Check out the new design

د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه * - د ژباړو فهرست (لړلیک)


د معناګانو ژباړه سورت: نمل   آیت:
فَلَمَّا جَآءَ سُلَيۡمَٰنَ قَالَ أَتُمِدُّونَنِ بِمَالٖ فَمَآ ءَاتَىٰنِۦَ ٱللَّهُ خَيۡرٞ مِّمَّآ ءَاتَىٰكُمۚ بَلۡ أَنتُم بِهَدِيَّتِكُمۡ تَفۡرَحُونَ
Элчи ва унинг аъёнлари Сулаймон алайҳиссалом олдига ҳадя билан келганларида Сулаймон алайҳиссалом бу ишни маъқул кўрмади ва деди: "Менга мол-давлат билан мадад бериб, ўзинглардан буриб юбормоқчи бўляпсизларми? Аллоҳ менга ато этган пайғамбарлик ва подшоҳлик У Зотнинг сизларга ато этганидан яхшироқ. Мол-давлатдан иборат ҳадядан қувонадиган сизларсизлар.
عربي تفسیرونه:
ٱرۡجِعۡ إِلَيۡهِمۡ فَلَنَأۡتِيَنَّهُم بِجُنُودٖ لَّا قِبَلَ لَهُم بِهَا وَلَنُخۡرِجَنَّهُم مِّنۡهَآ أَذِلَّةٗ وَهُمۡ صَٰغِرُونَ
Сулаймон алайҳиссалом элчига деди: "Ҳадянгни олиб, уларга қайтиб бор. Биз унинг устига у бас кела олмайдиган қўшин тортиб борамиз ва агар бўйсунмасалар, уларни Сабаъдан хор-зор қилиб қувиб чиқарамиз".
عربي تفسیرونه:
قَالَ يَٰٓأَيُّهَا ٱلۡمَلَؤُاْ أَيُّكُمۡ يَأۡتِينِي بِعَرۡشِهَا قَبۡلَ أَن يَأۡتُونِي مُسۡلِمِينَ
Сулаймон алайҳиссалом ўз мулкининг аъёнларига қарата шундай деди: "Эй аъёнлар, улар менинг олдимга бўйсуниб келишларидан олдин унинг тахтини менга қайси бирингиз келтира олади?"
عربي تفسیرونه:
قَالَ عِفۡرِيتٞ مِّنَ ٱلۡجِنِّ أَنَا۠ ءَاتِيكَ بِهِۦ قَبۡلَ أَن تَقُومَ مِن مَّقَامِكَۖ وَإِنِّي عَلَيۡهِ لَقَوِيٌّ أَمِينٞ
Жинлардан бир паҳлавони шундай жавоб берди: "Мен унинг тахтини сенга ўрнингдан туришингдан олдин келтираман ва албатта, мен бунга қодир ва ишончлидирман".
عربي تفسیرونه:
قَالَ ٱلَّذِي عِندَهُۥ عِلۡمٞ مِّنَ ٱلۡكِتَٰبِ أَنَا۠ ءَاتِيكَ بِهِۦ قَبۡلَ أَن يَرۡتَدَّ إِلَيۡكَ طَرۡفُكَۚ فَلَمَّا رَءَاهُ مُسۡتَقِرًّا عِندَهُۥ قَالَ هَٰذَا مِن فَضۡلِ رَبِّي لِيَبۡلُوَنِيٓ ءَأَشۡكُرُ أَمۡ أَكۡفُرُۖ وَمَن شَكَرَ فَإِنَّمَا يَشۡكُرُ لِنَفۡسِهِۦۖ وَمَن كَفَرَ فَإِنَّ رَبِّي غَنِيّٞ كَرِيمٞ
Сулаймон ҳузуридаги китобдан хабари бор, жумладан, Аллоҳнинг буюк номи айтилиб дуо қилинганда у албатта ижобат бўлишини ҳам биладиган бир солиҳ олим киши: "Мен уни сенга кўз юмиб очгунингча келтираман", деди. Аллоҳга дуо қилди. Аллоҳ унинг дуосини ижобат айлаб, тахт ўша заҳоти ҳозиру нозир бўлди. Сулайҳмон алайҳиссалом тахтнинг ўз ҳузурида жойлашиб турганини кўргач, деди: "Бу Парвардигоримнинг шукр қиламанми ёки нонкўрлик қиламанми, шуни синаш учун кўрсатган фазлидандир. Ким шукр қилса, ўзига фойда. Ким нонкўрлик қилса, бас, Парвардигорим унинг шукр қилишидан беҳожат ва карамли Зотдир. Шу қадар карамлики, Уни инкор қилиб турган кофирга ҳам ризқ бераверади.".
عربي تفسیرونه:
قَالَ نَكِّرُواْ لَهَا عَرۡشَهَا نَنظُرۡ أَتَهۡتَدِيٓ أَمۡ تَكُونُ مِنَ ٱلَّذِينَ لَا يَهۡتَدُونَ
Сулаймон алайҳиссалом деди: "Тахтнинг шаклини ўзгартириб қўйинглар. Кўрайлик-чи, уни таний олармикин ёки ўзининг нарсасини танишга йўл тополмайдиганлардан бўлармикин".
عربي تفسیرونه:
فَلَمَّا جَآءَتۡ قِيلَ أَهَٰكَذَا عَرۡشُكِۖ قَالَتۡ كَأَنَّهُۥ هُوَۚ وَأُوتِينَا ٱلۡعِلۡمَ مِن قَبۡلِهَا وَكُنَّا مُسۡلِمِينَ
Сабаъ маликаси келгач, синаш учун унга: "Тахтинг мана шундаймиди?", дейилди. Бу саволга у: "Худди ўшанинг ўзи-ку", деб жавоб берди. Шунда Сулайҳмон алайҳиссалом деди: "Аллоҳ илмни ундан олдин бизга берди. Зеро, Аллоҳ бундай ишларга Қодирдир ва биз Аллоҳнинг амрига итоат этгувчилардан эдик".
عربي تفسیرونه:
وَصَدَّهَا مَا كَانَت تَّعۡبُدُ مِن دُونِ ٱللَّهِۖ إِنَّهَا كَانَتۡ مِن قَوۡمٖ كَٰفِرِينَ
У қавмига эргашиб, тақлид қилиб, Аллоҳни қўйиб, бошқа нарсаларга ибодат қиларди. Ўша ибодат қилган нарсаси уни Аллоҳга тавҳид узра ибодат қилишдан қайтарди. У Аллоҳга куфр келтирган қавмдан бўлгани учун ўзи ҳам кофир эди.
عربي تفسیرونه:
قِيلَ لَهَا ٱدۡخُلِي ٱلصَّرۡحَۖ فَلَمَّا رَأَتۡهُ حَسِبَتۡهُ لُجَّةٗ وَكَشَفَتۡ عَن سَاقَيۡهَاۚ قَالَ إِنَّهُۥ صَرۡحٞ مُّمَرَّدٞ مِّن قَوَارِيرَۗ قَالَتۡ رَبِّ إِنِّي ظَلَمۡتُ نَفۡسِي وَأَسۡلَمۡتُ مَعَ سُلَيۡمَٰنَ لِلَّهِ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Унга: "Саройга кир", дейилди. Сарой биллур қаср бўлиб, худди сув устига қурилганга ўхшар эди. Уни кўргач, сув деб ўйлади ва пойчаларини шимарди. Сулаймон алайҳиссалом унга: "Бу биллурдан силлиқ қилиб ясалган қасрдир", деди ва уни Исломга даъват этди. Малика бу даъватни қабул қилиб: "Парвардигорим, мен Сендан бошқага ибодат қилиб, ўзимга ўзим жабр қилибман. Энди Сулаймон билан бирга ҳамма махлуқотларнинг парвардигори Аллоҳга бўйсундим, мусулмон бўлдим", деди.
عربي تفسیرونه:
په دې مخ کې د ایتونو د فایدو څخه:
• عزة الإيمان تحصّن المؤمن من التأثر بحطام الدنيا.
Иймон иззати мўминни дунё зеб-зийнатларига берилиб кетишдан асраб туради.

• الفرح بالماديات والركون إليها صفة من صفات الكفار.
Фақат моддий ютуқлар билангина қувониб, шунинг ўзида қотиб қолиш кофирларга хос хислатлардандир.

• يقظة شعور المؤمن تجاه نعم الله.
Мўмин Аллоҳнинг неъматларини ҳис этиш борасида ҳар доим сергакдир.

• اختبار ذكاء الخصم بغية التعامل معه بما يناسبه.
Рақибнинг заковати синаб кўрилса, у билан қандай муомала қилиш ойдинлашади.

• إبراز التفوق على الخصم للتأثير فيه.
Рақибга таъсир ўтказмоқчи бўлсангиз, ундан устун эканингизни кўрсатиб қўйинг.

 
د معناګانو ژباړه سورت: نمل
د سورتونو فهرست (لړلیک) د مخ نمبر
 
د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه - د ژباړو فهرست (لړلیک)

د مرکز تفسیر للدراسات القرآنیة لخوا خپور شوی.

بندول