قرآن کریم کے معانی کا ترجمہ - ازبک ترجمہ - محمد صادق * - ترجمے کی لسٹ


معانی کا ترجمہ سورت: سورۂ معارج   آیت:

Маъориж сураси

سَأَلَ سَآئِلُۢ بِعَذَابٖ وَاقِعٖ
Сўровчи воқеъ бўлувчи азоб ҳақида сўради.
عربی تفاسیر:
لِّلۡكَٰفِرِينَ لَيۡسَ لَهُۥ دَافِعٞ
Кофирларга. Уни дафъ қилувчи йўқдир.
عربی تفاسیر:
مِّنَ ٱللَّهِ ذِي ٱلۡمَعَارِجِ
У Аллоҳдан — маъорижлар эгасидандир.
عربی تفاسیر:
تَعۡرُجُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ وَٱلرُّوحُ إِلَيۡهِ فِي يَوۡمٖ كَانَ مِقۡدَارُهُۥ خَمۡسِينَ أَلۡفَ سَنَةٖ
Фаришталар ва Руҳ Унинг ҳузурига миқдори эллик минг йил бўлган кунда кўтарилур.
عربی تفاسیر:
فَٱصۡبِرۡ صَبۡرٗا جَمِيلًا
Бас, чиройли сабр қил.
عربی تفاسیر:
إِنَّهُمۡ يَرَوۡنَهُۥ بَعِيدٗا
Албатта, улар у(қиёмат)ни узоқ деб биладир.
عربی تفاسیر:
وَنَرَىٰهُ قَرِيبٗا
Ва Биз уни жуда яқин деб билурмиз.
عربی تفاسیر:
يَوۡمَ تَكُونُ ٱلسَّمَآءُ كَٱلۡمُهۡلِ
У кунда осмон худди қора мой қолдиқларига ўхшаб қоладир.
عربی تفاسیر:
وَتَكُونُ ٱلۡجِبَالُ كَٱلۡعِهۡنِ
Ва тоғлар худди титилган жунга ўхшаб қоладир.
عربی تفاسیر:
وَلَا يَسۡـَٔلُ حَمِيمٌ حَمِيمٗا
Ва яқин дўст ўз дўстидан сўрамайдир.
عربی تفاسیر:
يُبَصَّرُونَهُمۡۚ يَوَدُّ ٱلۡمُجۡرِمُ لَوۡ يَفۡتَدِي مِنۡ عَذَابِ يَوۡمِئِذِۭ بِبَنِيهِ
Уларни кўриб турадирлар. Гуноҳкор ўша кун азобидан қутулиш учун ўз болаларини ҳам.
عربی تفاسیر:
وَصَٰحِبَتِهِۦ وَأَخِيهِ
Ва хотинини ва ака-укасини ҳам.
عربی تفاسیر:
وَفَصِيلَتِهِ ٱلَّتِي تُـٔۡوِيهِ
Ва уни ўзига олган қабиласини ҳам.
عربی تفاسیر:
وَمَن فِي ٱلۡأَرۡضِ جَمِيعٗا ثُمَّ يُنجِيهِ
Ва ер юзидаги жамийки кимсаларни ҳам фидо қилишни хоҳлайдир. Сўнгра ўзи нажот топса.
عربی تفاسیر:
كَلَّآۖ إِنَّهَا لَظَىٰ
Йўқ! Албатта, у(жаҳаннам) кучли алангадур.
عربی تفاسیر:
نَزَّاعَةٗ لِّلشَّوَىٰ
Бошнинг терисини сидириб олувчидур.
(Бош териси шилиб олинган дўзахийга Аллоҳ таоло яна янги тери ато этади. Жаҳаннам ўти эса яна уни шилиб олади ва шу тариқа тўхтовсиз давом этаверади.)
عربی تفاسیر:
تَدۡعُواْ مَنۡ أَدۡبَرَ وَتَوَلَّىٰ
У чақирадир. Орқага кетган ва юз ўгирганни.
عربی تفاسیر:
وَجَمَعَ فَأَوۡعَىٰٓ
Ва (молни) йиғиб, беркитганни.
عربی تفاسیر:
۞ إِنَّ ٱلۡإِنسَٰنَ خُلِقَ هَلُوعًا
Албатта, инсон «ҳалуъ» қилиб яратилгандир.
(«Ҳалуъ» сўзи ҳирс, зажр, чидамсизлик ва сабрсизлик маъноларини мужассамлаштиради.)
عربی تفاسیر:
إِذَا مَسَّهُ ٱلشَّرُّ جَزُوعٗا
Агар унга ёмонлик етса, чидамсиздир.
عربی تفاسیر:
وَإِذَا مَسَّهُ ٱلۡخَيۡرُ مَنُوعًا
Ва агар яхшилик етса, кўп ман қилувчидир.
عربی تفاسیر:
إِلَّا ٱلۡمُصَلِّينَ
Илло, намоз ўқувчиларгина мустаснодир.
عربی تفاسیر:
ٱلَّذِينَ هُمۡ عَلَىٰ صَلَاتِهِمۡ دَآئِمُونَ
Улар намозларида доим бўладиганлардир.
عربی تفاسیر:
وَٱلَّذِينَ فِيٓ أَمۡوَٰلِهِمۡ حَقّٞ مَّعۡلُومٞ
Уларнинг молу мулкларида маълум ҳаққ бордур.
عربی تفاسیر:
لِّلسَّآئِلِ وَٱلۡمَحۡرُومِ
Сўровчи ва бечоралар учундир.
عربی تفاسیر:
وَٱلَّذِينَ يُصَدِّقُونَ بِيَوۡمِ ٱلدِّينِ
Ва улар қиёмат кунини тасдиқлайдиганлардир.
عربی تفاسیر:
وَٱلَّذِينَ هُم مِّنۡ عَذَابِ رَبِّهِم مُّشۡفِقُونَ
Ва улар ўз Роббилари азобидан қўрқадиганлардир.
عربی تفاسیر:
إِنَّ عَذَابَ رَبِّهِمۡ غَيۡرُ مَأۡمُونٖ
Албатта, Роббиларининг азобидан омонлик йўқдир.
عربی تفاسیر:
وَٱلَّذِينَ هُمۡ لِفُرُوجِهِمۡ حَٰفِظُونَ
Ва улар ўз фаржларини сақлайдиганлардир.
عربی تفاسیر:
إِلَّا عَلَىٰٓ أَزۡوَٰجِهِمۡ أَوۡ مَا مَلَكَتۡ أَيۡمَٰنُهُمۡ فَإِنَّهُمۡ غَيۡرُ مَلُومِينَ
Илло, ўз хотинлари ёки мулки бўлганлардан (сақламасалар), албатта улар маломат қилинмасдир.
عربی تفاسیر:
فَمَنِ ٱبۡتَغَىٰ وَرَآءَ ذَٰلِكَ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡعَادُونَ
Кимки ўшандан ўзгани истаса, бас, улар чегарадан чиққанлардир.
عربی تفاسیر:
وَٱلَّذِينَ هُمۡ لِأَمَٰنَٰتِهِمۡ وَعَهۡدِهِمۡ رَٰعُونَ
Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қиладиганлардир.
عربی تفاسیر:
وَٱلَّذِينَ هُم بِشَهَٰدَٰتِهِمۡ قَآئِمُونَ
Ва улар гувоҳликларини тўғри берадиганлардир.
عربی تفاسیر:
وَٱلَّذِينَ هُمۡ عَلَىٰ صَلَاتِهِمۡ يُحَافِظُونَ
Улар намозларини муҳофаза қиладиганлардир.
عربی تفاسیر:
أُوْلَٰٓئِكَ فِي جَنَّٰتٖ مُّكۡرَمُونَ
Ўшалар жаннатларда ҳурматланадиганлардир.
عربی تفاسیر:
فَمَالِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ قِبَلَكَ مُهۡطِعِينَ
Куфр келтирганларга не бўлдики, сен томон бўйин чўзиб шошилмоқдалар?
عربی تفاسیر:
عَنِ ٱلۡيَمِينِ وَعَنِ ٱلشِّمَالِ عِزِينَ
Ўнг тарафдан ва чап тарафдан тўп-тўп бўлмоқдалар?
(Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръон тиловат қилганларида мушриклар шошилиб келиб, тўп-тўп бўлиб ўтиришар ва кўз узмай тикилиб туришар эдилар.)
عربی تفاسیر:
أَيَطۡمَعُ كُلُّ ٱمۡرِيٕٖ مِّنۡهُمۡ أَن يُدۡخَلَ جَنَّةَ نَعِيمٖ
Улардан ҳар бир киши наъийм жаннатга киритилишни тамаъ қилурми?
عربی تفاسیر:
كَلَّآۖ إِنَّا خَلَقۡنَٰهُم مِّمَّا يَعۡلَمُونَ
Йўқ! Албатта, Биз уларни ўзлари билган нарсадан яратганмиз.
عربی تفاسیر:
فَلَآ أُقۡسِمُ بِرَبِّ ٱلۡمَشَٰرِقِ وَٱلۡمَغَٰرِبِ إِنَّا لَقَٰدِرُونَ
Машриқлар ва мағриблар Роббиси билан қасам ичаманки, албатта, Биз қодирмиз.
عربی تفاسیر:
عَلَىٰٓ أَن نُّبَدِّلَ خَيۡرٗا مِّنۡهُمۡ وَمَا نَحۡنُ بِمَسۡبُوقِينَ
Ўринларига улардан яхшироқларини алмаштиришга ва Биз бу ишни қилишдан ожизмасмиз.
عربی تفاسیر:
فَذَرۡهُمۡ يَخُوضُواْ وَيَلۡعَبُواْ حَتَّىٰ يُلَٰقُواْ يَوۡمَهُمُ ٱلَّذِي يُوعَدُونَ
Уларни тек қўй. То ваъда қилинган кунга йўлиққунларича (хоҳлаганларига) шўнғийверсинлар ва ўйнайверсинлар.
عربی تفاسیر:
يَوۡمَ يَخۡرُجُونَ مِنَ ٱلۡأَجۡدَاثِ سِرَاعٗا كَأَنَّهُمۡ إِلَىٰ نُصُبٖ يُوفِضُونَ
У кунда худди санамлар(ибодати)га шошганларидек, қабрларидан шошиб чиқурлар.
عربی تفاسیر:
خَٰشِعَةً أَبۡصَٰرُهُمۡ تَرۡهَقُهُمۡ ذِلَّةٞۚ ذَٰلِكَ ٱلۡيَوۡمُ ٱلَّذِي كَانُواْ يُوعَدُونَ
Кўзлари қўрқинчга тўлган, ўзларини хорлик қоплаган ҳолда турурлар. Бу ўша, уларга ваъда қилинган кундур.
(Қиёматни инкор этувчиларга бундан ортиқ таҳдид бўлмаса керак!)
عربی تفاسیر:
 
معانی کا ترجمہ سورت: سورۂ معارج
سورتوں کی لسٹ صفحہ نمبر
 
قرآن کریم کے معانی کا ترجمہ - ازبک ترجمہ - محمد صادق - ترجمے کی لسٹ

قرآن کریم کے معانی کا ازبک ترجمہ۔ ترجمہ محمد صادق محمد یوسف نے کیا ہے۔ سنہ طباعت 1430ھ۔ مرکز رواد الترجمہ کی نگرانی میں اس کی اصلاح کا کام عمل میں آ چکا ہے اور اصل ترجمہ کو اظہار رائے، ترجمے کی قدر و قیمت کا اندازہ لگانے اور خوب سے خوب تر بنانے کے عمل کو مسلسل جاری رکھنے کے مقصد سے پیش کیا جا رہا ہے۔

بند کریں