Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима * - Таржималар мундарижаси

XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Қадр   Оят:

Қадр

إِنَّآ أَنزَلۡنَٰهُ فِي لَيۡلَةِ ٱلۡقَدۡرِ
Албатта Биз у (Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик.
Арабча тафсирлар:
وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا لَيۡلَةُ ٱلۡقَدۡرِ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Қадр кечаси нима эканлигини сиз қаердан билар эдингиз?
Арабча тафсирлар:
لَيۡلَةُ ٱلۡقَدۡرِ خَيۡرٞ مِّنۡ أَلۡفِ شَهۡرٖ
Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир.[1]
[1]Демак у кечада қилинган тоат-ибодат ҳам минг ойлик ибодатдан яхшироқ бўлади. Биз бу кечанинг баракоти ҳақида «Духон» сурасининг 2-5 оятлари таржимаси ва изоҳида айтиб ўтган эдик. Кўпчилик уламоларнинг айтишларича, Қадр кечаси рамазон ойининг йигирма еттинчи кечасидир.
Арабча тафсирлар:
تَنَزَّلُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ وَٱلرُّوحُ فِيهَا بِإِذۡنِ رَبِّهِم مِّن كُلِّ أَمۡرٖ
У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (яъни, Жаброил алайҳиссалом) Парвардигорларининг изни-ихтиёри ила (йил давомида қилинадиган) барча ишлар билан (осмондан заминга) тушурлар.
Арабча тафсирлар:
سَلَٰمٌ هِيَ حَتَّىٰ مَطۡلَعِ ٱلۡفَجۡرِ
У (кеча) то тонг отгунича тинчлик-омонликдир.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Қадр
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима - Таржималар мундарижаси

Таржимаси Алоуддин Мансур томонидан қилинган. Рувводут Таржама маркази назоратида ривожлантирилган, аслий таржимани кўриб чиқиш, фикр билдириш ва баҳолаш учун мавжуд.

Ёпиш