Ёки, унинг ўзи тўқиб олган, дерларми?! Йўқ! У сендан олдин ўзларига ҳеч огоҳлантиргувчи келмаган қавмни огоҳлантиришинг учун Роббингдан (келган) ҳақдир. Шоядки, улар ҳидоят топсалар.
Аллоҳ осмонлару Ерни ва улар орасидаги нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра (Зоти ва улуғлигига муносиб суратда) Аршга юксалган Зотдир. Сиз учун ундан ўзга дўст ҳам, шафоатчи ҳам йўқдир. Ахир, эсламайсизларми?!@सुधारक
Аллоҳ осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра аршни эгаллаган Зотдир. Сиз учун ундан ўзга дўст ҳам, шафоатчи ҳам йўқдир. Ахир, эсламайсизларми?!
(Осмонлару Ернинг олти кунда яратилишининг ҳикмати ва сирлари ёлғиз Аллоҳнинг Ўзигагина маълум. Уламоларимиз бу тўғрида турли фикрларни айтган бўлсалар ҳам, кўплари Аллоҳга ҳавола этишни маъқул биладилар.)
У зот осмондан ергача барча ишнинг тадбирини қилур. Сўнгра ўша (иш) миқдори сиз санаётган ҳисобда минг йилга тенг бўлган кунда Унга чиқар.
(Яъни, Аллоҳ таоло дунёдаги ҳамма ишларнинг тадбирини қилиб қўйган. Аммо бу ишлар қолиб кетавермайди. Унутилиб ҳам, натижасиз ҳам қолмайди. Балки қиёмат куни яна Аллоҳнинг ҳузурига чиқади. Қиёмат куни ўзининг даҳшати ила, бу дунёда одамлар санаб юрган минг йилга тенг бўлади. Ана ўша кунни ўйлаб иш кўриш керак.)
Агар хоҳлаганимизда, ҳар бир жонга ўз ҳидоятини берар эдик. Лекин Мендан: «Албатта, жаҳаннамни жинлар ва одамларни жамлаб тўлдирурман», деган сўз ҳақ бўлди.
(Ҳа, бу иш Аллоҳ таоло учун осон эди. Аллоҳ инсонни айрича табиат билан яратди. Унга ақл берди. Ирода берди. Истак берди. Шаҳват берди. Пайғамбар юбориб, китоб нозил қилди. Ҳидоят ва залолат йўлини кўрсатди. Бу дунёдаги вазифасини тушунтирди. Одамлар ва жинлар ичидан кофирликни, осийликни танлаганларини қўшиб жаҳаннамга ташлаб, улар билан уни албатта тўлдираман, деган сўзим бор эди, шу ҳақ бўлди.)
«Бас, тотиб кўринглар, ушбу кунингизда учрашувни унутганингиз туфайли Биз ҳам сизни унутдик. Қилиб ўтган амалларингиз туфайли мангу азобни тотинг!» дейилур.
Уларнинг ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур. Улар Роббиларига қўрқув ва умидворлик ила дуо қилурлар ва ўзларига ризқ қилиб берган нарсаларимиздан инфоқ қилурлар.
Бас, ҳеч бир жон ўзлари учун қилиб ўтган амаллари мукофотига беркитиб қўйилган кўз қувончларини билмас.
(Яъни, ҳеч бир одам яхши амаллари эвазига жаннатда беркитиб қўйилган, кўзни қувонтирадиган мукофотлар борлигини идрок қила билмас. Улар риё бўлмасин деб амалларни кечасида, махфий равишда қилгани учун Аллоҳ таоло ҳам уларга берадиган мукофотини махфий қилиб, беркитиб қўйган.)
Аммо фосиқлик қилганлар эса, бас, уларнинг жойлари дўзахдир. Ҳар қачон ундан чиқмоқни ирода қилсалар, унга қайтарилурлар ва уларга: «Ўзингиз ёлғонга чиқарган дўзахнинг азобини тотинг», дейилур.
(Фосиқлар дўзах азобидан қийналиб, ундан қочиб чиқишга ҳаракат қиладилар. Аммо улар дўзахдан энди чиқай деб қолганларида, яна унга қайтариладилар. Шундай қилиб, у ерда доимий ва абадий азобланадилар.)
Албатта, Биз уларга буюк азобдан олдин яқин азобни тоттирамиз. Шоядки, қайтсалар.
(Яъни, ўша фосиқларга охиратнинг буюк азобидан олдин бу дунёдаги яқин азобни тоттирамиз. Шоядки улар бундан сабоқ олиб, куфр ва фисқу фужурдан, ёмонликлардан қайтсалар.)
Батаҳқиқ, Биз Мусога китобни бердик. Бас, сен унинг рўбарў бўлишидан шубҳада бўлма. Ва биз уни Бани Исроилга ҳидоят қилиб бердик.
(Ушбу жумла маъноси ҳақида тафсирчи уламоларимиз турли фикрларни айтганлар. Бирлари, бу жумлада Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломнинг Исро ва Меърож кечасида Мусо алайҳиссаломга рўбарў бўлишлари айтилган, деб тушунадилар. Иккинчилари, Мусо алайҳиссаломнинг Тавротга рўбарў бўлишларидир, деб айтадилар. Учинчилари эса, Мусога китоб берганимиздек, сени ҳам бир илоҳий китобга рўбарў қиламиз, деган маънода тафсир этадилар.)
Бас, улардан юз ўгир ва мунтазир бўл. Албатта, улар ҳам мунтазирдирлар.
(Кўриб ўтганимиздек, Сажда сурасида ҳар бир инсон доимо эсда тутиши ва ҳаётда тез-тез эслаб туриши лозим бўлган маънолар ўзига хос услуб билан келтирилгандир. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом бу сураи каримани намозда ва ҳар куни ётишларидан олдин ўқир эдилар. Имоми Бухорий ривоят қилган ҳадисда Ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассалом жума куни бомдод намозида Сажда сураси билан «Ҳал ата алал-инсани» сурасини ўқир эдилар», деганлар.)
पवित्र कुर्आनको अर्थको उज्बेक भाषामा अनुवाद, अनुवादक : मुहम्मद सादिक मुहम्मद युसुफ, प्रकाशन : १४३० हिज्री । रव्वाद अनुवाद केन्द्रको निरीक्षणमा सच्याइएको छ । सुझाव, मूल्याङ्कन र निरन्तर परिमार्जनका लागि मूल अनुवाद हेर्न सक्नुहुन्छ ।
Contents of the translations can be downloaded and re-published, with the following terms and conditions:
1. No modification, addition, or deletion of the content.
2. Clearly referring to the publisher and the source (QuranEnc.com).
3. Mentioning the version number when re-publishing the translation.
4. Keeping the transcript information inside the document.
5. Notifying the source (QuranEnc.com) of any note on the translation.
6. Updating the translation according to the latest version issued from the source (QuranEnc.com).
7. Inappropriate advertisements must not be included when displaying translations of the meanings of the Noble Quran.
نتائج البحث:
API specs
Endpoints:
Sura translation
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/sura/{translation_key}/{sura_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified sura (by its number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114)
Returns:
json object containing array of objects, each object contains the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/aya/{translation_key}/{sura_number}/{aya_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified aya (by its number sura_number and aya_number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114) aya_number: [1-...] (Aya number in the sura)
Returns:
json object containing the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".