《古兰经》译解 - 乌兹别克语翻译 - 阿拉乌丁·曼苏尔。 * - 译解目录

XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

含义的翻译 段: (158) 章: 拜格勒
۞ إِنَّ ٱلصَّفَا وَٱلۡمَرۡوَةَ مِن شَعَآئِرِ ٱللَّهِۖ فَمَنۡ حَجَّ ٱلۡبَيۡتَ أَوِ ٱعۡتَمَرَ فَلَا جُنَاحَ عَلَيۡهِ أَن يَطَّوَّفَ بِهِمَاۚ وَمَن تَطَوَّعَ خَيۡرٗا فَإِنَّ ٱللَّهَ شَاكِرٌ عَلِيمٌ
158. Албатта Сафо ва Марва Аллоҳнинг (динининг) нишоналаридандир. Бас, ким ҳаж ёки умра қилса, у иккисининг орасида саъй қилишининг гуноҳи йўқдир. Ва ким ўз ихтиёри-ла яхшиликни ният қилса, бас, албатта Аллоҳ Шокир — тоатга яраша тақдирловчи ва Алим — яхши билгувчидир. @纠正
158. Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳ (буюрган) маросимлардандир. Бас, ким ҳаж ёки умра қилса, у икки тоғ орасида саъй қилишининг гуноҳи йўқдир. Ва ким ўз ихтиёри-ла яхшиликни ният қилса, бас, албатта Аллоҳ шукр қилгувчи (тақдирловчи) ва билгувчидир.
И з о ҳ. Сафо ва Марва Каъба яқинидаги икки тоғ бўлиб, Ислом келишидан илгари ҳам араблар Каъбани тавоф қилганда уларнинг оралиғида етти марта бориб келиш (саъй қилиш) одатлари бор эди. Шунинг учун Ислом келганидан кейин мусулмонлар ҳаж қилиш пайтларида у тоғлар оралигида саъй қилишдан тортинганларида шу оят нозил бўлди. И з о ҳ. Ҳаж қилиш — ҳар йили Зулҳижжа ойининг 10, 11, 12-кунлари эҳром (махсус кийим) билан Каъбани зиёрат қилиш, Арафот тоғида туриб тавба-тазарру ва дуо-илтижо қилишдир. Умра қилиш — йилнинг хоҳлаган кунида Каъбани зиёрат қилишдир. Имкони бўлган киши ҳаётида бир марта ҳаж қилиши Исломда фарз бўлган амаллардан ҳисобланади. Умра эса суннат амалларидандир. И з о ҳ. Яъни бир марта ҳаж ва умра қилганидан кейин ана шу амалларни ихтиёрий равишда қилса, Аллоҳ унинг бу яхши амаллари учун муносиб мукофотлар ато қилади.
阿拉伯语经注:
 
含义的翻译 段: (158) 章: 拜格勒
章节目录 页码
 
《古兰经》译解 - 乌兹别克语翻译 - 阿拉乌丁·曼苏尔。 - 译解目录

古兰经乌兹别克语译解,阿拉乌丁·曼苏尔翻译。伊历1430年出版发行。拉瓦德翻译中心进行了校对。提供翻译原文,以便发表意见,评估和不断改进。

关闭