Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Сура: Соффот   Оят:
يَقُولُ أَءِنَّكَ لَمِنَ ٱلۡمُصَدِّقِينَ
У: «Сен ҳам тасдиқловчиларданмисан?!
Арабча тафсирлар:
أَءِذَا مِتۡنَا وَكُنَّا تُرَابٗا وَعِظَٰمًا أَءِنَّا لَمَدِينُونَ
Ўлиб, тупроқ ва суяклар бўлиб кетсак ҳам, албатта, жазоланадиганлардан бўлурмизми?!» – дер эди.
Арабча тафсирлар:
قَالَ هَلۡ أَنتُم مُّطَّلِعُونَ
Сизлар ҳам қараяпсизларми?» – деди.
Арабча тафсирлар:
فَٱطَّلَعَ فَرَءَاهُ فِي سَوَآءِ ٱلۡجَحِيمِ
Бас, ўзи қараб, уни дўзахнинг ўртасида кўрди.
Арабча тафсирлар:
قَالَ تَٱللَّهِ إِن كِدتَّ لَتُرۡدِينِ
У: «Аллоҳга қасамки, мени ҳам ҳалок қилишингга оз қолган экан.
Арабча тафсирлар:
وَلَوۡلَا نِعۡمَةُ رَبِّي لَكُنتُ مِنَ ٱلۡمُحۡضَرِينَ
Агар Роббимнинг неъмати бўлмаганида, мен ҳам (дўзахга) ҳозир қилинганлардан бўлур эдим», деди.
Арабча тафсирлар:
أَفَمَا نَحۡنُ بِمَيِّتِينَ
«Биз ўлгувчи эмас эканмизми?!
Арабча тафсирлар:
إِلَّا مَوۡتَتَنَا ٱلۡأُولَىٰ وَمَا نَحۡنُ بِمُعَذَّبِينَ
Фақат биринчи ўлимимиздан бошқа?! Биз азоблангувчи эмас эканмизми?!
Арабча тафсирлар:
إِنَّ هَٰذَا لَهُوَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡعَظِيمُ
Албатта, бу айни улуғ ютуқдир.
Арабча тафсирлар:
لِمِثۡلِ هَٰذَا فَلۡيَعۡمَلِ ٱلۡعَٰمِلُونَ
Бас, амал қилгувчилар мана шунга ўхшаш нарса учун амал этсинлар».
Арабча тафсирлар:
أَذَٰلِكَ خَيۡرٞ نُّزُلًا أَمۡ شَجَرَةُ ٱلزَّقُّومِ
Манзил ўлароқ ана ўша яхшими ёки заққум дарахтими?
Арабча тафсирлар:
إِنَّا جَعَلۡنَٰهَا فِتۡنَةٗ لِّلظَّٰلِمِينَ
Албатта, Биз уни золимлар учун фитна қилдик.
(Биз заққум дарахтини золимлар — кофир ва мушриклар учун фитна қилиб қўйдик. Мушриклар, жаҳаннамда заққум деган дарахт бўлар экан, деган гапни эшитганларида, доимо олов ёниб турадиган дўзахда қандай қилиб дарахт ўсади, оловда куйиб кетмайдими, деб масхара қилишди.)
Арабча тафсирлар:
إِنَّهَا شَجَرَةٞ تَخۡرُجُ فِيٓ أَصۡلِ ٱلۡجَحِيمِ
Дарҳақиқат, у бир дарахт бўлиб, дўзах қаъридан чиқур.
Арабча тафсирлар:
طَلۡعُهَا كَأَنَّهُۥ رُءُوسُ ٱلشَّيَٰطِينِ
Унинг (мева) тугар жойи худди шайтонларнинг бошларига ўхшар.
Арабча тафсирлар:
فَإِنَّهُمۡ لَأٓكِلُونَ مِنۡهَا فَمَالِـُٔونَ مِنۡهَا ٱلۡبُطُونَ
Бас, албатта, улар ундан егувчилардир. Ундан қоринларни тўлдиргувчилардир.
Арабча тафсирлар:
ثُمَّ إِنَّ لَهُمۡ عَلَيۡهَا لَشَوۡبٗا مِّنۡ حَمِيمٖ
Сўнгра, бунинг устига, улар учун ўта қайноқ сувдан аралаштирма ҳам бор.
Арабча тафсирлар:
ثُمَّ إِنَّ مَرۡجِعَهُمۡ لَإِلَى ٱلۡجَحِيمِ
Сўнгра, албатта, уларнинг қайтар жойи жаҳаннамга бўлур.
Арабча тафсирлар:
إِنَّهُمۡ أَلۡفَوۡاْ ءَابَآءَهُمۡ ضَآلِّينَ
Чунки, улар ўз оталарини адашган ҳолда топдилар.
Арабча тафсирлар:
فَهُمۡ عَلَىٰٓ ءَاثَٰرِهِمۡ يُهۡرَعُونَ
Энди эса, улар ўшаларнинг изидан чопмоқдалар.
Арабча тафсирлар:
وَلَقَدۡ ضَلَّ قَبۡلَهُمۡ أَكۡثَرُ ٱلۡأَوَّلِينَ
Батаҳқиқ, улардан олдин аввалгиларнинг кўплари адашганлар.
Арабча тафсирлар:
وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا فِيهِم مُّنذِرِينَ
Батаҳқиқ, Биз ичларига огоҳлантиргувчилар юбордик.
Арабча тафсирлар:
فَٱنظُرۡ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلۡمُنذَرِينَ
Бас, огоҳлантирилганларнинг оқибати қандоқ бўлганига назар сол.
Арабча тафсирлар:
إِلَّا عِبَادَ ٱللَّهِ ٱلۡمُخۡلَصِينَ
Магар Аллоҳнинг халос қилган бандаларигина (ҳалокатга учрамадилар).
Арабча тафсирлар:
وَلَقَدۡ نَادَىٰنَا نُوحٞ فَلَنِعۡمَ ٱلۡمُجِيبُونَ
Батаҳқиқ, Бизга Нуҳ нидо қилди. Бас, нақадар яхши ижобат қилгувчимиз.
(Нуҳга ўхшаб илтижо этган бандаларимизнинг дуоларини доимо ижобат қиламиз.)
Арабча тафсирлар:
وَنَجَّيۡنَٰهُ وَأَهۡلَهُۥ مِنَ ٱلۡكَرۡبِ ٱلۡعَظِيمِ
Биз унга ва унинг аҳлига улуғ ғамдан нажот бердик.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Соффот
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима - Таржималар мундарижаси

Таржима қилган Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Руввадут Таржама маркази назоратида такомиллаштирилган, аслий таржима билан танишиш ва фикр билдириш, баҳолаш ва мунтазам такомиллаштириш мақсадида тақдим этилган.

Ёпиш