Check out the new design

د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه * - د ژباړو فهرست (لړلیک)


د معناګانو ژباړه سورت: شعراء   آیت:
فَلَمَّا تَرَٰٓءَا ٱلۡجَمۡعَانِ قَالَ أَصۡحَٰبُ مُوسَىٰٓ إِنَّا لَمُدۡرَكُونَ
Фиръавн қавми Мусо қавмининг ортидан қувиб борди. Икки қавм бир-бирини кўрадиган даражада яқинлашиб қолганда Мусо қавми: "Улар бизга етиб оладилар. Улардан қочиб-қутула олмаймиз", дедилар.
عربي تفسیرونه:
قَالَ كَلَّآۖ إِنَّ مَعِيَ رَبِّي سَيَهۡدِينِ
Мусо деди: "Иш сизлар ўйлагандек эмас. Зеро, Парвардигорим мен билан бирга. У мени қўллаб-қувватлайди ва менга нажот йўлини кўрсатади".
عربي تفسیرونه:
فَأَوۡحَيۡنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ أَنِ ٱضۡرِب بِّعَصَاكَ ٱلۡبَحۡرَۖ فَٱنفَلَقَ فَكَانَ كُلُّ فِرۡقٖ كَٱلطَّوۡدِ ٱلۡعَظِيمِ
Мусога ваҳий юбориб, асоси билан денгизни уришни амр этдик. У амримизни бажо келтирди. Денгиз ёрилиб, ўн икки йўлак ҳосил бўлди. Бани Исроил қабилаларининг сони ҳам шунча эди. Ҳар бир йўлак бамисоли бир улкан тоғдек баҳайбат ва сув ўтказмайдиган мустаҳкам эди.
عربي تفسیرونه:
وَأَزۡلَفۡنَا ثَمَّ ٱلۡأٓخَرِينَ
Фиръавн ва унинг қавми ҳам йўл очиқ деб ўйлаб, денгизга кирдилар.
عربي تفسیرونه:
وَأَنجَيۡنَا مُوسَىٰ وَمَن مَّعَهُۥٓ أَجۡمَعِينَ
Мусо ва унинг қавми Бани Исроилни қутқардик. Улардан биронтаси ҳам ҳалок бўлмади.
عربي تفسیرونه:
ثُمَّ أَغۡرَقۡنَا ٱلۡأٓخَرِينَ
Фиръавн ва унинг қавмини эса денгизга ғарқ айладик.
عربي تفسیرونه:
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ
Денгиз ёрилиб, Мусо ва унинг одамлари нажот топиши, Фиръавн ва унинг одамлари эса ҳалокатга учрашида Мусонинг ҳақ пайғамбар эканига далолат қилувчи оят-аломатлар бор. Фиръавн одамларининг кўплари мўмин бўлмадилар.
عربي تفسیرونه:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз Азиздир, Ғолибдирки, душманларидан қасос олгай, тавба қилувчиларга эса Меҳрибондир.
عربي تفسیرونه:
وَٱتۡلُ عَلَيۡهِمۡ نَبَأَ إِبۡرَٰهِيمَ
Эй Пайғамбар, уларга Иброҳим қиссасини ўқиб беринг.
عربي تفسیرونه:
إِذۡ قَالَ لِأَبِيهِ وَقَوۡمِهِۦ مَا تَعۡبُدُونَ
У отаси Озарга ва қавмига шундай деганди: "Аллоҳни қўйиб, нимага ибодат қиляпсизлар?"
عربي تفسیرونه:
قَالُواْ نَعۡبُدُ أَصۡنَامٗا فَنَظَلُّ لَهَا عَٰكِفِينَ
Унга қавми деди: "Бут-санамларга ибодат қиляпмиз ва уларга содиқ қоламиз".
عربي تفسیرونه:
قَالَ هَلۡ يَسۡمَعُونَكُمۡ إِذۡ تَدۡعُونَ
Иброҳим уларга деди: "Бутларингиз қилаётган дуоларингизни эшитадими?"
عربي تفسیرونه:
أَوۡ يَنفَعُونَكُمۡ أَوۡ يَضُرُّونَ
Итоат этганингларда фойда, осийлик қилганингларда эса зарар келтира оладими?
عربي تفسیرونه:
قَالُواْ بَلۡ وَجَدۡنَآ ءَابَآءَنَا كَذَٰلِكَ يَفۡعَلُونَ
Дуоларимизни эшитмайдилар, фойда ёки зарар ҳам келтира олмайдилар. Лекин ота-боболаримиз шундай қилганлар. Биз уларга тақлид қиламиз, холос.
عربي تفسیرونه:
قَالَ أَفَرَءَيۡتُم مَّا كُنتُمۡ تَعۡبُدُونَ
Иброҳим деди: "Аллоҳни қўйиб, қандай бутларга ибодат қилаётганингиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисизлар?"
عربي تفسیرونه:
أَنتُمۡ وَءَابَآؤُكُمُ ٱلۡأَقۡدَمُونَ
Ота-боболарингиз сиғинган бутлар ҳақида-чи?
عربي تفسیرونه:
فَإِنَّهُمۡ عَدُوّٞ لِّيٓ إِلَّا رَبَّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Уларнинг ҳаммаси менга душман. Чунки ҳаммаси ботил. Ёлғиз барча махлуқотларнинг Парвардигори Аллоҳгина ҳақ.
عربي تفسیرونه:
ٱلَّذِي خَلَقَنِي فَهُوَ يَهۡدِينِ
Парвардигоримки, мени яратди ва менга ҳар икки дунё саодатига олиб борувчи йўлни кўрсатиб қўяди.
عربي تفسیرونه:
وَٱلَّذِي هُوَ يُطۡعِمُنِي وَيَسۡقِينِ
Парвардигоримки, ёлғиз Ўзигина оч қолсам егулик беради, чанқасам ичгулик.
عربي تفسیرونه:
وَإِذَا مَرِضۡتُ فَهُوَ يَشۡفِينِ
Парвардигоримки, касал бўлсам, ёлғиз Ўзигина шифо беради. Ундан ўзга шифо бергувчи йўқ.
عربي تفسیرونه:
وَٱلَّذِي يُمِيتُنِي ثُمَّ يُحۡيِينِ
Парвардигоримки, ёлғиз Ўзи ажалим етганда жонимни олади ва ўлганимдан кейин қайта тирилтиради.
عربي تفسیرونه:
وَٱلَّذِيٓ أَطۡمَعُ أَن يَغۡفِرَ لِي خَطِيٓـَٔتِي يَوۡمَ ٱلدِّينِ
Парвардигоримки, Қиёмат куни гуноҳларимни мағфират айлашини ёлғиз Ўзидангина умид қиламан.
عربي تفسیرونه:
رَبِّ هَبۡ لِي حُكۡمٗا وَأَلۡحِقۡنِي بِٱلصَّٰلِحِينَ
Иброҳим Парвардигорига илтижо қилиб деди: "Парвардигорим, менга дин илмини ато этгин. Мени жаннатга киритиб, солиҳлар - ўзимдан олдинги пайғамбарлар сафига қўшгин".
عربي تفسیرونه:
په دې مخ کې د ایتونو د فایدو څخه:
• الله مع عباده المؤمنين بالنصر والتأييد والإنجاء من الشدائد.
Аллоҳ мўмин бандаларини қўллаб-қувватлаб, уларга мусибатлардан нажот бериб туради.

• ثبوت صفتي العزة والرحمة لله تعالى.
Оятларда Аллоҳ таолонинг икки сифати - Азиз ва Раҳмли экани ўз исботини топиб турибди.

• خطر التقليد الأعمى.
Оятларда кўр-кўрона тақлид қилишнинг нақадар хатарли экани кўрсатиб бериляпти.

• أمل المؤمن في ربه عظيم.
Мўмин ўз Павардигорига жуда катта умид боғлайди.

 
د معناګانو ژباړه سورت: شعراء
د سورتونو فهرست (لړلیک) د مخ نمبر
 
د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه - د ژباړو فهرست (لړلیک)

د مرکز تفسیر للدراسات القرآنیة لخوا خپور شوی.

بندول