَا فَإِذَا هِيَ حَيَّةٞ تَسۡعَىٰ
Мусо уни ташлаган эди, бирдан у тез ва чаққон ҳаракат қиладиган катта илонга айланиб қолди.
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
قَالَ خُذۡهَا وَلَا تَخَفۡۖ سَنُعِيدُهَا سِيرَتَهَا ٱلۡأُولَىٰ
Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга деди: "Уни қўлингга ол. Илон эканидан қўрқма. Қўлингга олганинг заҳоти уни яна қайта асога айлантириб қўюрмиз".
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
وَٱضۡمُمۡ يَدَكَ إِلَىٰ جَنَاحِكَ تَخۡرُجۡ بَيۡضَآءَ مِنۡ غَيۡرِ سُوٓءٍ ءَايَةً أُخۡرَىٰ
Қўлингни қўлтиғингга тиқ. У оппоқ бўлиб чиқади. Лекин у пес бўлмайди. Бу сен учун яна бир мўъжизадир.
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
لِنُرِيَكَ مِنۡ ءَايَٰتِنَا ٱلۡكُبۡرَى
Эй Мусо, Биз сенга бу икки мўъжизани қудратимизни ва сенинг пайғамбар эканингни кўрсатиб турадиган буюк оят-аломатларимизни намойиш қилиш учун кўрсатдик.
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
ٱذۡهَبۡ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ إِنَّهُۥ طَغَىٰ
Эй Мусо, Фиръавн олдига бор. Чунки у куфр келтириб, Аллоҳга қарши чиқиб, ҳаддидан ошди.
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
قَالَ رَبِّ ٱشۡرَحۡ لِي صَدۡرِي
Мусо алайҳиссалом деди: "Парвардигорим қалбимни кенг қил. Токи, озор-азиятларни кўтаришим осон бўлсин".
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
وَيَسِّرۡ لِيٓ أَمۡرِي
"Ишимни осон қил".
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
وَٱحۡلُلۡ عُقۡدَةٗ مِّن لِّسَانِي
Мени равон гапиришга қодир айлагин.
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
يَفۡقَهُواْ قَوۡلِي
Токи, рисолатингни етказаётганимда гапимни тушунсинлар, англасинлар.
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
وَٱجۡعَل لِّي وَزِيرٗا مِّنۡ أَهۡلِي
Менга ўз аҳлимдан ишларимга қаралашадиган бир ёрдамчи-дастёр қилиб бер.
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
هَٰرُونَ أَخِي
Оғам Ҳорун ибн Имронни.
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
ٱشۡدُدۡ بِهِۦٓ أَزۡرِي
У билан белимни бақувват қил.
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
وَأَشۡرِكۡهُ فِيٓ أَمۡرِي
Уни рисолатни етказишдаги ишимга шерик айла.
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
كَيۡ نُسَبِّحَكَ كَثِيرٗا
Токи, Сенга кўп тасбиҳ айтайлик.
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
وَنَذۡكُرَكَ كَثِيرًا
Ва Сени кўп эслайлик.
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
إِنَّكَ كُنتَ بِنَا بَصِيرٗا
Сен бизни кўриб турган эдинг. Бирон ишимиз Сендан яширин эмас.
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
قَالَ قَدۡ أُوتِيتَ سُؤۡلَكَ يَٰمُوسَىٰ
Аллоҳ деди: "Эй Мусо, сенга сўраганингни бердик".
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
وَلَقَدۡ مَنَنَّا عَلَيۡكَ مَرَّةً أُخۡرَىٰٓ
Албатта, Биз сенга илгари, гўдаклик чоғингда ҳам неъмат берган эдик.
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
ಈ ಪುಟದಲ್ಲಿರುವ ಶ್ಲೋಕಗಳ ಉಪಯೋಗಗಳು:
• وجوب حسن الاستماع في الأمور المهمة، وأهمها الوحي المنزل من عند الله.
Муҳим ишларга диққат билан қулоқ солиш вожиб. Ишларнинг энг муҳими Аллоҳ тарафидан нозил қилинган ваҳийдир.

• اشتمل أول الوحي إلى موسى على أصلين في العقيدة وهما: الإقرار بتوحيد الله، والإيمان بالساعة (القيامة)، وعلى أهم فريضة بعد الإيمان وهي الصلاة.
Мусо алайҳиссаломга дастлаб келган ваҳий ақидадаги икки асосни ўз ичига олган. Улар Аллоҳнинг бирлигини тан олиш ва қиёмат кунига ишонишдир.

• التعاون بين الدعاة ضروري لإنجاح المقصود؛ فقد جعل الله لموسى أخاه هارون نبيَّا ليعاونه في أداء الرسالة.
Мақсадга етиш учун даъватчилар ўзаро бир-бирларига ёрдам беришлари лозим. Аллоҳ Мусога акаси Ҳорунни рисолатни етказишда ёрдам бериши учун пайғамбар қилди.

• أهمية امتلاك الداعية لمهارة الإفهام للمدعوِّين.
Даъватчи одамларга тушунтира олиш маҳоратига эга бўлиши муҳим.

 
ಅರ್ಥಗಳ ಅನುವಾದ ಅಧ್ಯಾಯ: ತ್ವಾಹಾ
ಅಧ್ಯಾಯಗಳ ವಿಷಯಸೂಚಿ ಪುಟ ಸಂಖ್ಯೆ
 
ಪವಿತ್ರ ಕುರ್‌ಆನ್ ಅರ್ಥಾನುವಾದ - ಅಲ್-ಮುಖ್ತಸರ್ ಫಿ ತಫ್ಸೀರಿಲ್ ಕುರ್‌ಆನಿಲ್ ಕರೀಮ್ - ಉಜ್ಬೆಕ್ ಅನುವಾದ - ಅನುವಾದಗಳ ವಿಷಯಸೂಚಿ

ಪ್ರಕಾಶನ - ಕುರ್‌ಆನ್ ತಫ್ಸೀರ್ ಸ್ಟಡಿ ಸೆಂಟರ್

ಮುಚ್ಚಿ