Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Руввадут таржама маркази таржимонлари (Дорул Ислом вебсаҳифаси ҳамкорлигида). * - Таржималар мундарижаси

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Лайл сураси   Оят:

Лайл сураси

وَٱلَّيۡلِ إِذَا يَغۡشَىٰ
Ўраб-яширган кечага қасам;
Арабча тафсирлар:
وَٱلنَّهَارِ إِذَا تَجَلَّىٰ
Ёришиб келган кундузга қасам;
Арабча тафсирлар:
وَمَا خَلَقَ ٱلذَّكَرَ وَٱلۡأُنثَىٰٓ
Эркак ва аёлнинг яратилишига қасам.
Арабча тафсирлар:
إِنَّ سَعۡيَكُمۡ لَشَتَّىٰ
Албатта, сизларнинг ҳаракатларингиз хилма-хилдир.
Арабча тафсирлар:
فَأَمَّا مَنۡ أَعۡطَىٰ وَٱتَّقَىٰ
Энди ким саховат кўрсатса ва тақво қилса;
Арабча тафсирлар:
وَصَدَّقَ بِٱلۡحُسۡنَىٰ
Ҳамда гўзал оқибатни тасдиқ этса;
Арабча тафсирлар:
فَسَنُيَسِّرُهُۥ لِلۡيُسۡرَىٰ
Бас, Биз уни осон йўлга муяссар қилурмиз.
Арабча тафсирлар:
وَأَمَّا مَنۢ بَخِلَ وَٱسۡتَغۡنَىٰ
Энди ким бахиллик қилса ва ўзини беҳожат билса;
Арабча тафсирлар:
وَكَذَّبَ بِٱلۡحُسۡنَىٰ
Ҳамда гўзал оқибатни ёлғон деса;
Арабча тафсирлар:
فَسَنُيَسِّرُهُۥ لِلۡعُسۡرَىٰ
Бас, уни оғир йўлга «муяссар» қилурмиз!
Арабча тафсирлар:
وَمَا يُغۡنِي عَنۡهُ مَالُهُۥٓ إِذَا تَرَدَّىٰٓ
У қулаган вақтида унга мол-мулки фойда бермас.
Арабча тафсирлар:
إِنَّ عَلَيۡنَا لَلۡهُدَىٰ
Албатта, ҳидоятга бошлаш Бизнинг зиммамиздадир.
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّ لَنَا لَلۡأٓخِرَةَ وَٱلۡأُولَىٰ
Шак-шубҳасиз, охират ҳам, дунё ҳам ёлғиз Бизникидир.
Арабча тафсирлар:
فَأَنذَرۡتُكُمۡ نَارٗا تَلَظَّىٰ
Бас, Мен сизларни ловуллаган ўтдан огоҳлантирдим.
Арабча тафсирлар:
لَا يَصۡلَىٰهَآ إِلَّا ٱلۡأَشۡقَى
Унга бадбахтдан бошқаси кирмас.
Арабча тафсирлар:
ٱلَّذِي كَذَّبَ وَتَوَلَّىٰ
Ёлғон деган ва юз ўгирган (бадбахт).
Арабча тафсирлар:
وَسَيُجَنَّبُهَا ٱلۡأَتۡقَى
Тақводор банда эса ундан четлатилур.
Арабча тафсирлар:
ٱلَّذِي يُؤۡتِي مَالَهُۥ يَتَزَكَّىٰ
Бойлигини сарфлаган ва ўзини поклаган (тақводор).
Арабча тафсирлар:
وَمَا لِأَحَدٍ عِندَهُۥ مِن نِّعۡمَةٖ تُجۡزَىٰٓ
Унинг бўйнида қайтарилиши керак бўлган бирон кишининг ҳақи йўқ эди.
Арабча тафсирлар:
إِلَّا ٱبۡتِغَآءَ وَجۡهِ رَبِّهِ ٱلۡأَعۡلَىٰ
У энг олий Парвардигорининг Юзини истабгина (саховат кўрсатганди).
Арабча тафсирлар:
وَلَسَوۡفَ يَرۡضَىٰ
У яқинда рози бўлади.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Лайл сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Руввадут таржама маркази таржимонлари (Дорул Ислом вебсаҳифаси ҳамкорлигида). - Таржималар мундарижаси

Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Дорул Ислом вебсаҳифаси ҳамкорлигида Руввадут таржама маркази таржимонлари

Ёпиш