Check out the new design

《古兰经》译解 - 乌兹别克语版古兰经简明注释。 * - 译解目录


含义的翻译 章: 开海菲   段:
وَٱصۡبِرۡ نَفۡسَكَ مَعَ ٱلَّذِينَ يَدۡعُونَ رَبَّهُم بِٱلۡغَدَوٰةِ وَٱلۡعَشِيِّ يُرِيدُونَ وَجۡهَهُۥۖ وَلَا تَعۡدُ عَيۡنَاكَ عَنۡهُمۡ تُرِيدُ زِينَةَ ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَاۖ وَلَا تُطِعۡ مَنۡ أَغۡفَلۡنَا قَلۡبَهُۥ عَن ذِكۡرِنَا وَٱتَّبَعَ هَوَىٰهُ وَكَانَ أَمۡرُهُۥ فُرُطٗا
Парвардигорларига Унинг Юзини истаб, кечаю кундуз ихлос билан ибодат ва дуо қиладиган зотлар билан бирга бўлишда матонатли бўлинг. Дунё ҳаётининг зеб-зийнатига учиб, бойлар ва обрўлиларга яқин бўлишни истаб, улардан кўзларингизни бурманг. Шундай кимсалар борки, Биз уларнинг қалбини Бизни зикр қилишдан ғофил қилиб, муҳрлаб қўйганмиз. Улар сизга камбағалларни олдингиздан қувишни буюрадилар. Улар Парвардигорларига эмас, ҳавойи-нафсларига эргашадилар ва уларнинг иши ҳамма нарсани зое қилишдир. Сиз уларга итоат этманг.
阿拉伯语经注:
وَقُلِ ٱلۡحَقُّ مِن رَّبِّكُمۡۖ فَمَن شَآءَ فَلۡيُؤۡمِن وَمَن شَآءَ فَلۡيَكۡفُرۡۚ إِنَّآ أَعۡتَدۡنَا لِلظَّٰلِمِينَ نَارًا أَحَاطَ بِهِمۡ سُرَادِقُهَاۚ وَإِن يَسۡتَغِيثُواْ يُغَاثُواْ بِمَآءٖ كَٱلۡمُهۡلِ يَشۡوِي ٱلۡوُجُوهَۚ بِئۡسَ ٱلشَّرَابُ وَسَآءَتۡ مُرۡتَفَقًا
Эй Пайғамбар, анави қалблари Аллоҳнинг зикридан ғофилларга айтинг: "Сизларга олиб келган хабарим ҳақдир. У ўзим тарафимдан эмас, Аллоҳ тарафидандир. Мўминларни ҳайдаш ҳақидаги талабингизни бажармайман. Сизлардан ким шу ҳаққа иймон келтиришни истаса, иймон келтирсин. Мукофотини олади. Ким куфр келтирмоқчи бўлса, куфр келтирсин. Жазосини олади. Биз золимларга алангаси уларни чирмаб оладиган бир оловни тайёрлаб қўйганмиз. Ундан қоча олмайдилар. Ташналикдан қаттиқ қийналиб, сув сўрасалар, худди доғланган ёғ каби юзларни куйдириб юборадиган сув берилур. Бу нақадар ёмон ичимлик. У чанқоқни қондирмайди, ўтни ўчирмайди, балки, баттар кучайтиради. Дўзах нақадар ёмон жой, ёмон қароргоҳ!"
阿拉伯语经注:
إِنَّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ إِنَّا لَا نُضِيعُ أَجۡرَ مَنۡ أَحۡسَنَ عَمَلًا
Аллоҳга иймон келтирган ва яхши амаллар қилган кишилар ишлари гўзал зотлардир. Улар учун улуғ савоб бор. Биз чиройли амал қилган кишининг савобини зое қилмасмиз, тўла қилиб берурмиз.
阿拉伯语经注:
أُوْلَٰٓئِكَ لَهُمۡ جَنَّٰتُ عَدۡنٖ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهِمُ ٱلۡأَنۡهَٰرُ يُحَلَّوۡنَ فِيهَا مِنۡ أَسَاوِرَ مِن ذَهَبٖ وَيَلۡبَسُونَ ثِيَابًا خُضۡرٗا مِّن سُندُسٖ وَإِسۡتَبۡرَقٖ مُّتَّكِـِٔينَ فِيهَا عَلَى ٱلۡأَرَآئِكِۚ نِعۡمَ ٱلثَّوَابُ وَحَسُنَتۡ مُرۡتَفَقٗا
Иймон келтирган ва яхши амал қилганлар учун остидан анҳорлар оқиб ўтадиган абадий жаннатлар бор. У ерда тилла билакузуклар тақиб безанурлар, ярақлаб турадиган шойи либослар кийиб, муҳташам пардали сўриларда ястаниб ўтирурлар. Нақадар яхши мукофот! Нақадар маза жой!
阿拉伯语经注:
۞ وَٱضۡرِبۡ لَهُم مَّثَلٗا رَّجُلَيۡنِ جَعَلۡنَا لِأَحَدِهِمَا جَنَّتَيۡنِ مِنۡ أَعۡنَٰبٖ وَحَفَفۡنَٰهُمَا بِنَخۡلٖ وَجَعَلۡنَا بَيۡنَهُمَا زَرۡعٗا
Эй Пайғамбар, уларга икки кишини - кофир ва мўминни мисол қилиб келтиринг. Кофирга икки узумзор боғни бердик. Боғлар атрофини хурмо билан ўрадик. Бўш жойларини эса экинзор қилдик.
阿拉伯语经注:
كِلۡتَا ٱلۡجَنَّتَيۡنِ ءَاتَتۡ أُكُلَهَا وَلَمۡ تَظۡلِم مِّنۡهُ شَيۡـٔٗاۚ وَفَجَّرۡنَا خِلَٰلَهُمَا نَهَرٗا
Ҳар бир боғ хурмо, узум ва экин каби ҳосилини тўла-тўкис берди. Уларни суғориб туриши учун ўртасидан бир анҳор ҳам оқизиб қўйдик.
阿拉伯语经注:
وَكَانَ لَهُۥ ثَمَرٞ فَقَالَ لِصَٰحِبِهِۦ وَهُوَ يُحَاوِرُهُۥٓ أَنَا۠ أَكۡثَرُ مِنكَ مَالٗا وَأَعَزُّ نَفَرٗا
Икки боғ эгасининг бошқа даромади, мол-давлати ҳам бор эди. У мўмин шериги билан гаплашар экан, унга мақтаниб, ўзини кўрсатиб деди: "Сендан кўра мол-давлатим кўпроқ, одамларим эса кучлироқ".
阿拉伯语经注:
这业中每段经文的优越:
• فضيلة صحبة الأخيار، ومجاهدة النفس على صحبتهم ومخالطتهم وإن كانوا فقراء؛ فإن في صحبتهم من الفوائد ما لا يُحْصَى.
Оятларда яхшиларга эш бўлишнинг нақадар яхшилиги ҳақида гап боряпти. Гарчи улар фақирлар бўлса-да, одам ўзини қийнаб-мажбурлаб бўлса ҳам айнан уларга ҳамроҳ бўлмоғи лозим. Зеро, уларнинг суҳбатида битмас-туганмас манфаатлар бор.

• كثرة الذكر مع حضور القلب سبب للبركة في الأعمار والأوقات.
Одамнинг тил учида эмас, дил-дилидан Аллоҳни ёдга олиши умрининг, вақтининг баракали бўлишига олиб боради.

• قاعدتا الثواب وأساس النجاة: الإيمان مع العمل الصالح؛ لأن الله رتب عليهما الثواب في الدنيا والآخرة.
Савоб ва нажотнинг икки асоси бор. Улар иймон ва яхши амал. Зеро, Аллоҳ дунё ва охират савобини шу икки асосга боғлаган.

 
含义的翻译 章: 开海菲
章节目录 页码
 
《古兰经》译解 - 乌兹别克语版古兰经简明注释。 - 译解目录

古兰经注释研究中心发行。

关闭