Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Сура: Таквир сураси   Оят:

Таквир сураси

Суранинг мақсадларидан..:
كمال القرآن في تذكير الأنفس باختلال الكون عند البعث.
Қуръон қалбларга қайта тирилиш онида борлиқнинг аралашиб кетишини эслатишда баркамолдир.

إِذَا ٱلشَّمۡسُ كُوِّرَتۡ
Қуёшнинг таркибидаги барча моддалар бир жойга тўпланиб, ўзи нурсизланиб қолганида;
Арабча тафсирлар:
وَإِذَا ٱلنُّجُومُ ٱنكَدَرَتۡ
Юлдузлар тўкилиб, зиёси ўчиб қолганида;
Арабча тафсирлар:
وَإِذَا ٱلۡجِبَالُ سُيِّرَتۡ
Тоғлар жойидан силжитилганида;
Арабча тафсирлар:
وَإِذَا ٱلۡعِشَارُ عُطِّلَتۡ
Арабларнинг энг яхши кўрган, фахрланадиган нарсалари бўлган бўғоз туялар эътиборсиз, бекор ташлаб қўйилганда.
Арабча тафсирлар:
وَإِذَا ٱلۡوُحُوشُ حُشِرَتۡ
Ваҳший ҳайвонлару одамлар битта жойга йиғилганларида;
Арабча тафсирлар:
وَإِذَا ٱلۡبِحَارُ سُجِّرَتۡ
Денгизлар ёниб, оловга айланганида;
Арабча тафсирлар:
وَإِذَا ٱلنُّفُوسُ زُوِّجَتۡ
Жонлар ўз тенгини топиб, ёмон ёмон билан, яхши яхши билан бир бўлганида.
Арабча тафсирлар:
وَإِذَا ٱلۡمَوۡءُۥدَةُ سُئِلَتۡ
Тириклай кўмилган қизчадан Аллоҳ сўраганида;
Арабча тафсирлар:
بِأَيِّ ذَنۢبٖ قُتِلَتۡ
Қотил сени қайси жиноятинг учун ўлдирди, деб;
Арабча тафсирлар:
وَإِذَا ٱلصُّحُفُ نُشِرَتۡ
Бандаларнинг номаи аъмоллари очилиб, ҳамма ўз қилмишларини ўқий бошлаганида;
Арабча тафсирлар:
وَإِذَا ٱلسَّمَآءُ كُشِطَتۡ
Қўйнинг териси шилиб олинганидек осмон шилиб олинганида;
Арабча тафсирлар:
وَإِذَا ٱلۡجَحِيمُ سُعِّرَتۡ
Дўзах қиздирилганида;
Арабча тафсирлар:
وَإِذَا ٱلۡجَنَّةُ أُزۡلِفَتۡ
Жаннат тақводорларга яқинлаштирилганида;
Арабча тафсирлар:
عَلِمَتۡ نَفۡسٞ مَّآ أَحۡضَرَتۡ
Мана шу ишлар содир бўлганида ҳар бир жон шу кун учун нима тайёрлаб келганини билади.
Арабча тафсирлар:
فَلَآ أُقۡسِمُ بِٱلۡخُنَّسِ
Аллоҳ тунда чиқишидан олдин кундузи беркиниб турувчи юлдузларга қасам ичди.
Арабча тафсирлар:
ٱلۡجَوَارِ ٱلۡكُنَّسِ
Худди уясига кириб кетадиган кийиклардек, тонг отгач, кўздан ғойиб бўлади ва самоларда юради.
Арабча тафсирлар:
وَٱلَّيۡلِ إِذَا عَسۡعَسَ
Аллоҳ келиб-кетувчи кечанинг кириб келаётган ва чиқиб бораётган пайтига қасам ичди.
Арабча тафсирлар:
وَٱلصُّبۡحِ إِذَا تَنَفَّسَ
Нур сочаётган тонгга қасам ичди.
Арабча тафсирлар:
إِنَّهُۥ لَقَوۡلُ رَسُولٖ كَرِيمٖ
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган Қуръони Карим, шак-шубҳасиз, Аллоҳнинг каломидир. Уни Аллоҳ омонат қилиб топширган ишончли фариштаси Жаброил алайҳиссалом олиб келган.
Арабча тафсирлар:
ذِي قُوَّةٍ عِندَ ذِي ٱلۡعَرۡشِ مَكِينٖ
Жаброил алайҳиссалом Арш соҳиби Аллоҳ наздида мартабаси улуғ ва қудратли фариштадир.
Арабча тафсирлар:
مُّطَاعٖ ثَمَّ أَمِينٖ
Само аҳли унинг амрида бўлиб, унга ваҳийни етказиш вазифаси ишониб топширилгандир.
Арабча тафсирлар:
وَمَا صَاحِبُكُم بِمَجۡنُونٖ
Муҳаммад алайҳиссалом сизлар ўйлагандек мажнун эмас. Даъвойингиз ғирт бўҳтон. Унинг ақли-ҳуши жойида эканини, ўзи омонатдор ва ростгўй эканини жуда яхши биласизлар.
Арабча тафсирлар:
وَلَقَدۡ رَءَاهُ بِٱلۡأُفُقِ ٱلۡمُبِينِ
Дарҳақиқат, соҳибингиз Жаброилни очиқ само уфқида асл суратида кўрди.
Арабча тафсирлар:
وَمَا هُوَ عَلَى ٱلۡغَيۡبِ بِضَنِينٖ
Соҳибингиз сизларга етказиши керак бўлган ваҳийни етказишни қизғанадиган бахил эмасдир ва фолбинлар сингари ҳақ ҳам олмайди.
Арабча тафсирлар:
وَمَا هُوَ بِقَوۡلِ شَيۡطَٰنٖ رَّجِيمٖ
Бу Қуръон Аллоҳнинг раҳматидан қувилган шайтоннинг сўзи ҳам эмасдир.
Арабча тафсирлар:
فَأَيۡنَ تَذۡهَبُونَ
Мана шунча далил-ҳужжатлардан кейин ҳам Қуръони Каримнинг Аллоҳ тарафидан эканини инкор қилиш учун яна қанақа йўлларни ўйлаб топяпсизлар?!
Арабча тафсирлар:
إِنۡ هُوَ إِلَّا ذِكۡرٞ لِّلۡعَٰلَمِينَ
Қуръон инсу жинга панд-насиҳат ва эслатмадан бошқа нарса эмасдир.
Арабча тафсирлар:
لِمَن شَآءَ مِنكُمۡ أَن يَسۡتَقِيمَ
Орангиздаги ҳақ йўл узра тўғри юришни хоҳлаганлар учун панд-насиҳат ва эслатмадир.
Арабча тафсирлар:
وَمَا تَشَآءُونَ إِلَّآ أَن يَشَآءَ ٱللَّهُ رَبُّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Барча махлуқотларнинг Парвардигори хоҳласагина тўғри йўлда бўлиш ва бошқа нарсаларни хоҳлай олурсизлар.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• حَشْر المرء مع من يماثله في الخير أو الشرّ.
Ҳамма ўзига муносиб одам билан бирга тирилади. Яхшилар яхшилар билан. Ёмонлар ёмонлар билан.

• إذا كانت الموءُودة تُسأل فما بالك بالوائد؟ وهذا دليل على عظم الموقف.
Тириклайин кўмилган қизча сўроққа тутилганда уни кўмганларнинг ҳоли не кечишини бир тасаввур қилиб кўринг! Бу маҳшар кунининг нақадар даҳшатли бўлишидан даракдир.

• مشيئة العبد تابعة لمشيئة الله.
Банданинг хоҳиши Аллоҳнинг хоҳишига тобедир.

 
Маънолар таржимаси Сура: Таквир сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш