Check out the new design

ಪವಿತ್ರ ಕುರ್‌ಆನ್ ಅರ್ಥಾನುವಾದ - ಅಲ್-ಮುಖ್ತಸರ್ ಫಿ ತಫ್ಸೀರಿಲ್ ಕುರ್‌ಆನಿಲ್ ಕರೀಮ್ - ಉಜ್ಬೆಕ್ ಅನುವಾದ * - ಅನುವಾದಗಳ ವಿಷಯಸೂಚಿ


ಅರ್ಥಗಳ ಅನುವಾದ ಅಧ್ಯಾಯ: ತ್ವಾಹಾ   ಶ್ಲೋಕ:
وَلَقَدۡ أَوۡحَيۡنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ أَنۡ أَسۡرِ بِعِبَادِي فَٱضۡرِبۡ لَهُمۡ طَرِيقٗا فِي ٱلۡبَحۡرِ يَبَسٗا لَّا تَخَٰفُ دَرَكٗا وَلَا تَخۡشَىٰ
Дарҳақиқат, Биз Мусога шундай ваҳий юбордик: "Бандаларим билан Мисрдан кечаси йўлга чиқ. Токи, сизларни ҳеч ким сезиб қолмасин. Денгизга асони уриб, ундан қуруқ йўл ҳосил қил. Фиръавн ва унинг одамлари ортингиздан етиб олишидан ҳам, денгизга ғарқ бўлишдан ҳам қўрқма".
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
فَأَتۡبَعَهُمۡ فِرۡعَوۡنُ بِجُنُودِهِۦ فَغَشِيَهُم مِّنَ ٱلۡيَمِّ مَا غَشِيَهُمۡ
Фиръавн ўз аскарлари билан уларнинг ортидан қувди. Денгиз уларни ўраганича ўраб олди. Унинг ҳақиқатини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Ҳаммалари ғарқ бўлиб, қирилиб кетдилар. Мусо ва унинг тобелари эса нажот топдилар.
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
وَأَضَلَّ فِرۡعَوۡنُ قَوۡمَهُۥ وَمَا هَدَىٰ
Фиръавн ўз қавмига куфрни чиройли қилиб кўрсатиб, уларни йўлдан оздирди, тўғри йўлга бошламади.
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
يَٰبَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ قَدۡ أَنجَيۡنَٰكُم مِّنۡ عَدُوِّكُمۡ وَوَٰعَدۡنَٰكُمۡ جَانِبَ ٱلطُّورِ ٱلۡأَيۡمَنَ وَنَزَّلۡنَا عَلَيۡكُمُ ٱلۡمَنَّ وَٱلسَّلۡوَىٰ
Бани Исроилни Фиръавн ва унинг лашкарларидан қутқарганимиздан кейин уларга шундай дедик: "Эй Бани Исроил, сизларни душманингиздан қутқардик. Мусо билан гаплашиш учун Тур тоғининг ўнг тарафига ваъдалашдик. Сизларга асал каби ширин ичимлик ва гўшти мазали беданани нозил қилдик".
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
كُلُواْ مِن طَيِّبَٰتِ مَا رَزَقۡنَٰكُمۡ وَلَا تَطۡغَوۡاْ فِيهِ فَيَحِلَّ عَلَيۡكُمۡ غَضَبِيۖ وَمَن يَحۡلِلۡ عَلَيۡهِ غَضَبِي فَقَدۡ هَوَىٰ
Биз сизларга ризқ қилиб берган ҳалол таомлардан енглар. Ҳаддингиздан ошиб, Биз ҳалол қилиб қўйган нарсалардан ҳаром нарсалар сари ўтиб кетманглар. Акс ҳолда бошингизга ғазабим тушар. Кимнинг бошига ғазабим тушса, бас, албатта, у ҳалок бўлиб, дунё ва охиратда бадбахт бўлиб қолади.
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
وَإِنِّي لَغَفَّارٞ لِّمَن تَابَ وَءَامَنَ وَعَمِلَ صَٰلِحٗا ثُمَّ ٱهۡتَدَىٰ
Албатта, Мен тавба қилган, иймон келтирган, солиҳ амал қилган, кейин эса ҳақ устида барқарор турган зотларни кўп мағфират қиламан, кечираман.
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
۞ وَمَآ أَعۡجَلَكَ عَن قَوۡمِكَ يَٰمُوسَىٰ
Эй Мусо, нима сабабдан шошиб, қавмингдан илгарилаб, уларни ортингда қолдириб кетдинг?
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
قَالَ هُمۡ أُوْلَآءِ عَلَىٰٓ أَثَرِي وَعَجِلۡتُ إِلَيۡكَ رَبِّ لِتَرۡضَىٰ
Мусо алайҳиссалом деди: "Парвардигорим, улар ортимдан келмоқдалар. Яқинда етиб оладилар. Мендан рози бўлишингни истаб, Сенга шошдим".
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
قَالَ فَإِنَّا قَدۡ فَتَنَّا قَوۡمَكَ مِنۢ بَعۡدِكَ وَأَضَلَّهُمُ ٱلسَّامِرِيُّ
Аллоҳ деди: "Биз ортингда қолган қавмингни бузоққа ибодат қилиш билан балоладик. Сомирий шу ишга даъват қилиб, уларни йўлдан оздирди".
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
فَرَجَعَ مُوسَىٰٓ إِلَىٰ قَوۡمِهِۦ غَضۡبَٰنَ أَسِفٗاۚ قَالَ يَٰقَوۡمِ أَلَمۡ يَعِدۡكُمۡ رَبُّكُمۡ وَعۡدًا حَسَنًاۚ أَفَطَالَ عَلَيۡكُمُ ٱلۡعَهۡدُ أَمۡ أَرَدتُّمۡ أَن يَحِلَّ عَلَيۡكُمۡ غَضَبٞ مِّن رَّبِّكُمۡ فَأَخۡلَفۡتُم مَّوۡعِدِي
Бас, Мусо қавмининг йўлдан озиб, бузоққа ибодат қилганидан ғазабланиб, хафа бўлиб қайтди ва деди: «Эй қавмим, Аллоҳ сизларга Тавротни нозил қилиш ҳақида яхши ваъда қилмаганмиди?! Узоқ вақт ўтдимики, уни унутган бўлсангиз? Ёки бу ишингиз билан Парвардигорингиз томонидан устингизга ғазаб, азоб тушишини истаб, менга берган итоаткорликда барқарор туриш ҳақидаги ваъдани буздингизми?!"
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
قَالُواْ مَآ أَخۡلَفۡنَا مَوۡعِدَكَ بِمَلۡكِنَا وَلَٰكِنَّا حُمِّلۡنَآ أَوۡزَارٗا مِّن زِينَةِ ٱلۡقَوۡمِ فَقَذَفۡنَٰهَا فَكَذَٰلِكَ أَلۡقَى ٱلسَّامِرِيُّ
Мусонинг қавми деди: «Эй Мусо, биз сенга берган ваъдани ўз ихтиёримиз билан бузмадик. Шундай қилишга мажбур бўлиб қолдик. Фиръавн қавмининг зеб-зийнатларидан иборат оғир юклар бизга юклатилганди. Улардан қутулиш учун бир чуқурга ташлаб юбордик. Худди биз ташлаганимиздек, Сомирий ҳам ўзидаги Жаброил алайҳиссалом отининг оёғи остидан олинган тупроқни ташлади".
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
ಈ ಪುಟದಲ್ಲಿರುವ ಶ್ಲೋಕಗಳ ಉಪಯೋಗಗಳು:
• من سُنَّة الله انتقامه من المجرمين بما يشفي صدور المؤمنين، ويقر أعينهم، ويذهب غيظ قلوبهم.
Жиноятчи осийлардан интиқом олиб, мўминларнинг қалбига ором бериш, уларни қувонтириш ва дилларидаги ғазаб ўтини ўчириш Аллоҳ таолонинг қонуниятларидандир.

• الطاغية شؤم على نفسه وعلى قومه؛ لأنه يضلهم عن الرشد، وما يهديهم إلى خير ولا إلى نجاة.
Золим зўравон ўзининг ҳам, қавмининг ҳам бошига битган балодир. Чунки у одамларни йўлдан оздиради. Уларни на эзгуликка бошлайди ва на нажотга.

• النعم تقتضي الحفظ والشكر المقرون بالمزيد، وجحودها يوجب حلول غضب الله ونزوله.
Неъмат ато этилдими, энди уни кўз қорачиғидек асрамоқ лозим. Шукр билан неъмат зиёда бўлади. Нонкўрлик қилган банда эса неъматдан мосуво бўлиб, Аллоҳнинг ғазабига учрайди.

• الله غفور على الدوام لمن تاب من الشرك والكفر والمعصية، وآمن به وعمل الصالحات، ثم ثبت على ذلك حتى مات عليه.
Мушриклигидан, кофирлигидан, осийлигидан тавба айлаб, иймон келтириб, солиҳ амаллар қилиб, кейин то ўлгунича шу тавбасида барқарор турган бандани Аллоҳ кечиради.

• أن العجلة وإن كانت في الجملة مذمومة فهي ممدوحة في الدين.
Яхши ишга шошилиш гарчи бу ердаги гапда бироз қораланиб келган бўлса ҳам аслида у динда мақтовга лойиқ амал ҳисобланади.

 
ಅರ್ಥಗಳ ಅನುವಾದ ಅಧ್ಯಾಯ: ತ್ವಾಹಾ
ಅಧ್ಯಾಯಗಳ ವಿಷಯಸೂಚಿ ಪುಟ ಸಂಖ್ಯೆ
 
ಪವಿತ್ರ ಕುರ್‌ಆನ್ ಅರ್ಥಾನುವಾದ - ಅಲ್-ಮುಖ್ತಸರ್ ಫಿ ತಫ್ಸೀರಿಲ್ ಕುರ್‌ಆನಿಲ್ ಕರೀಮ್ - ಉಜ್ಬೆಕ್ ಅನುವಾದ - ಅನುವಾದಗಳ ವಿಷಯಸೂಚಿ

ಪ್ರಕಾಶನ - ಕುರ್‌ಆನ್ ತಫ್ಸೀರ್ ಸ್ಟಡಿ ಸೆಂಟರ್

ಮುಚ್ಚಿ