કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - ઉઝબેક ભાષાતર - રવાદ ભાષાતર સેન્ટર * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

શબ્દોનું ભાષાંતર સૂરહ: અલ્ મુદષષિર   આયત:

Муддассир сураси

يَٰٓأَيُّهَا ٱلۡمُدَّثِّرُ
Эй, бурканиб ётган!
અરબી તફસીરો:
قُمۡ فَأَنذِرۡ
Туринг ва огоҳлантиринг!
અરબી તફસીરો:
وَرَبَّكَ فَكَبِّرۡ
Парвардигорингизни улуғланг!
અરબી તફસીરો:
وَثِيَابَكَ فَطَهِّرۡ
Либосларингизни покланг!
અરબી તફસીરો:
وَٱلرُّجۡزَ فَٱهۡجُرۡ
Бутлардан йироқ бўлинг!
અરબી તફસીરો:
وَلَا تَمۡنُن تَسۡتَكۡثِرُ
Кўп санаб, миннат қилманг.
અરબી તફસીરો:
وَلِرَبِّكَ فَٱصۡبِرۡ
Парвардигорингиз учун сабр қилинг.
અરબી તફસીરો:
فَإِذَا نُقِرَ فِي ٱلنَّاقُورِ
Бурғу чалинганида.
અરબી તફસીરો:
فَذَٰلِكَ يَوۡمَئِذٖ يَوۡمٌ عَسِيرٌ
Ана ўша кун қийин кундир!
અરબી તફસીરો:
عَلَى ٱلۡكَٰفِرِينَ غَيۡرُ يَسِيرٖ
Кофирларга осон бўлмаган (кундир)!
અરબી તફસીરો:
ذَرۡنِي وَمَنۡ خَلَقۡتُ وَحِيدٗا
Мен якка ҳолида яратган кимсани Ўзимга қўйиб беринг.
અરબી તફસીરો:
وَجَعَلۡتُ لَهُۥ مَالٗا مَّمۡدُودٗا
Унга мўл-кўл мол-давлат бердим.
અરબી તફસીરો:
وَبَنِينَ شُهُودٗا
Ва ҳозиру нозир фарзандлар ҳам.
અરબી તફસીરો:
وَمَهَّدتُّ لَهُۥ تَمۡهِيدٗا
Унга осонлаштириб қўйдим.
અરબી તફસીરો:
ثُمَّ يَطۡمَعُ أَنۡ أَزِيدَ
Кейин у янада зиёда қилишимни тама қилур.
અરબી તફસીરો:
كَلَّآۖ إِنَّهُۥ كَانَ لِأٓيَٰتِنَا عَنِيدٗا
Асло! У Бизнинг оятларимизга қаршилик қилгувчи эди.
અરબી તફસીરો:
سَأُرۡهِقُهُۥ صَعُودًا
Яқинда Мен уни бир машаққатга дучор қиламан.
અરબી તફસીરો:
إِنَّهُۥ فَكَّرَ وَقَدَّرَ
Дарҳақиқат, у ўйлади ва режа тузди.
અરબી તફસીરો:
فَقُتِلَ كَيۡفَ قَدَّرَ
Ҳалок қилингур, қандай режа тузди-я?!
અરબી તફસીરો:
ثُمَّ قُتِلَ كَيۡفَ قَدَّرَ
Яна ҳалок қилингур, қандай режа тузди-я?!
અરબી તફસીરો:
ثُمَّ نَظَرَ
Кейин назар солди.
અરબી તફસીરો:
ثُمَّ عَبَسَ وَبَسَرَ
Кейин афтини буриштирди ва қовоғини солди.
અરબી તફસીરો:
ثُمَّ أَدۡبَرَ وَٱسۡتَكۡبَرَ
Кейин юз ўгирди ва мутакаббирлик қилди.
અરબી તફસીરો:
فَقَالَ إِنۡ هَٰذَآ إِلَّا سِحۡرٞ يُؤۡثَرُ
Деди: «Албатта, бу нақл қилинган сеҳрдан ўзга нарса эмас».
અરબી તફસીરો:
إِنۡ هَٰذَآ إِلَّا قَوۡلُ ٱلۡبَشَرِ
«Бу инсон сўзидан бошқа нарса эмас».
અરબી તફસીરો:
سَأُصۡلِيهِ سَقَرَ
Яқинда уни Сақарга киритурман.
અરબી તફસીરો:
وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا سَقَرُ
Сақарнинг нима эканини сиз қаердан ҳам билар эдингиз.
અરબી તફસીરો:
لَا تُبۡقِي وَلَا تَذَرُ
У на қолдиради ва на тарк этади.
અરબી તફસીરો:
لَوَّاحَةٞ لِّلۡبَشَرِ
У терини қаттиқ куйдирувчидир.
અરબી તફસીરો:
عَلَيۡهَا تِسۡعَةَ عَشَرَ
Унинг устида ўн тўққизта бор.
અરબી તફસીરો:
وَمَا جَعَلۡنَآ أَصۡحَٰبَ ٱلنَّارِ إِلَّا مَلَٰٓئِكَةٗۖ وَمَا جَعَلۡنَا عِدَّتَهُمۡ إِلَّا فِتۡنَةٗ لِّلَّذِينَ كَفَرُواْ لِيَسۡتَيۡقِنَ ٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡكِتَٰبَ وَيَزۡدَادَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِيمَٰنٗا وَلَا يَرۡتَابَ ٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡكِتَٰبَ وَٱلۡمُؤۡمِنُونَ وَلِيَقُولَ ٱلَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٞ وَٱلۡكَٰفِرُونَ مَاذَآ أَرَادَ ٱللَّهُ بِهَٰذَا مَثَلٗاۚ كَذَٰلِكَ يُضِلُّ ٱللَّهُ مَن يَشَآءُ وَيَهۡدِي مَن يَشَآءُۚ وَمَا يَعۡلَمُ جُنُودَ رَبِّكَ إِلَّا هُوَۚ وَمَا هِيَ إِلَّا ذِكۡرَىٰ لِلۡبَشَرِ
Дўзах эгалари - қўриқчиларини фақат фаришталар қилдик. Уларнинг сонини куфр келтирганлар учун синовдан ўзга нарса қилмадик. Токи китоб берилганлар аниқ билиб олсинлар ва иймон келтирганларнинг иймони янада зиёда бўлсин. Китоб берилганлар ҳам, мўминлар ҳам шубҳага бормасинлар. Қалбида марази бор кимсалар ва кофирлар эса: «Бу билан Аллоҳ нимани мисол қилмоқчи бўляпти», деб қолсинлар. Аллоҳ мана шундай Ўзи истаган одамни адаштиради ва Ўзи истаган одамни ҳидоят қилади. Парвардигорингизнинг лашкарларини Ўзидан ўзга ҳеч кимса билмас. У башарият учун бир эслатма, холос.
અરબી તફસીરો:
كَلَّا وَٱلۡقَمَرِ
Йўқ! Ойга қасам.
અરબી તફસીરો:
وَٱلَّيۡلِ إِذۡ أَدۡبَرَ
Ўтиб кетган тунга қасам.
અરબી તફસીરો:
وَٱلصُّبۡحِ إِذَآ أَسۡفَرَ
Ёришиб келаётган тонгга қасам.
અરબી તફસીરો:
إِنَّهَا لَإِحۡدَى ٱلۡكُبَرِ
Дарҳақиқат, у улканларнинг биридир.
અરબી તફસીરો:
نَذِيرٗا لِّلۡبَشَرِ
У башарият учун огоҳлантирувчидир.
અરબી તફસીરો:
لِمَن شَآءَ مِنكُمۡ أَن يَتَقَدَّمَ أَوۡ يَتَأَخَّرَ
Сизлардан пешқадам бўлишни ёки ортда қолишни хоҳлаётган кимсалар учундир.
અરબી તફસીરો:
كُلُّ نَفۡسِۭ بِمَا كَسَبَتۡ رَهِينَةٌ
Ҳар бир жон ўзи қилиб ўтган ишнинг гаровидир.
અરબી તફસીરો:
إِلَّآ أَصۡحَٰبَ ٱلۡيَمِينِ
Ўнг тараф соҳиблари бундан мустаснодир.
અરબી તફસીરો:
فِي جَنَّٰتٖ يَتَسَآءَلُونَ
Улар жаннатларда бир-бирларидан сўрайдилар.
અરબી તફસીરો:
عَنِ ٱلۡمُجۡرِمِينَ
Жиноятчилар ҳақида.
અરબી તફસીરો:
مَا سَلَكَكُمۡ فِي سَقَرَ
"Сизларни Сақарга нима киритди?"
અરબી તફસીરો:
قَالُواْ لَمۡ نَكُ مِنَ ٱلۡمُصَلِّينَ
Дедилар: «Намоз ўқигувчилардан бўлмагандик.
અરબી તફસીરો:
وَلَمۡ نَكُ نُطۡعِمُ ٱلۡمِسۡكِينَ
Мискинга таом бермагандик.
અરબી તફસીરો:
وَكُنَّا نَخُوضُ مَعَ ٱلۡخَآئِضِينَ
Шўнғувчилар билан бирга шўнғир эдик.
અરબી તફસીરો:
وَكُنَّا نُكَذِّبُ بِيَوۡمِ ٱلدِّينِ
Қиёмат кунини ёлғонга чиқарар эдик.
અરબી તફસીરો:
حَتَّىٰٓ أَتَىٰنَا ٱلۡيَقِينُ
То бизга ўлим келгунига қадар (шундай эдик)».
અરબી તફસીરો:
فَمَا تَنفَعُهُمۡ شَفَٰعَةُ ٱلشَّٰفِعِينَ
Энди уларга оқловчиларнинг оқлови фойда бермас!
અરબી તફસીરો:
فَمَا لَهُمۡ عَنِ ٱلتَّذۡكِرَةِ مُعۡرِضِينَ
Уларга нима бўлдики, эслатмадан юз ўгирадилар?
અરબી તફસીરો:
كَأَنَّهُمۡ حُمُرٞ مُّسۡتَنفِرَةٞ
Бамисоли улар ёввойи эшаклар.
અરબી તફસીરો:
فَرَّتۡ مِن قَسۡوَرَةِۭ
Арслондан қочгани каби.
અરબી તફસીરો:
بَلۡ يُرِيدُ كُلُّ ٱمۡرِيٕٖ مِّنۡهُمۡ أَن يُؤۡتَىٰ صُحُفٗا مُّنَشَّرَةٗ
Балки улардан ҳар бир киши ўзига очиқ саҳифалар берилишини истаётгандир.
અરબી તફસીરો:
كَلَّاۖ بَل لَّا يَخَافُونَ ٱلۡأٓخِرَةَ
Йўқ! Балки улар охиратдан қўрқмаслар.
અરબી તફસીરો:
كَلَّآ إِنَّهُۥ تَذۡكِرَةٞ
Йўқ! Албатта, у эслатмадир.
અરબી તફસીરો:
فَمَن شَآءَ ذَكَرَهُۥ
Бас, ким истаса, ундан эслатма-ибрат олур.
અરબી તફસીરો:
وَمَا يَذۡكُرُونَ إِلَّآ أَن يَشَآءَ ٱللَّهُۚ هُوَ أَهۡلُ ٱلتَّقۡوَىٰ وَأَهۡلُ ٱلۡمَغۡفِرَةِ
Аллоҳ хоҳлаганидагина эслатма-ибрат оладилар. У тақво аҳлидир, мағфират аҳлидир.
અરબી તફસીરો:
 
શબ્દોનું ભાષાંતર સૂરહ: અલ્ મુદષષિર
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - ઉઝબેક ભાષાતર - રવાદ ભાષાતર સેન્ટર - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

ઉઝબેક ભાષામાં કુરઆન મજીદનું ભાષાતર, તેનું ભાષાતર રવાદ અત્ તરજમાં સેન્ટર દ્વારા ઇસ્લામ હાઉસ.કોમની મદદ સાથે કરવામાં આવ્યું

બંધ કરો