Check out the new design

ශුද්ධවූ අල් කුර්ආන් අර්ථ කථනය - ශුද්ධ වූ අල්කුර්ආන් අර්ථ විවරණයේ සංෂිප්ත අනුවාදය - උස්බෙක් පරිවර්තනය * - පරිවර්තන පටුන


අර්ථ කථනය පරිච්ඡේදය: අස්-සජදා   වාක්‍යය:

Сажда

සූරාවෙහි අරමුණු:
بيان حقيقة الخلق وأحوال الإنسان في الدنيا والآخرة.
Яратилиш моҳияти ҳамда одамларнинг дунё ва охиратдаги аҳволлари баёни.

الٓمٓ
Бу ҳарфлар тафсири ҳақида "Бақара" сурасининг бошланишида айтиб ўтдик.
අල්කුර්ආන් අරාබි අර්ථ විවරණ:
تَنزِيلُ ٱلۡكِتَٰبِ لَا رَيۡبَ فِيهِ مِن رَّبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган бу Қуръон оламлар Парвардигори тарафидандир. Шундай эканига заррача шак-шубҳа йўқ.
අල්කුර්ආන් අරාබි අර්ථ විවරණ:
أَمۡ يَقُولُونَ ٱفۡتَرَىٰهُۚ بَلۡ هُوَ ٱلۡحَقُّ مِن رَّبِّكَ لِتُنذِرَ قَوۡمٗا مَّآ أَتَىٰهُم مِّن نَّذِيرٖ مِّن قَبۡلِكَ لَعَلَّهُمۡ يَهۡتَدُونَ
Анави кофирлар: "Уни Муҳаммаднинг ўзи тўқиган", дейишади. Лекин иш улар ўйлагандек эмас. Қуръон заррача шак-шубҳа аралашмаган ҳақдир. Эй Пайғамбар, у сизга Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирадиган бир пайғамбар келмаган қавмни огоҳлантиришингиз учун Парвардигорингиз тарафидан нозил қилинган. Шоядки, улар ҳақ йўлга ҳидоят топиб, унга эргашсалар, унинг кўрсатмаларига амал қилсалар.
අල්කුර්ආන් අරාබි අර්ථ විවරණ:
ٱللَّهُ ٱلَّذِي خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ وَمَا بَيۡنَهُمَا فِي سِتَّةِ أَيَّامٖ ثُمَّ ٱسۡتَوَىٰ عَلَى ٱلۡعَرۡشِۖ مَا لَكُم مِّن دُونِهِۦ مِن وَلِيّٖ وَلَا شَفِيعٍۚ أَفَلَا تَتَذَكَّرُونَ
Аллоҳ шундай Зотки, осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни олти кунда яратди. Аслида уларни бир кўз юмиб очгунча яратиб қўйишга ҳам Қодир. Кейин Ўзининг улуғлигига лойиқ бўлган бир тарзда Аршга кўтарилди. Эй одамлар, сизлар учун Ундан ўзга сизларни бошқарадиган бирон бошқарувчи ҳам, сизларни жазодан қутқариб оладиган бирон шафоатчи ҳам йўқдир. Шундай экан, ақлингизни ишлатиб, сизларни яратган Алоҳгагина бандалик қилиб, ундан бошқасини тарк қилсангизлар бўлмайдими?
අල්කුර්ආන් අරාබි අර්ථ විවරණ:
يُدَبِّرُ ٱلۡأَمۡرَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ إِلَى ٱلۡأَرۡضِ ثُمَّ يَعۡرُجُ إِلَيۡهِ فِي يَوۡمٖ كَانَ مِقۡدَارُهُۥٓ أَلۡفَ سَنَةٖ مِّمَّا تَعُدُّونَ
Аллоҳ таоло осмонлардагию ердаги барча махлуқотларни бошқариб, тадбирини қилиб туради. Кейин бу иш, эй инсонлар, сизларнинг шу дунёдаги ҳисобингиз бўйича минг йилга тенг бўлган бир кунда Унинг Ўзига кўтарилур.
අල්කුර්ආන් අරාබි අර්ථ විවරණ:
ذَٰلِكَ عَٰلِمُ ٱلۡغَيۡبِ وَٱلشَّهَٰدَةِ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Ҳамма нарсанинг тадбирини қилиб турадиган Аллоҳ ғойибни ҳам, ҳозирни ҳам биладиган, бирон нарса Ундан яширин қола олмайдиган, ҳаммадан ғолиб Азиз, душманларидан қасос оладиган, мўмин бандаларига эса Меҳрибон Зотдир.
අල්කුර්ආන් අරාබි අර්ථ විවරණ:
ٱلَّذِيٓ أَحۡسَنَ كُلَّ شَيۡءٍ خَلَقَهُۥۖ وَبَدَأَ خَلۡقَ ٱلۡإِنسَٰنِ مِن طِينٖ
Ки, ҳамма нарсани чиройли қилиб яратди. Инсонни дастлаб йўқдан бор қилганида уни лойдан яратди.
අල්කුර්ආන් අරාබි අර්ථ විවරණ:
ثُمَّ جَعَلَ نَسۡلَهُۥ مِن سُلَٰلَةٖ مِّن مَّآءٖ مَّهِينٖ
Кейин унинг наслини сизиб чиқадиган бир арзимас сувдан - манийдан тараладиган қилиб қўйди.
අල්කුර්ආන් අරාබි අර්ථ විවරණ:
ثُمَّ سَوَّىٰهُ وَنَفَخَ فِيهِ مِن رُّوحِهِۦۖ وَجَعَلَ لَكُمُ ٱلسَّمۡعَ وَٱلۡأَبۡصَٰرَ وَٱلۡأَفۡـِٔدَةَۚ قَلِيلٗا مَّا تَشۡكُرُونَ
Кейин инсонни расо яратди ва бир муваккал фариштага буюриб, фаришта унинг ичига Аллоҳнинг Руҳини пуфлади. Эй инсонлар, Аллоҳ сизларга эшитгани қулоқлар, кўргани кўзлар ва фикр юритгани қалблар яратиб берди. Бу неъматларга нақадар оз шукр қиласизлар.
අල්කුර්ආන් අරාබි අර්ථ විවරණ:
وَقَالُوٓاْ أَءِذَا ضَلَلۡنَا فِي ٱلۡأَرۡضِ أَءِنَّا لَفِي خَلۡقٖ جَدِيدِۭۚ بَلۡ هُم بِلِقَآءِ رَبِّهِمۡ كَٰفِرُونَ
Қайта тирилишни ёлғон дейдиган мушриклар: "Ўлиб, ер остида тупроққа айланиб кетганимиздан кейин яна қайта тирилар эканмизми, бу ақлга сиғмайди-ку", дедилар. Йўқ! Улар аслида қайта тирилишга ишонмайдиган, уни инкор қиладиган бадбахтлардир.
අල්කුර්ආන් අරාබි අර්ථ විවරණ:
۞ قُلۡ يَتَوَفَّىٰكُم مَّلَكُ ٱلۡمَوۡتِ ٱلَّذِي وُكِّلَ بِكُمۡ ثُمَّ إِلَىٰ رَبِّكُمۡ تُرۡجَعُونَ
Эй Пайғамбар, анави қайта тирилишни инкор қиладиган мушрикларга айтинг: "Сизларга вакил қилинган фаришта жонингизни олади. Кейин Қиёмат куни ҳисоб-китоб ҳамда жазо ёки мукофот учун ёлғиз Аллоҳга қайтариласизлар".
අල්කුර්ආන් අරාබි අර්ථ විවරණ:
මෙ⁣ම පිටුවේ තිබෙන වැකිවල ප්‍රයෝජන:
• الحكمة من بعثة الرسل أن يهدوا أقوامهم إلى الصراط المستقيم.
Пайғамбарлар юборилишидаги ҳикмат шуки, улар ўз қавмларини тўғри йўлга бошлайдилар.

• ثبوت صفة الاستواء لله من غير تشبيه ولا تمثيل.
Аллоҳнинг ташбеҳ ва тамсилсиз кўтарилиш сифати ўз исботини топиб турибди.

• استبعاد المشركين للبعث مع وضوح الأدلة عليه.
Гарчи далиллар очиқ кўриниб турган бўлса-да, мушриклар қайта тирилишни ақлга сиғмайдиган иш, деб биладилар.

 
අර්ථ කථනය පරිච්ඡේදය: අස්-සජදා
සූරා පටුන පිටු අංක
 
ශුද්ධවූ අල් කුර්ආන් අර්ථ කථනය - ශුද්ධ වූ අල්කුර්ආන් අර්ථ විවරණයේ සංෂිප්ත අනුවාදය - උස්බෙක් පරිවර්තනය - පරිවර්තන පටුන

අල්කුර්ආන් අධ්‍යයන සඳහා වූ තෆ්සීර් මධ්‍යස්ථානය විසින් නිකුත් කරන ලදී.

වසන්න