Terjemahan makna Alquran Alkarim - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Daftar isi terjemahan


Terjemahan makna Surah: Surah Aḍ-Ḍuḥā   Ayah:

Зуҳо сураси

Tujuan Pokok Surah Ini:
بيان عناية الله بنبيه في أول أمره وآخره.
Ишнинг бошида ҳам, охирида ҳам Аллоҳнинг Ўз пайғамбарига кўрсатган инояти баёни.

وَٱلضُّحَىٰ
Аллоҳ таоло кундузнинг аввалги қисмига қасам ичди.
Tafsir berbahasa Arab:
وَٱلَّيۡلِ إِذَا سَجَىٰ
Зулмат босиб, одамлар ҳаракатдан тўхтаб қолган кечага қасам ичди.
Tafsir berbahasa Arab:
مَا وَدَّعَكَ رَبُّكَ وَمَا قَلَىٰ
Эй Пайғамбар, ваҳий тўхтаб қолган пайтда Парвардигорингиз сизни на тарк қилди ва на ёмон кўриб қолди. Мушрикларнинг гапига парво қилманг.
Tafsir berbahasa Arab:
وَلَلۡأٓخِرَةُ خَيۡرٞ لَّكَ مِنَ ٱلۡأُولَىٰ
Сиз учун, албатта, охират диёри дунёдан афзалроқдир. Чунки у ерда битмас-туганмас бахт-саодат бордир.
Tafsir berbahasa Arab:
وَلَسَوۡفَ يُعۡطِيكَ رَبُّكَ فَتَرۡضَىٰٓ
Яқинда Аллоҳ таоло сизга ва умматингизга жуда кўп мукофотлар ато этади. Сиз ўзингизгаю умматингизга берилган бу марҳаматлардан рози бўласиз.
Tafsir berbahasa Arab:
أَلَمۡ يَجِدۡكَ يَتِيمٗا فَـَٔاوَىٰ
Отангиз вафот этиб, Парвардигорингиз сизни етим ҳолда топгач, сизга бошпана берди. Ўшанда аввал бобонгиз Абдулмутталиб, сўнгра амакингиз Абу Толиб сизга меҳрибон, ғамхўр бўлди.
Tafsir berbahasa Arab:
وَوَجَدَكَ ضَآلّٗا فَهَدَىٰ
Сизни на китоб ва на иймон нималигини билмаган ҳолингизда топди ва билмаган нарсаларингизни ўргатди.
Tafsir berbahasa Arab:
وَوَجَدَكَ عَآئِلٗا فَأَغۡنَىٰ
Сизни фақир ҳолда топиб, бой қилди.
Tafsir berbahasa Arab:
فَأَمَّا ٱلۡيَتِيمَ فَلَا تَقۡهَرۡ
Гўдаклигида отасидан ажралган етимга қўпол муомала қилманг, уни хорламанг.
Tafsir berbahasa Arab:
وَأَمَّا ٱلسَّآئِلَ فَلَا تَنۡهَرۡ
Муҳтож бўлиб сўраб келган одамни жеркиманг.
Tafsir berbahasa Arab:
وَأَمَّا بِنِعۡمَةِ رَبِّكَ فَحَدِّثۡ
Аллоҳ сизга ато этган неъматларга шукр қилинг ва улар ҳақида гапиринг.
Tafsir berbahasa Arab:
Beberapa Faedah Ayat-ayat di Halaman Ini:
• منزلة النبي صلى الله عليه وسلم عند ربه لا تدانيها منزلة.
Набий алайҳиссаломнинг Парвардигори ҳузуридаги мартабаларига бирон мартаба тенглашолмайди.

• شكر النعم حقّ لله على عبده.
Неъматларга шукр қилиш Аллоҳнинг бандалари зиммасидаги ҳаққидир.

• وجوب الرحمة بالمستضعفين واللين لهم.
Мазлумларга нисбатан раҳмдил ва мулойим бўлиш фарздир.

 
Terjemahan makna Surah: Surah Aḍ-Ḍuḥā
Daftar surah Nomor Halaman
 
Terjemahan makna Alquran Alkarim - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Daftar isi terjemahan

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Tutup