Check out the new design

د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه * - د ژباړو فهرست (لړلیک)


د معناګانو ژباړه سورت: شعراء   آیت:
مَآ أَغۡنَىٰ عَنۡهُم مَّا كَانُواْ يُمَتَّعُونَ
Шу дунёда фойдаланиб юрган неъматлари нимага асқотади? У неъматлар энди йўқ. Улардан ҳеч қандай фойда ҳам йўқ.
عربي تفسیرونه:
وَمَآ أَهۡلَكۡنَا مِن قَرۡيَةٍ إِلَّا لَهَا مُنذِرُونَ
Қайси бир умматни ҳалок этган бўлсак, унга олдин бир пайғамбарлар юбориб, китоблар нозил қилиб, уларни ҳалокатдан огоҳлантирдик.
عربي تفسیرونه:
ذِكۡرَىٰ وَمَا كُنَّا ظَٰلِمِينَ
Уларга эслатма, ибрат бўлиши учун шундай қилдик. Биз огоҳлантирувчи юбормасдан туриб, ҳалок этадиган золим бўлмадик.
عربي تفسیرونه:
وَمَا تَنَزَّلَتۡ بِهِ ٱلشَّيَٰطِينُ
Бу Қуръонни Пайғамбар алайҳиссалом қалбига жинлар-шайтонлар олиб тушгани йўқ.
عربي تفسیرونه:
وَمَا يَنۢبَغِي لَهُمۡ وَمَا يَسۡتَطِيعُونَ
Қуръонни у зотнинг қалбига жинлар олиб тушган бўлиши мумкин эмас. Улар бунга қодир ҳам эмаслар.
عربي تفسیرونه:
إِنَّهُمۡ عَنِ ٱلسَّمۡعِ لَمَعۡزُولُونَ
Нима учун қодир эмаслар? Чунки улар самодаги ўринларидан четлатилганлар. Шундай бўлгач, қандай қилиб унга етиб бора олсинлар?
عربي تفسیرونه:
فَلَا تَدۡعُ مَعَ ٱللَّهِ إِلَٰهًا ءَاخَرَ فَتَكُونَ مِنَ ٱلۡمُعَذَّبِينَ
Аллоҳ билан бирга бошқа бир маъбудга ибодат қилманг. Акс ҳолда азобга гирифтор бўладиганлар сафига қўшилиб қоласиз.
عربي تفسیرونه:
وَأَنذِرۡ عَشِيرَتَكَ ٱلۡأَقۡرَبِينَ
Эй Пайғамбар, қавмингизни энг яқин қариндошларингиздан бошлаб огоҳлантиринг. Токи, улар мушриклигида қолиб, Аллоҳнинг азобига йўлиқмасинлар.
عربي تفسیرونه:
وَٱخۡفِضۡ جَنَاحَكَ لِمَنِ ٱتَّبَعَكَ مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
Ўзингизга эргашган мўминларга меҳр-шафқат кўрсатиб, уларга хушмуомала ва ширинсухан бўлинг.
عربي تفسیرونه:
فَإِنۡ عَصَوۡكَ فَقُلۡ إِنِّي بَرِيٓءٞ مِّمَّا تَعۡمَلُونَ
Сизга итоатсизлик қилсалар, Аллоҳни бир деб билиш ва У Зотга итоат қилиш каби буйруқларингизни бажармасалар, уларга: "Мен сизлар қилаётган ширк ва гуноҳлардан покман", деб айтинг.
عربي تفسیرونه:
وَتَوَكَّلۡ عَلَى ٱلۡعَزِيزِ ٱلرَّحِيمِ
Ҳамма ишларингизда душманларидан қасос оладиган Азиз, тавба қилган бандаларига эса Меҳрибон Зотга суянинг.
عربي تفسیرونه:
ٱلَّذِي يَرَىٰكَ حِينَ تَقُومُ
Шундай Зотки, сизни намозга тураётганингизда ҳам кўради.
عربي تفسیرونه:
وَتَقَلُّبَكَ فِي ٱلسَّٰجِدِينَ
Намоз ўқиётганлар орасида бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтаётганингизни ҳам кўради. Сизнинг ҳам, бошқаларнинг ҳам бирон амали У Зотдан яширин қола олмас.
عربي تفسیرونه:
إِنَّهُۥ هُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡعَلِيمُ
Намозингиздаги сиз тиловат қилаётган Қуръону зикрни эшитиб турган ҳам, ниятингизни билиб турган ҳам ёлғиз Унинг Ўзидир.
عربي تفسیرونه:
هَلۡ أُنَبِّئُكُمۡ عَلَىٰ مَن تَنَزَّلُ ٱلشَّيَٰطِينُ
Сизлар ўйлаётган ўша жин-шайтонлар кимларга тушишини айтайми?
عربي تفسیرونه:
تَنَزَّلُ عَلَىٰ كُلِّ أَفَّاكٍ أَثِيمٖ
Жин-шайтонлар гуноҳга ботган каззоб коҳинларга тушадилар.
عربي تفسیرونه:
يُلۡقُونَ ٱلسَّمۡعَ وَأَكۡثَرُهُمۡ كَٰذِبُونَ
Шайтонлар само оламидан ўғринча эшитиб олганларини коҳин дўстларига ташлаб берадилар. Коҳинларнинг эса аксари ёлғончи бўладилар. Бир ростга юз ёлғонни қўшиб гапирадилар.
عربي تفسیرونه:
وَٱلشُّعَرَآءُ يَتَّبِعُهُمُ ٱلۡغَاوُۥنَ
Сизлар Муҳаммад алайҳиссаломни шоир, деб ўйлаяпсизлар. Шоирларга эса йўлдан озган гумроҳлар эргашадилар ва улар айтган шеърларни одамларга ўқиб бериб юрадилар.
عربي تفسیرونه:
أَلَمۡ تَرَ أَنَّهُمۡ فِي كُلِّ وَادٖ يَهِيمُونَ
Эй Пайғамбар, уларнинг гумроҳлиги шундаки, ҳар водийда дайдиб юриб, кимнидир гоҳида кўкка кўтариб мақтайдилар, гоҳида эса ёмонлаб, ер билан битта қиладилар.
عربي تفسیرونه:
وَأَنَّهُمۡ يَقُولُونَ مَا لَا يَفۡعَلُونَ
Ёлғон гапириб, қилмаган ишларини қилдим, дейишларини-чи?
عربي تفسیرونه:
إِلَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ وَذَكَرُواْ ٱللَّهَ كَثِيرٗا وَٱنتَصَرُواْ مِنۢ بَعۡدِ مَا ظُلِمُواْۗ وَسَيَعۡلَمُ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوٓاْ أَيَّ مُنقَلَبٖ يَنقَلِبُونَ
Иймон келтирган, яхши амалларни қилган, Аллоҳни кўп ёдга олган ва Ҳассон ибн Собит каби Аллоҳнинг душманларидан зулм кўриб, ундан кейин зафар қучган шоирлар бундан мустасно. Аллоҳга ширк келтирган ва У Зотнинг бандаларига зўравонлик қилган золимлар эса яқинда қандай оқибатга, ўта нозик ҳисоб-китобга қараб кетаётганларини билиб оладилар.
عربي تفسیرونه:
په دې مخ کې د ایتونو د فایدو څخه:
• إثبات العدل لله، ونفي الظلم عنه.
Аллоҳ Одил, золим эмас.

• تنزيه القرآن عن قرب الشياطين منه.
Қуръон пок. Унга жин-шайтонлар яқинлаша олмайди.

• أهمية اللين والرفق للدعاة إلى الله.
Даъватчи учун мулойимлик ва ширинсуханлик ўта муҳим.

• الشعر حَسَنُهُ حَسَن، وقبيحه قبيح.
Шеърнинг яхшиси ҳам бор, ёмони ҳам.

 
د معناګانو ژباړه سورت: شعراء
د سورتونو فهرست (لړلیک) د مخ نمبر
 
د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه - د ژباړو فهرست (لړلیک)

د مرکز تفسیر للدراسات القرآنیة لخوا خپور شوی.

بندول