Check out the new design

د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه * - د ژباړو فهرست (لړلیک)


د معناګانو ژباړه سورت: شعراء   آیت:
إِنۡ هَٰذَآ إِلَّا خُلُقُ ٱلۡأَوَّلِينَ
Бу олдингиларнинг дини, одати ва ахлоқидан бошқа нарса эмас.
عربي تفسیرونه:
وَمَا نَحۡنُ بِمُعَذَّبِينَ
Биз азоблангувчи эмасмиз.
عربي تفسیرونه:
فَكَذَّبُوهُ فَأَهۡلَكۡنَٰهُمۡۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ
Улар Ҳуд алайҳиссаломни ёлғончига чиқаришда давом этавердилар. Шу сабабли уларни қаттиқ шамол билан ҳалокатга учратдик. Бу ишда ибрат оладиганларга ибрат бор. Уларнинг кўплари мўмин бўлмагандилар.
عربي تفسیرونه:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Эй Пайғамбар, албатта, Парвардигорингиз душманларидан интиқом оладиган Азиз-Қудратлидир, тавба қилган бандаларига эса Меҳрибондир.
عربي تفسیرونه:
كَذَّبَتۡ ثَمُودُ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Самуд қавми ҳам ўз пайғамбари Солиҳ алайҳиссаломни ёлғончига чиқариш билан ҳамма пайғамбарларни ёлғончига чиқарди.
عربي تفسیرونه:
إِذۡ قَالَ لَهُمۡ أَخُوهُمۡ صَٰلِحٌ أَلَا تَتَّقُونَ
Ўшанда уларга насаб жиҳатидан биродарлари Солиҳ шундай деганди: "Аллоҳдан қўрқиб, У Зотдан бошқага ибодат қилишни ташламайсизларми?"
عربي تفسیرونه:
إِنِّي لَكُمۡ رَسُولٌ أَمِينٞ
Албатта, мен сизларга ишончли пайғамбарман. Аллоҳ мени сизларга пайғамбар қилиб юборди. Мен ишончли пайғамбарман. Менга келаётган ваҳийдан ошириб ҳам юбормайман, камайтириб ҳам.
عربي تفسیرونه:
فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Бас, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқинглар ва мен олиб келган фармон ва тақиқларга итоат қилинглар.
عربي تفسیرونه:
وَمَآ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَيۡهِ مِنۡ أَجۡرٍۖ إِنۡ أَجۡرِيَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Бу ишим учун сизлардан бирон мукофот сўрамайман. Менга савоб бериш фақатгина ҳамма махлуқотларнинг Парвардигори бўлган Аллоҳнинггина зиммасидадир.
عربي تفسیرونه:
أَتُتۡرَكُونَ فِي مَا هَٰهُنَآ ءَامِنِينَ
Шунча ноз-неъматлар ичида тинчгина яшайверамиз, бизга ҳеч ким тегмайди, деб ўйлайсизларми?
عربي تفسیرونه:
فِي جَنَّٰتٖ وَعُيُونٖ
Бўстонлару оқиб турган булоқларда.
عربي تفسیرونه:
وَزُرُوعٖ وَنَخۡلٖ طَلۡعُهَا هَضِيمٞ
Экинзорлару мевалари майин пишган хурмозор ичида.
عربي تفسیرونه:
وَتَنۡحِتُونَ مِنَ ٱلۡجِبَالِ بُيُوتٗا فَٰرِهِينَ
Яна моҳирлик билан тоғларни йўниб, ўзларингизга уйлар ҳам қуриб оляпсизлар.
عربي تفسیرونه:
فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Бас, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқинглар ва мен олиб келган фармон ва тақиқларга итоат қилинглар.
عربي تفسیرونه:
وَلَا تُطِيعُوٓاْ أَمۡرَ ٱلۡمُسۡرِفِينَ
Гуноҳлар қилиб, ўзларини ўзлари хароб этган бузғунчиларга эргашманглар.
عربي تفسیرونه:
ٱلَّذِينَ يُفۡسِدُونَ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَلَا يُصۡلِحُونَ
Гуноҳлари ила ҳамма ёқни бузадилар, Аллоҳга итоат қилиш билан ўзларини ўзлари ислоҳ этмайдилар.
عربي تفسیرونه:
قَالُوٓاْ إِنَّمَآ أَنتَ مِنَ ٱلۡمُسَحَّرِينَ
Унга қавми деди: "Сен сеҳрланиб, ақлдан озганлар тоифасидансан".
عربي تفسیرونه:
مَآ أَنتَ إِلَّا بَشَرٞ مِّثۡلُنَا فَأۡتِ بِـَٔايَةٍ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّٰدِقِينَ
Сен ҳам бизга ўхшаган бир одамсан. Биздан ҳеч қандай ортиқ жойинг йўқ. Агар пайғамбар эканинг рост бўлса, қани, бизга бир белги, бир мўъжиза келтир-чи.
عربي تفسیرونه:
قَالَ هَٰذِهِۦ نَاقَةٞ لَّهَا شِرۡبٞ وَلَكُمۡ شِرۡبُ يَوۡمٖ مَّعۡلُومٖ
Аллоҳ Солиҳга мўъжиза қилиб тошдан бир туяни чиқариб берди. Шунда Солиҳ қавмига деди: "Мана бу туя. Уни кўз билан кўриш ҳам, қўл билан ушлаш ҳам мумкин. Сувдан унинг ўз насибаси бор. Сизларнинг ҳам ўз насибангиз бор. Сув сизларнинг насибангиз бўлган кунда у ичмайди. Унинг насибаси бўлган кунда эса сизлар ичмайсизлар".
عربي تفسیرونه:
وَلَا تَمَسُّوهَا بِسُوٓءٖ فَيَأۡخُذَكُمۡ عَذَابُ يَوۡمٍ عَظِيمٖ
Унга сўйиш ё уриш каби бирон заҳмат етказманглар. Акс ҳолда Аллоҳнинг азобига учрайсизлар. Бу иш устингизга бало ёғиладиган даҳшатли Қиёмат кунида содир бўлади.
عربي تفسیرونه:
فَعَقَرُوهَا فَأَصۡبَحُواْ نَٰدِمِينَ
Туяни сўйишга иттифоқ қилдилар ва уларнинг энг бадбахти уни сўйди. Азоб ёғилиши аниқ бўлганидан кейин қилган ишларига надомат чека бошладилар. Лекин энди кеч бўлганди. Энди надомат фойда бермас эди.
عربي تفسیرونه:
فَأَخَذَهُمُ ٱلۡعَذَابُۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ
Уларни азоб ушлади. Азоб зилзила ва қичқириқдан иборат эди. Солиҳ алайҳиссалом билан қавми ўртасида бўлиб ўтган бу қиссада ибрат оладиганларга ибрат бор. Уларнинг кўплари мўмин бўлмагандилар.
عربي تفسیرونه:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Эй Пайғамбар, албатта, Парвардигорингиз душманларидан интиқом оладиган Азиздир. Тавба қилган бандаларига эса Меҳрибондир.
عربي تفسیرونه:
په دې مخ کې د ایتونو د فایدو څخه:
• توالي النعم مع الكفر استدراج للهلاك.
Кишининг кофир бўлса ҳам неъматларга кўмилиб боравериши истидрождир. (Истидрож - қўйиб бериш, муҳлат бериш, тез жазоламасдан кўпроқ гуноҳ қилишига имкон бериб, охирида жазога тортиш. Арқонни узун ташлаб қўйишга тўғри келса керак)

• التذكير بالنعم يُرتجى منه الإيمان والعودة إلى الله من العبد.
Неъматларни эслатишдан мақсад бандани Аллоҳга қайтиб, иймон келтиришга чорлашдир.

• المعاصي هي سبب الفساد في الأرض.
Гуноҳлар туфайли ер юзида бузғунчиликлар юз беради.

 
د معناګانو ژباړه سورت: شعراء
د سورتونو فهرست (لړلیک) د مخ نمبر
 
د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه - د ژباړو فهرست (لړلیک)

د مرکز تفسیر للدراسات القرآنیة لخوا خپور شوی.

بندول