Check out the new design

Tradução dos significados do Nobre Qur’an. - Tradução usbeque de interpretação abreviada do Nobre Alcorão. * - Índice de tradução


Tradução dos significados Surah: As-Saffat   Versículo:

Соффот

Dos propósitos do capítulo:
تنزيه الله عما نسبه إليه المشركون، وإبطال مزاعمهم في الملائكة والجن.
Аллоҳнинг мушриклар айтаётган айблардан поклигини кўрсатиб бериш ҳамда уларнинг фаришталар ва жинлар ҳақидаги гумонларини пучга чиқариш.

وَٱلصَّٰٓفَّٰتِ صَفّٗا
Аллоҳ ибодат чоғида бир текис саф тортиб турадиган фаришталар номига қасам ичди.
Os Tafssir em língua árabe:
فَٱلزَّٰجِرَٰتِ زَجۡرٗا
Аллоҳ булутларни тўсиб, Ўзи истаган тарафга ҳайдайдиган фаришталар номига қасам ичди.
Os Tafssir em língua árabe:
فَٱلتَّٰلِيَٰتِ ذِكۡرًا
Аллоҳ Ўзининг каломини тиловат қиладиган фаришталар номига қасам ичди.
Os Tafssir em língua árabe:
إِنَّ إِلَٰهَكُمۡ لَوَٰحِدٞ
Эй инсонлар, сизларнинг чин маъбудингиз биттадир, шериксиздир. У Аллоҳдир.
Os Tafssir em língua árabe:
رَّبُّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَا وَرَبُّ ٱلۡمَشَٰرِقِ
Осмонларнинг Парвардигоридир. Ернинг Парвардигоридир. Улар орасидаги нарсаларнинг Парвардигоридир. Қишин-ёзин ҳали чиқиб, ҳали ботиб турадиган қуёшнинг Парвардигоридир.
Os Tafssir em língua árabe:
إِنَّا زَيَّنَّا ٱلسَّمَآءَ ٱلدُّنۡيَا بِزِينَةٍ ٱلۡكَوَاكِبِ
Дарҳақиқат, Биз ерга энг яқин осмонни жуда гўзал юлдузлар ила безадик. Улар худди тизиб қўйилган инжулар каби порлайдилар.
Os Tafssir em língua árabe:
وَحِفۡظٗا مِّن كُلِّ شَيۡطَٰنٖ مَّارِدٖ
Дунё осмонини юлдузлар ила ҳар бир итоатсиз шайтондан асрадик.
Os Tafssir em língua árabe:
لَّا يَسَّمَّعُونَ إِلَى ٱلۡمَلَإِ ٱلۡأَعۡلَىٰ وَيُقۡذَفُونَ مِن كُلِّ جَانِبٖ
Самодаги фаришталар Парвардигор тарафидан келган ваҳий, У Зотнинг шариати ёки қадари ҳақида гаплашиб турганларида уларни шайтонлар эшита олмаслар. Улар ҳар тарафдан учар юлдузлар ила қаршиликка учрайдилар, ҳайдаладилар.
Os Tafssir em língua árabe:
دُحُورٗاۖ وَلَهُمۡ عَذَابٞ وَاصِبٌ
Эшитмасликлари учун улар ҳайдаладилар. Охиратда эса уларга доимий аламли азоб бордир.
Os Tafssir em língua árabe:
إِلَّا مَنۡ خَطِفَ ٱلۡخَطۡفَةَ فَأَتۡبَعَهُۥ شِهَابٞ ثَاقِبٞ
Шайтонлардан биронтасининг бир илиб олгани бундан мустасно. Бу фаришталар ўртасида айланиб, ҳали ергача етиб келмаган бир сўздир. Унга ҳам бир учар юлдуз етиб олиб, куйдириб юборади. Учар юлдузлар куйдириб юборишидан олдин уни жинлар коҳинларга етказиши ва улар бирга юзни қўшиб ёлғон тўқишлари ҳам мумкин.
Os Tafssir em língua árabe:
فَٱسۡتَفۡتِهِمۡ أَهُمۡ أَشَدُّ خَلۡقًا أَم مَّنۡ خَلَقۡنَآۚ إِنَّا خَلَقۡنَٰهُم مِّن طِينٖ لَّازِبِۭ
Эй Муҳаммад, анави қайта тирилишни инкор этаётган кофирлардан сўранг-чи, яратилиши қаттиқроқ, жисми кучлироқ, аъзолари улканроқ улармикинлар ёки Биз яратган осмонлар, ер ва фаришталармикин? Дарҳақиқат, Биз уларни ёпишқоқ лойдан яратдик. Шу қадар заиф нарсадан яратилган бўла туриб, яна қандай қайта тирилишни инкор қиладилар-а!
Os Tafssir em língua árabe:
بَلۡ عَجِبۡتَ وَيَسۡخَرُونَ
Эй Муҳаммад, сиз Аллоҳнинг қудратига, махлуқотларини қандай бошқаришига қойил қолдингиз ва мушрикларнинг қайта тирилишни инкор этишларидан ажабландингиз. Анави мушриклар эса бу ҳақда гапирганингиз сари уни масхара қилиш даражасига бордилар.
Os Tafssir em língua árabe:
وَإِذَا ذُكِّرُواْ لَا يَذۡكُرُونَ
Ўша мушрикларга насиҳат қилинса, унга қулоқ солмайдилар. Чунки улар бағритош одамлар. Уларга насиҳат кор қилмайди.
Os Tafssir em língua árabe:
وَإِذَا رَأَوۡاْ ءَايَةٗ يَسۡتَسۡخِرُونَ
Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳақ эканига далолат қилувчи бирон белгини кўрсалар, унинг устидан куладилар, масхара қиладилар.
Os Tafssir em língua árabe:
وَقَالُوٓاْ إِنۡ هَٰذَآ إِلَّا سِحۡرٞ مُّبِينٌ
"Муҳаммад олиб келган нарса очиқ, кўриниб турган сеҳрдан бошқа нарса эмас", дейдилар.
Os Tafssir em língua árabe:
أَءِذَا مِتۡنَا وَكُنَّا تُرَابٗا وَعِظَٰمًا أَءِنَّا لَمَبۡعُوثُونَ
Ўлиб тупроқ ва чириган суякларга айланиб кетганимиздан кейин яна қайта тириламизми? Ахир бундай бўлиши мумкин эмас-ку!
Os Tafssir em língua árabe:
أَوَءَابَآؤُنَا ٱلۡأَوَّلُونَ
Ўтиб кетган боболаримиз ҳам қайта тириладиларми?
Os Tafssir em língua árabe:
قُلۡ نَعَمۡ وَأَنتُمۡ دَٰخِرُونَ
Эй Муҳаммад, уларга шундай жавоб беринг: "Ҳа, тупроқ ва чириган суякларга айланиб кетганингиздан кейин қайта тириласизлар. Олдин ўтиб кетган ота-боболарингиз ҳам. Ҳаммангиз хор-зор бўлган ҳолингизда қайта тириласизлар.
Os Tafssir em língua árabe:
فَإِنَّمَا هِيَ زَجۡرَةٞ وَٰحِدَةٞ فَإِذَا هُمۡ يَنظُرُونَ
Бу иш Сур карнайига бир нафха уриш билангина юз беради. Қарабсизки, ҳаммалари Қиёмат кунининг даҳшатларини ўз кўзлари билан кўриб, энди Аллоҳ бизни нима қилар экан, дея кутиб турадилар.
Os Tafssir em língua árabe:
وَقَالُواْ يَٰوَيۡلَنَا هَٰذَا يَوۡمُ ٱلدِّينِ
Қайта тирилишни инкор қилган мушриклар: "Шўримиз қурсин! Ахир бу Аллоҳ бандаларини у дунёда қилган амалларига яраша жазолайдиган ва мукофотлайдиган Қиёмат куни-ку", деб қоладилар.
Os Tafssir em língua árabe:
هَٰذَا يَوۡمُ ٱلۡفَصۡلِ ٱلَّذِي كُنتُم بِهِۦ تُكَذِّبُونَ
Уларга шундай дейилади: "Сизлар инкор қилган ва ёлғонга чиқарган ажрим куни мана шу".
Os Tafssir em língua árabe:
۞ ٱحۡشُرُواْ ٱلَّذِينَ ظَلَمُواْ وَأَزۡوَٰجَهُمۡ وَمَا كَانُواْ يَعۡبُدُونَ
Ўша кунда фаришталарга шундай дейилади: "Золим мушрикларни ва уларнинг ҳамтовоқларини ҳамда улар Аллоҳни қўйиб, ибодат қилиб юрган бутларини тўплаб, ҳаммасини жаҳаннам сари ҳайдаб боринглар. Зеро, уларнинг борар жойи ўша дўзахдир.
Os Tafssir em língua árabe:
مِن دُونِ ٱللَّهِ فَٱهۡدُوهُمۡ إِلَىٰ صِرَٰطِ ٱلۡجَحِيمِ
Ўша кунда фаришталарга шундай дейилади: "Золим мушрикларни ва уларнинг ҳамтовоқларини ҳамда улар ибодат қилиб юрган бутларини тўплаб, ҳаммасини жаҳаннам сари ҳайдаб боринглар. Зеро, уларнинг борар жойи ўша дўзахдир.
Os Tafssir em língua árabe:
وَقِفُوهُمۡۖ إِنَّهُم مَّسۡـُٔولُونَ
Уларни дўзахга киритишдан олдин тўхтатиб туринглар. Олдин қилиб ўтган ишларига ҳисоб берсинлар. Ундан кейин дўзахга ҳайданглар.
Os Tafssir em língua árabe:
Das notas do versículo nesta página:
• تزيين السماء الدنيا بالكواكب لمنافع؛ منها: تحصيل الزينة، والحفظ من الشيطان المارد.
Дунё осмонини юлдузлар билан безашнинг фойдаларидан бири, уни гўзал қилиш бўлса, яна бири шайтон ҳужумидан ҳимоя қилишдир.

• إثبات الصراط؛ وهو جسر ممدود على متن جهنم يعبره أهل الجنة، وتزل به أقدام أهل النار.
Оятларда пулсиротнинг борлиги ўз исботини топиб турибди. У дўзах устига қўйилган кўприкдир. Жаннатийлар ундан ўтиб кетадилар. Дўзахийлар эса унга қулаб тушадилар.

 
Tradução dos significados Surah: As-Saffat
Índice de capítulos Número de página
 
Tradução dos significados do Nobre Qur’an. - Tradução usbeque de interpretação abreviada do Nobre Alcorão. - Índice de tradução

emitido pelo Centro de Tafssir para Estudos do Alcorão

Fechar