クルアーンの対訳 - ウズベク語対訳 - Muhammad Sadeq * - 対訳の目次


対訳 章: 町章
節:
 

Balad surasi

لَآ أُقۡسِمُ بِهَٰذَا ٱلۡبَلَدِ
Мана шу шаҳар билан қасам.
アラビア語 クルアーン注釈:
وَأَنتَ حِلُّۢ بِهَٰذَا ٱلۡبَلَدِ
Сен муқим турган бу шаҳар-ла.
アラビア語 クルアーン注釈:
وَوَالِدٖ وَمَا وَلَدَ
Ва Волид ва ундан тарқаган валадлар билан қасам.
アラビア語 クルアーン注釈:
لَقَدۡ خَلَقۡنَا ٱلۡإِنسَٰنَ فِي كَبَدٍ
Батаҳқиқ, Биз инсонни машаққатда яратдик.
アラビア語 クルアーン注釈:
أَيَحۡسَبُ أَن لَّن يَقۡدِرَ عَلَيۡهِ أَحَدٞ
У инсон унга ҳеч кимнинг кучи етмас, деб ҳисобларми?
アラビア語 クルアーン注釈:
يَقُولُ أَهۡلَكۡتُ مَالٗا لُّبَدًا
У: «Кўплаб мол-дунё нафақа қилдим», дейдир.
(Мол-дунё билан ғурурга кетганларга яхшилик йўлида эҳсон қил, деб айтилса, юқоридаги гапни айтишади. Ваҳоланки, яхшилик йўлида ҳеч нарса сарфламаган бўлади.)
アラビア語 クルアーン注釈:
أَيَحۡسَبُ أَن لَّمۡ يَرَهُۥٓ أَحَدٌ
У ўзини биров кўрмади, деб ҳисоблайдирми?
アラビア語 クルアーン注釈:
أَلَمۡ نَجۡعَل لَّهُۥ عَيۡنَيۡنِ
Биз унга икки кўзни.
アラビア語 クルアーン注釈:
وَلِسَانٗا وَشَفَتَيۡنِ
Ва тилни ва икки лабни бермадикми?
アラビア語 クルアーン注釈:
وَهَدَيۡنَٰهُ ٱلنَّجۡدَيۡنِ
Ва Биз уни икки йўлга йўллаб қўймадикми?
アラビア語 クルアーン注釈:
فَلَا ٱقۡتَحَمَ ٱلۡعَقَبَةَ
Бас, у довон ошиб ўтмади.
アラビア語 クルアーン注釈:
وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا ٱلۡعَقَبَةُ
Довон қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?
アラビア語 クルアーン注釈:
فَكُّ رَقَبَةٍ
У қул озод қилишдир.
アラビア語 クルアーン注釈:
أَوۡ إِطۡعَٰمٞ فِي يَوۡمٖ ذِي مَسۡغَبَةٖ
Ёки очарчилик кунида таом беришдир.
アラビア語 クルアーン注釈:
يَتِيمٗا ذَا مَقۡرَبَةٍ
Қариндош етимга.
アラビア語 クルアーン注釈:
أَوۡ مِسۡكِينٗا ذَا مَتۡرَبَةٖ
Ёки тупроққа қорилган мискинга.
アラビア語 クルアーン注釈:
ثُمَّ كَانَ مِنَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَتَوَاصَوۡاْ بِٱلصَّبۡرِ وَتَوَاصَوۡاْ بِٱلۡمَرۡحَمَةِ
Сўнгра, иймон келтирганлар ва бир-бирини сабрга, меҳр-шафқатга чақирганлар бўлса...
アラビア語 クルアーン注釈:
أُوْلَٰٓئِكَ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَيۡمَنَةِ
Ана ўшалар ўнг томон эгаларидир.
アラビア語 クルアーン注釈:

وَٱلَّذِينَ كَفَرُواْ بِـَٔايَٰتِنَا هُمۡ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَشۡـَٔمَةِ
Оятларимизга куфр келтирганлар чап томон эгаларидир.
アラビア語 クルアーン注釈:
عَلَيۡهِمۡ نَارٞ مُّؤۡصَدَةُۢ
Уларни чиқиб бўлмайдиган ўт-олов ўраб олгандир.
アラビア語 クルアーン注釈:

 
対訳 章: 町章
章名の目次 ページ番号
 
クルアーンの対訳 - ウズベク語対訳 - Muhammad Sadeq - 対訳の目次

クルアーン・ウズベク語対訳 - Muhammad Sadeq Muhammad Yusuf ヒジュラ暦1430年印刷

閉じる