Terjemahan makna Alquran Alkarim - Terjemahan Uzbek - Alaudin Manṣūr * - Daftar isi terjemahan

Unduh XML - Unduh CSV - Unduh Excel

Terjemahan makna Surah: Surah Al-Lail
Ayah:
 

Layl surasi

وَٱلَّيۡلِ إِذَا يَغۡشَىٰ
1. (Борлиқни ўз зулмати билан) ўраб келаётган кечага қасам;
Tafsir berbahasa Arab:
وَٱلنَّهَارِ إِذَا تَجَلَّىٰ
2. Ёришиб-кўринган кундузга қасам;
Tafsir berbahasa Arab:
وَمَا خَلَقَ ٱلذَّكَرَ وَٱلۡأُنثَىٰٓ
3. Эркак ва аёлни яратган зотга қасамки,
Tafsir berbahasa Arab:
إِنَّ سَعۡيَكُمۡ لَشَتَّىٰ
4. Шак-шубҳасиз, сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз хилма-хилдир.
Tafsir berbahasa Arab:
فَأَمَّا مَنۡ أَعۡطَىٰ وَٱتَّقَىٰ
5. Ана энди ким (ўз мол-давлатидаги камбағал-бечораларга берилиши лозим бўлган закот ва бошқа садақотларни) ато этса ва (Аллоҳдан) қўрқса;
Tafsir berbahasa Arab:
وَصَدَّقَ بِٱلۡحُسۡنَىٰ
6. Ҳамда гўзал оқибатни (яъни, жаннат бор эканини) тасдиқ этса;
Tafsir berbahasa Arab:
فَسَنُيَسِّرُهُۥ لِلۡيُسۡرَىٰ
7. Бас, Биз уни осон йўлга муяссар қилурмиз.
И з о ҳ. Ушбу оятлардан маълум бўлиишча, ким дунё ва Охиратда бахтли-саодатли ҳаёт кечириши учун осон йўл изласа, у киши уч хислатга эга бўлиши лозим экан: ўз зиммасидаги Аллоҳ таоло буюрган хайр-эҳсонни камбағал бечораларга ато этиш, мудом тақво билан, ёлғиз Аллоҳдан қўрқиб яшаш ва яхши амал учун гўзал мукофот — жаннат бўлишини чин дилдан тасдиқ этиш. Аллоҳ таоло ана шу уч хислатга эга бўлган кишиларга жаннат йўлини осон қилишга ваъда берди. Энди қуйидаги оятларда юқоридаги хислатларнинг зиддига мубтало бўлган кимсалар ва улар топажак оқибат ҳақида сўз юритилади.
Tafsir berbahasa Arab:
وَأَمَّا مَنۢ بَخِلَ وَٱسۡتَغۡنَىٰ
8. Энди ким (Аллоҳ йўлида хайр-саховат кўрсатишдан) бахиллик қилса ва (ўзини Аллоҳ ҳузуридаги ажр-мукофотлардан) беҳожат билса;
Tafsir berbahasa Arab:
وَكَذَّبَ بِٱلۡحُسۡنَىٰ
9. Ҳамда гўзал оқибатни (яъни, Аллоҳ ваъда қилган жаннатни) ёлғон деса;
Tafsir berbahasa Arab:

فَسَنُيَسِّرُهُۥ لِلۡعُسۡرَىٰ
10. Бас, Биз уни (дунё ва Охиратда бахтсиз бўладиган) оғир йўлга «муяссар» қилурмиз!
Tafsir berbahasa Arab:
وَمَا يُغۡنِي عَنۡهُ مَالُهُۥٓ إِذَا تَرَدَّىٰٓ
11. Ва у (дўзахда) ҳалок бўлган вақтида молу дунёси унга фойда бермас!
Tafsir berbahasa Arab:
إِنَّ عَلَيۡنَا لَلۡهُدَىٰ
12. Шак-шубҳасиз, ҳидоят (яъни, инсонларни Тўғри Йўлга йўллаш) ёлғиз Бизнинг зиммамиздадир.
Tafsir berbahasa Arab:
وَإِنَّ لَنَا لَلۡأٓخِرَةَ وَٱلۡأُولَىٰ
13. Шак-шубҳасиз, Охират ҳам, дунё ҳам ёлғиз Бизникидир.
И з о ҳ. Яъни дунёнинг ҳам, Охиратнинг ҳам яккаю ягона ҳақиқий подшоҳи — эгаси ёлғиз Аллоҳ таолодир. Бас, кимки Аллоҳдан ўзга бирон кимсага бош эгса, Аллоҳдан ўзга бирон кимсадан ҳидоят ёки бахт-саодат сўраса, у очиқ гумроҳдир.
Tafsir berbahasa Arab:
فَأَنذَرۡتُكُمۡ نَارٗا تَلَظَّىٰ
14. Бас, (эй инсонлар), Мен сизларни ловуллаб ёниб турган оловдан — дўзахдан огоҳлантирдим.
Tafsir berbahasa Arab:
لَا يَصۡلَىٰهَآ إِلَّا ٱلۡأَشۡقَى
15. Унга фақат бадбахт кимсагина кирур!
Tafsir berbahasa Arab:
ٱلَّذِي كَذَّبَ وَتَوَلَّىٰ
16. (Ҳақни) ёлғон деган ва (иймон-эътиқоддан) юз ўгирган (бадбахт кимсагина кирур!)
Tafsir berbahasa Arab:
وَسَيُجَنَّبُهَا ٱلۡأَتۡقَى
17. Тақводор зот у (дўзах)дан йироқ қилинур.
Tafsir berbahasa Arab:
ٱلَّذِي يُؤۡتِي مَالَهُۥ يَتَزَكَّىٰ
18. Ўзи поқдомон бўлиб, мол-давлатини (яхшилик йўлида) сарф қиладиган (тақводор зот ундан йироқ қилинур).
Tafsir berbahasa Arab:
وَمَا لِأَحَدٍ عِندَهُۥ مِن نِّعۡمَةٖ تُجۡزَىٰٓ
19. У (тақводор зот) ҳузурида — зиммасида бирон кимсага қайтариладиган неъмат йўқдир. (Яъни, у бирон кимсанинг ўзига ўтказиб қўйган яхшилигини қайтариш учун хайр-саховат кўрсатмайди).
Tafsir berbahasa Arab:
إِلَّا ٱبۡتِغَآءَ وَجۡهِ رَبِّهِ ٱلۡأَعۡلَىٰ
20. У фақат энг олий зот бўлмиш Парвардигорининг Юзини — ризолигини истаб (мол-давлатини сарф қилур).
Tafsir berbahasa Arab:
وَلَسَوۡفَ يَرۡضَىٰ
21. Ва яқинда (Парвардигори унга ато этадиган мукофот — жаннат неъматларидан) рози бўлур.
Tafsir berbahasa Arab:

 
Terjemahan makna Surah: Surah Al-Lail
Daftar surah Nomor Halaman
 
Terjemahan makna Alquran Alkarim - Terjemahan Uzbek - Alaudin Manṣūr - Daftar isi terjemahan

Terjemahan makna Al-Qur`ān Al-Karīm ke bahasa Uzbek oleh Alaudin Manṣūr. Cetakan tahun 1430 M. Catatan: Terjemahan sebagian ayat yang ditandai sudah dikoreksi oleh Pusat Penerjemahan Ruwwād. Terjemahan asli bisa dilihat untuk memberikan masukan, penilaian, dan pengembangan berkelanjutan.

Tutup