Check out the new design

पवित्र कुरअानको अर्थको अनुवाद - पवित्र कुर्आनको संक्षिप्त व्याख्याको उज्बेक भाषामा अनुवाद । * - अनुवादहरूको सूची


अर्थको अनुवाद सूरः: वाकियह   श्लोक:
ثُمَّ إِنَّكُمۡ أَيُّهَا ٱلضَّآلُّونَ ٱلۡمُكَذِّبُونَ
Кейин сизлар, эй қайта тирилишни ёлғон дейдиган, тўғри йўлдан озган гумроҳлар, Қиёмат куни албатта заққум дарахтидан егувчисизлар. У жуда аччиқ ва сассиқ бўлади.
अरबी व्याख्याहरू:
لَأٓكِلُونَ مِن شَجَرٖ مِّن زَقُّومٖ
Кейин сизлар, эй қайта тирилишни ёлғон дейдиган, тўғри йўлдан озган гумроҳлар, Қиёмат куни албатта заққум дарахтидан егувчисизлар. У жуда аччиқ ва сассиқ бўлади.
अरबी व्याख्याहरू:
فَمَالِـُٔونَ مِنۡهَا ٱلۡبُطُونَ
Мана шу аччиқ дарахтдан оч қоринларингизни тўлдирасизлар.
अरबी व्याख्याहरू:
فَشَٰرِبُونَ عَلَيۡهِ مِنَ ٱلۡحَمِيمِ
Унинг устидан ўта қайноқ сув ичгувчисизлар.
अरबी व्याख्याहरू:
فَشَٰرِبُونَ شُرۡبَ ٱلۡهِيمِ
Касалга учраган ташна туя тўймасдан ичавергани каби сизлар ҳам ичаверасизлар, ичаверасизлар.
अरबी व्याख्याहरू:
هَٰذَا نُزُلُهُمۡ يَوۡمَ ٱلدِّينِ
Мана шу аччиқ таом ва қайноқ сув уларнинг Қиёмат кунидаги зиёфатларидир.
अरबी व्याख्याहरू:
نَحۡنُ خَلَقۡنَٰكُمۡ فَلَوۡلَا تُصَدِّقُونَ
Эй ҳақни ноҳаққа чиқарадиганлар, сизларни Биз йўқдан бор қилганмиз. Шундай бўлгач, ўлганингиздан кейин сизларни қайта тирилтиришимизга ҳам ишонаверсангиз бўлмайдими?
अरबी व्याख्याहरू:
أَفَرَءَيۡتُم مَّا تُمۡنُونَ
Эй инсонлар, сизлар аёлларингизнинг бачадонларига тўкадиган маний ҳақида ўйлаб кўрдингларми?
अरबी व्याख्याहरू:
ءَأَنتُمۡ تَخۡلُقُونَهُۥٓ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡخَٰلِقُونَ
Шу манийни сизлар яратасизларми ёки уни яратган Бизми?
अरबी व्याख्याहरू:
نَحۡنُ قَدَّرۡنَا بَيۡنَكُمُ ٱلۡمَوۡتَ وَمَا نَحۡنُ بِمَسۡبُوقِينَ
Орангизда содир бўлиб турадиган ўлимни Биз тақдир қилиб қўйганмиз. Ҳар бирингизнинг ўз ажали бор. Уни олдга ҳам, ортга ҳам сура олмайди. Биз ожизлар эмасмиз.
अरबी व्याख्याहरू:
عَلَىٰٓ أَن نُّبَدِّلَ أَمۡثَٰلَكُمۡ وَنُنشِئَكُمۡ فِي مَا لَا تَعۡلَمُونَ
Ҳозирги хилқатингизни ўзингиз биладиган бошқа бир шаклга алмаштириб қўйишга ҳам, сизлар билмайдиган бошқа бир шаклга келтиришга ҳам қодирмиз.
अरबी व्याख्याहरू:
وَلَقَدۡ عَلِمۡتُمُ ٱلنَّشۡأَةَ ٱلۡأُولَىٰ فَلَوۡلَا تَذَكَّرُونَ
Сизларни дастлаб қандай яратганимизни билдинглар-ку. Шундан ибрат олиб, биринчи марта яратган Зот ўлганингиздан кейин қайта тирилтиришга ҳам қодир эканини билиб олмайсизларми?
अरबी व्याख्याहरू:
أَفَرَءَيۡتُم مَّا تَحۡرُثُونَ
Ерга сиз қадаётган дон, уруғ ҳақида ўйлаб кўрдингизми?
अरबी व्याख्याहरू:
ءَأَنتُمۡ تَزۡرَعُونَهُۥٓ أَمۡ نَحۡنُ ٱلزَّٰرِعُونَ
Ўша донни ундириб-ўстираётган сизларми ёки Бизми?
अरबी व्याख्याहरू:
لَوۡ نَشَآءُ لَجَعَلۡنَٰهُ حُطَٰمٗا فَظَلۡتُمۡ تَفَكَّهُونَ
Агар истасак, ўша экинни пишиб етилаёзган бир пайтда қуруқ чўпга айлантириб қўйган бўлар эдик. Сизлар эса бу ҳолатдан ҳайрон бўлиб қолар эдинглар.
अरबी व्याख्याहरू:
إِنَّا لَمُغۡرَمُونَ
"Сарф-харажатларимизга куйиб қолдик, зарар кўрдик", деб қолар эдинглар.
अरबी व्याख्याहरू:
بَلۡ نَحۡنُ مَحۡرُومُونَ
"Яна ҳам тўғрироғи биз ризқдан маҳрум бўлганлармиз", деб қолар эдинглар.
अरबी व्याख्याहरू:
أَفَرَءَيۡتُمُ ٱلۡمَآءَ ٱلَّذِي تَشۡرَبُونَ
Чанқаган пайтингизда ўзингиз ичадиган сув ҳақида ўйлаб кўрдингларми?
अरबी व्याख्याहरू:
ءَأَنتُمۡ أَنزَلۡتُمُوهُ مِنَ ٱلۡمُزۡنِ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡمُنزِلُونَ
Уни самодаги булутлардан ёғдирган сизларми ёки Бизми?
अरबी व्याख्याहरू:
لَوۡ نَشَآءُ جَعَلۡنَٰهُ أُجَاجٗا فَلَوۡلَا تَشۡكُرُونَ
Агар истасак, уни ичиб ҳам бўлмайдиган, ерни суғориб ҳам бўлмайдиган ўта шўр сувга айлантириб қўйган бўлар эдик. Уни ширин, фойдали сув қилиб берган Аллоҳга шукр қилмайсизларми?
अरबी व्याख्याहरू:
أَفَرَءَيۡتُمُ ٱلنَّارَ ٱلَّتِي تُورُونَ
Бирон манфаатни кўзлаб ўзингиз ёқадиган олов ҳақида ўйлаб кўрдингларми?
अरबी व्याख्याहरू:
ءَأَنتُمۡ أَنشَأۡتُمۡ شَجَرَتَهَآ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡمُنشِـُٔونَ
Унинг дарахтини пайдо қилган сизларми ёки Бизми?
अरबी व्याख्याहरू:
نَحۡنُ جَعَلۡنَٰهَا تَذۡكِرَةٗ وَمَتَٰعٗا لِّلۡمُقۡوِينَ
Биз бу ўтни охират оловини эслатиб турадиган бир эслатма ҳамда орангиздаги мусофирлар учун бир манфаат қилиб қўйдик.
अरबी व्याख्याहरू:
فَسَبِّحۡ بِٱسۡمِ رَبِّكَ ٱلۡعَظِيمِ
Бас, эй Пайғамбар, улуғ Парвардигорингизни Ўзига нолойиқ бўлган нуқсонлардан покланг!
अरबी व्याख्याहरू:
۞ فَلَآ أُقۡسِمُ بِمَوَٰقِعِ ٱلنُّجُومِ
Аллоҳ юлдузларнинг турган ўринларига, ботар жойларига қасам ичди.
अरबी व्याख्याहरू:
وَإِنَّهُۥ لَقَسَمٞ لَّوۡ تَعۡلَمُونَ عَظِيمٌ
Бундай жойларга қасам ичиш, агар билсангизлар, жуда улуғ қасам. Зеро, уларда сон-саноқсиз белгилар, ибратлар бор.
अरबी व्याख्याहरू:
यस पृष्ठको अायतहरूका लाभहरूमध्येबाट:
• دلالة الخلق الأول على سهولة البعث ظاهرة.
Илк бора яратиш қайта тирилтиришнинг енгил иш эканига яққол далилдир.

• إنزال الماء وإنبات الأرض والنار التي ينتفع بها الناس نعم تقتضي من الناس شكرها لله، فالله قادر على سلبها متى شاء.
Ёмғирнинг ёғиши, ўсимликларнинг униб-ўсиши, одамларнинг бирон манфаатни кўзлаб ўт ёқишлари Аллоҳ ато этган неъматлардир. Уларнинг шукрини адо қилмоқ лозим. Зеро, Аллоҳ уларни истаган пайтида қайтариб олиши мумкин.

• الاعتقاد بأن للكواكب أثرًا في نزول المطر كُفْرٌ، وهو من عادات الجاهلية.
Ёмғирнинг ёғишига юлдузларнинг таъсири бор, деб билиш куфрдир. Бу жоҳилиятдаги одатлардан бири эди.

 
अर्थको अनुवाद सूरः: वाकियह
अध्यायहरूको (सूरःहरूको) सूची رقم الصفحة
 
पवित्र कुरअानको अर्थको अनुवाद - पवित्र कुर्आनको संक्षिप्त व्याख्याको उज्बेक भाषामा अनुवाद । - अनुवादहरूको सूची

मर्क्ज तफ्सीर लिद्दिरासात अल-कुर्आनियह द्वारा प्रकाशित।

बन्द गर्नुस्