Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Руввадут таржама маркази таржимонлари (Дорул Ислом вебсаҳифаси ҳамкорлигида). * - Таржималар мундарижаси

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Қиёмат сураси   Оят:

Қиёмат сураси

لَآ أُقۡسِمُ بِيَوۡمِ ٱلۡقِيَٰمَةِ
Қиёмат кунига қасам ичаман.
Арабча тафсирлар:
وَلَآ أُقۡسِمُ بِٱلنَّفۡسِ ٱللَّوَّامَةِ
Маломатгўй нафсга қасам ичаман.
Арабча тафсирлар:
أَيَحۡسَبُ ٱلۡإِنسَٰنُ أَلَّن نَّجۡمَعَ عِظَامَهُۥ
Инсон Бизни унинг суякларини ҳеч қачон тўплаёлмас, деб ўйлайдими?
Арабча тафсирлар:
بَلَىٰ قَٰدِرِينَ عَلَىٰٓ أَن نُّسَوِّيَ بَنَانَهُۥ
Йўқ! Биз унинг бармоқ учларини ҳам асл ҳолига келтиришга Қодирмиз.
Арабча тафсирлар:
بَلۡ يُرِيدُ ٱلۡإِنسَٰنُ لِيَفۡجُرَ أَمَامَهُۥ
Балки, инсон олдинда фисқу фужур қилишни хоҳлар.
Арабча тафсирлар:
يَسۡـَٔلُ أَيَّانَ يَوۡمُ ٱلۡقِيَٰمَةِ
«Қиёмат куни қачон ўзи?» деб сўрар.
Арабча тафсирлар:
فَإِذَا بَرِقَ ٱلۡبَصَرُ
Кўз қамашганда.
Арабча тафсирлар:
وَخَسَفَ ٱلۡقَمَرُ
Ой тутилганда.
Арабча тафсирлар:
وَجُمِعَ ٱلشَّمۡسُ وَٱلۡقَمَرُ
Қуёш билан ой бирлаштирилганда.
Арабча тафсирлар:
يَقُولُ ٱلۡإِنسَٰنُ يَوۡمَئِذٍ أَيۡنَ ٱلۡمَفَرُّ
Ўшал кунда инсон: «Қочар жой қаерда?» деб қолади.
Арабча тафсирлар:
كَلَّا لَا وَزَرَ
Йўқ! Паноҳ йўқдир!
Арабча тафсирлар:
إِلَىٰ رَبِّكَ يَوۡمَئِذٍ ٱلۡمُسۡتَقَرُّ
У кунда қарор топиш ёлғиз Парвардигорингизгадир.
Арабча тафсирлар:
يُنَبَّؤُاْ ٱلۡإِنسَٰنُ يَوۡمَئِذِۭ بِمَا قَدَّمَ وَأَخَّرَ
У кунда инсонга қилиб ўтган ишлари ҳақида ҳам, қолдириб кетган ишлари ҳақида ҳам хабар берилади.
Арабча тафсирлар:
بَلِ ٱلۡإِنسَٰنُ عَلَىٰ نَفۡسِهِۦ بَصِيرَةٞ
Балки инсон ўзига қарши ўзи гувоҳдир.
Арабча тафсирлар:
وَلَوۡ أَلۡقَىٰ مَعَاذِيرَهُۥ
Гарчи узрларини тўкиб солса ҳам.
Арабча тафсирлар:
لَا تُحَرِّكۡ بِهِۦ لِسَانَكَ لِتَعۡجَلَ بِهِۦٓ
Уни шошилтириб, тилингизни у билан қимирлатманг.
Арабча тафсирлар:
إِنَّ عَلَيۡنَا جَمۡعَهُۥ وَقُرۡءَانَهُۥ
Дарҳақиқат, уни жамлаб бериш ҳам, ўқитиб қўйиш ҳам Бизнинг зиммамизда.
Арабча тафсирлар:
فَإِذَا قَرَأۡنَٰهُ فَٱتَّبِعۡ قُرۡءَانَهُۥ
Уни ўқиб берган пайтимизда ўқилишига қулоқ солиб туринг.
Арабча тафсирлар:
ثُمَّ إِنَّ عَلَيۡنَا بَيَانَهُۥ
Кейин уни баён қилиб бериш ҳам Бизнинг зиммамизда.
Арабча тафсирлар:
كَلَّا بَلۡ تُحِبُّونَ ٱلۡعَاجِلَةَ
Йўқ! Балки сизлар нақдни яхши кўрасизлар.
Арабча тафсирлар:
وَتَذَرُونَ ٱلۡأٓخِرَةَ
Охиратни эса тарк этасизлар.
Арабча тафсирлар:
وُجُوهٞ يَوۡمَئِذٖ نَّاضِرَةٌ
У кунда яшнаб турадиган юзлар бор.
Арабча тафсирлар:
إِلَىٰ رَبِّهَا نَاظِرَةٞ
(Улар) Парвардигорларига боқиб тургувчидир!
Арабча тафсирлар:
وَوُجُوهٞ يَوۡمَئِذِۭ بَاسِرَةٞ
У кунда тиришиб-буришган юзлар ҳам бор.
Арабча тафсирлар:
تَظُنُّ أَن يُفۡعَلَ بِهَا فَاقِرَةٞ
Ўзларига умуртқасини синдирадиган бир иш бўлишига ишониб турадилар.
Арабча тафсирлар:
كَلَّآ إِذَا بَلَغَتِ ٱلتَّرَاقِيَ
Йўқ! Жон ҳалқумга келган пайтда.
Арабча тафсирлар:
وَقِيلَ مَنۡۜ رَاقٖ
«Дам солиб қўядиган бирон кимса борми?» - деб қолинганда.
Арабча тафсирлар:
وَظَنَّ أَنَّهُ ٱلۡفِرَاقُ
Бунинг ажралиш эканини англаганида.
Арабча тафсирлар:
وَٱلۡتَفَّتِ ٱلسَّاقُ بِٱلسَّاقِ
Оёқ оёққа чалмашиб қолганда.
Арабча тафсирлар:
إِلَىٰ رَبِّكَ يَوۡمَئِذٍ ٱلۡمَسَاقُ
Ана ўша кунда ҳайдалиш ёлғиз Парвардигорингиз саридир.
Арабча тафсирлар:
فَلَا صَدَّقَ وَلَا صَلَّىٰ
Бас, у на тасдиқ этди ва на намоз ўқиди!
Арабча тафсирлар:
وَلَٰكِن كَذَّبَ وَتَوَلَّىٰ
Аксинча, ёлғонга чиқарди ва юз ўгирди.
Арабча тафсирлар:
ثُمَّ ذَهَبَ إِلَىٰٓ أَهۡلِهِۦ يَتَمَطَّىٰٓ
Кейин гердайганича ўз аҳли сари кетди.
Арабча тафсирлар:
أَوۡلَىٰ لَكَ فَأَوۡلَىٰ
Ўлим бўлсин сенга, ўлим!
Арабча тафсирлар:
ثُمَّ أَوۡلَىٰ لَكَ فَأَوۡلَىٰٓ
Кейин яна ўлим бўлсин сенга, ўлим!
Арабча тафсирлар:
أَيَحۡسَبُ ٱلۡإِنسَٰنُ أَن يُتۡرَكَ سُدًى
Инсон, бекор ташлаб қўйиламан, деб ўйлайдими?
Арабча тафсирлар:
أَلَمۡ يَكُ نُطۡفَةٗ مِّن مَّنِيّٖ يُمۡنَىٰ
У тўкиладиган манийдан бир нутфа эмасмиди?
Арабча тафсирлар:
ثُمَّ كَانَ عَلَقَةٗ فَخَلَقَ فَسَوَّىٰ
Сўнгра лахта қон бўлди. Кейин (Аллоҳ уни) яратди ва расо қилди.
Арабча тафсирлар:
فَجَعَلَ مِنۡهُ ٱلزَّوۡجَيۡنِ ٱلذَّكَرَ وَٱلۡأُنثَىٰٓ
Кейин ундан эркак ва аёл жуфтларни қилди.
Арабча тафсирлар:
أَلَيۡسَ ذَٰلِكَ بِقَٰدِرٍ عَلَىٰٓ أَن يُحۡـِۧيَ ٱلۡمَوۡتَىٰ
Шундай Зот ўликларни тирилтиришга Қодир эмасми?!
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Қиёмат сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Руввадут таржама маркази таржимонлари (Дорул Ислом вебсаҳифаси ҳамкорлигида). - Таржималар мундарижаси

Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Дорул Ислом вебсаҳифаси ҳамкорлигида Руввадут таржама маркази таржимонлари

Ёпиш