Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Сура: Соффот   Оят:

Соффот

وَٱلصَّٰٓفَّٰتِ صَفّٗا
Сафда тизилиб турувчилар ила қасам.
Арабча тафсирлар:
فَٱلزَّٰجِرَٰتِ زَجۡرٗا
Зажр (қилинадиганларни) зажр қилгувчилар ила қасам.
Арабча тафсирлар:
فَٱلتَّٰلِيَٰتِ ذِكۡرًا
Зикрни тиловат қилгувчилар ила қасам.
(Уч тоифа фаришталар билан қасам ичиб бўлиб, энди, қасам ичилган нарса зикр қилинади.)
Арабча тафсирлар:
إِنَّ إِلَٰهَكُمۡ لَوَٰحِدٞ
Албатта, илоҳингиз ягонадир.
Арабча тафсирлар:
رَّبُّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَا وَرَبُّ ٱلۡمَشَٰرِقِ
У зот осмонлару ернинг ва иккиси орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Ва машриқларнинг Роббидир.
Арабча тафсирлар:
إِنَّا زَيَّنَّا ٱلسَّمَآءَ ٱلدُّنۡيَا بِزِينَةٍ ٱلۡكَوَاكِبِ
Албатта, Биз бу дунё осмонини юлдузлар зийнати-ла зийнатладик.
Арабча тафсирлар:
وَحِفۡظٗا مِّن كُلِّ شَيۡطَٰنٖ مَّارِدٖ
Ва ҳар бир итоатсиз шайтондан сақлаш учун.
Арабча тафсирлар:
لَّا يَسَّمَّعُونَ إِلَى ٱلۡمَلَإِ ٱلۡأَعۡلَىٰ وَيُقۡذَفُونَ مِن كُلِّ جَانِبٖ
Улар юксак тўплиққа қулоқ сола олмаслар ва ҳар томондан (учқун-ла) отилурлар.
Арабча тафсирлар:
دُحُورٗاۖ وَلَهُمۡ عَذَابٞ وَاصِبٌ
Ҳайдалурлар! Улар учун узлуксиз азоб бордир.
Арабча тафсирлар:
إِلَّا مَنۡ خَطِفَ ٱلۡخَطۡفَةَ فَأَتۡبَعَهُۥ شِهَابٞ ثَاقِبٞ
Магар бирорта сўзни ўғриликча тинглаган шахс бўлса, уни ёқувчи олов таъқиб этар.
Арабча тафсирлар:
فَٱسۡتَفۡتِهِمۡ أَهُمۡ أَشَدُّ خَلۡقًا أَم مَّنۡ خَلَقۡنَآۚ إِنَّا خَلَقۡنَٰهُم مِّن طِينٖ لَّازِبِۭ
Бас, сен улардан сўра: уларни яратиш қийинроқмикан ёки Биз яратган зотларни?! Албатта, Биз уларни ёпишқоқ лойдан яратдик.
Арабча тафсирлар:
بَلۡ عَجِبۡتَ وَيَسۡخَرُونَ
Балки сен ажабландинг, улар эса масхара қилурлар.
Арабча тафсирлар:
وَإِذَا ذُكِّرُواْ لَا يَذۡكُرُونَ
Қачонки эслатилсалар, эсламаслар.
Арабча тафсирлар:
وَإِذَا رَأَوۡاْ ءَايَةٗ يَسۡتَسۡخِرُونَ
Қачонки бирор оят(белги)ни кўрсалар, қаттиқроқ масхара қилурлар.
Арабча тафсирлар:
وَقَالُوٓاْ إِنۡ هَٰذَآ إِلَّا سِحۡرٞ مُّبِينٌ
Улар: «Бу (Қуръон) очиқ-ойдин сеҳрдан бошқа нарса эмас.
Арабча тафсирлар:
أَءِذَا مِتۡنَا وَكُنَّا تُرَابٗا وَعِظَٰمًا أَءِنَّا لَمَبۡعُوثُونَ
Ўлсак-да, тупроқ ва суяк бўлсак-да, албатта, биз қайта тирилтирилурмизми?!
Арабча тафсирлар:
أَوَءَابَآؤُنَا ٱلۡأَوَّلُونَ
Аввалги ота-боболаримиз ҳам-а?!» – дедилар.
Арабча тафсирлар:
قُلۡ نَعَمۡ وَأَنتُمۡ دَٰخِرُونَ
Сен: «Ҳа! Хор бўлган ҳолларингизда!» дегин.
Арабча тафсирлар:
فَإِنَّمَا هِيَ زَجۡرَةٞ وَٰحِدَةٞ فَإِذَا هُمۡ يَنظُرُونَ
Бас, у фақатгина бир қичқириқдан иборат, холос. Бас, бирдан улар назар солиб турибдилар-да!
Арабча тафсирлар:
وَقَالُواْ يَٰوَيۡلَنَا هَٰذَا يَوۡمُ ٱلدِّينِ
Ва улар: «Воҳ, шўримиз қурисин! Бу, жазо куни-ку!» – дерлар.
Арабча тафсирлар:
هَٰذَا يَوۡمُ ٱلۡفَصۡلِ ٱلَّذِي كُنتُم بِهِۦ تُكَذِّبُونَ
«Бу, сизлар ёлғонга чиқариб юрган ажрим кунидир.
Арабча тафсирлар:
۞ ٱحۡشُرُواْ ٱلَّذِينَ ظَلَمُواْ وَأَزۡوَٰجَهُمۡ وَمَا كَانُواْ يَعۡبُدُونَ
Зулм қилганларни, уларнинг жуфтларини ва улар ибодат қилиб юрган...
Арабча тафсирлар:
مِن دُونِ ٱللَّهِ فَٱهۡدُوهُمۡ إِلَىٰ صِرَٰطِ ٱلۡجَحِيمِ
Аллоҳдан ўзга нарсаларини тўпланглар. Бас, уларни жаҳийм йўлига ҳидоят қилинг» (дейилур).
Арабча тафсирлар:
وَقِفُوهُمۡۖ إِنَّهُم مَّسۡـُٔولُونَ
Ва уларни тўхтатинглар! Албатта, улар сўралгувчидирлар.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Соффот
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима - Таржималар мундарижаси

Таржима қилган Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Руввадут Таржама маркази назоратида такомиллаштирилган, аслий таржима билан танишиш ва фикр билдириш, баҳолаш ва мунтазам такомиллаштириш мақсадида тақдим этилган.

Ёпиш