Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Сура: Ғошия сураси   Оят:

Ғошия сураси

Суранинг мақсадларидан..:
التذكير بالآخرة وما فيها من الثواب والعقاب، والنظر في براهين قدرة الله.
Охиратни ва ундаги савобу азобни эслатиш. Аллоҳнинг қудратини тасдиқловчи ҳужжатларга назар ташлаш.

هَلۡ أَتَىٰكَ حَدِيثُ ٱلۡغَٰشِيَةِ
Эй Пайғамбар, сизга одамларни даҳшатлари билан ўраб оладиган Қиёматнинг хабари келдими?
Арабча тафсирлар:
وُجُوهٞ يَوۡمَئِذٍ خَٰشِعَةٌ
Одамлар Қиёматда ё бахтли, ё бахтсиз бўладилар. Бахтиқароларнинг юзлари ерга қараган, эгилган бўлади.
Арабча тафсирлар:
عَامِلَةٞ نَّاصِبَةٞ
Судралаётган занжирлар ва бўйниларидаги кишанлар туфайли ҳолдан тойган, қийналган бўладилар.
Арабча тафсирлар:
تَصۡلَىٰ نَارًا حَامِيَةٗ
Бу юзлар қизиган дўзахга кирадилар ва иссиқ ҳарорат азобини бошдан ўтказадилар.
Арабча тафсирлар:
تُسۡقَىٰ مِنۡ عَيۡنٍ ءَانِيَةٖ
Ўта қайноқ сув билан суғориладилар.
Арабча тафсирлар:
لَّيۡسَ لَهُمۡ طَعَامٌ إِلَّا مِن ضَرِيعٖ
Улар учун жирканч таомлар ва қуриса заҳарга айланадиган шибриқ ўсимлигидан бошқа бирон таом бўлмас.
Арабча тафсирлар:
لَّا يُسۡمِنُ وَلَا يُغۡنِي مِن جُوعٖ
Бу таом еган одамни семиртирмайди ва оч қорнини тўйдирмайди.
Арабча тафсирлар:
وُجُوهٞ يَوۡمَئِذٖ نَّاعِمَةٞ
Ўша куни неъматларга боққан бахтиёрларнинг юзларида ҳузур-ҳаловат, қувонч ва шодлик балқиб туради.
Арабча тафсирлар:
لِّسَعۡيِهَا رَاضِيَةٞ
Дунё ҳаётида қилган солиҳ амалларидан рози бўладилар. Қилган амалларининг савоби тўпланиб, кўпайтириб қўйилганини кўрадилар.
Арабча тафсирлар:
فِي جَنَّةٍ عَالِيَةٖ
Ўрни ва даражаси юксак жаннатда бўладилар.
Арабча тафсирлар:
لَّا تَسۡمَعُ فِيهَا لَٰغِيَةٗ
Жаннатда ҳаром сўзни эшитиш у ёқда турсин, беҳуда, фойдасиз сўзни ҳам эшитмайдилар.
Арабча тафсирлар:
فِيهَا عَيۡنٞ جَارِيَةٞ
Жаннатда оқар булоқлар бор бўлиб, уларни хоҳлаган жойларидан чиқариб, хоҳлаган томонларига буриб оладилар.
Арабча тафсирлар:
فِيهَا سُرُرٞ مَّرۡفُوعَةٞ
У ерда баланд сўрилар бордир.
Арабча тафсирлар:
وَأَكۡوَابٞ مَّوۡضُوعَةٞ
Ичиш учун муҳайё қилиб, қуйиб қўйилган қадаҳлар бор.
Арабча тафсирлар:
وَنَمَارِقُ مَصۡفُوفَةٞ
У ерда бир-бирига тақаб, тизиб қўйилган ёстиқлар бор.
Арабча тафсирлар:
وَزَرَابِيُّ مَبۡثُوثَةٌ
Жаннатларда у ер, бу ерларга солинган гиламлар бор.
Арабча тафсирлар:
أَفَلَا يَنظُرُونَ إِلَى ٱلۡإِبِلِ كَيۡفَ خُلِقَتۡ
Одамлар туяга ибрат назари билан қарамайдиларми? Аллоҳ таоло уни қандай яратди ва одам болаларига қандай бўйсундириб қўйди?
Арабча тафсирлар:
وَإِلَى ٱلسَّمَآءِ كَيۡفَ رُفِعَتۡ
Осмонга боқмайдилармики, Аллоҳ уни худди бир шифтдек кўтариб қўйди. Устларига тушиб кетмайдиган қилди.
Арабча тафсирлар:
وَإِلَى ٱلۡجِبَالِ كَيۡفَ نُصِبَتۡ
Аллоҳ таоло тоғларни қандай тиклаб қўйганига қарамайдиларми? Ер силкиниб, одамларни титратиб юбормаслиги учун уни тоғлар ёрдамида мустаҳкам қилиб қўймадими?!
Арабча тафсирлар:
وَإِلَى ٱلۡأَرۡضِ كَيۡفَ سُطِحَتۡ
Инсонлар замин устида қарор топишлари учун уни қандай ёйиб, тайёрлаб қўйилганига қарамайдиларми?
Арабча тафсирлар:
فَذَكِّرۡ إِنَّمَآ أَنتَ مُذَكِّرٞ
Эй Пайғамбар, сиз уларга панд-насиҳат қилинг, Аллоҳнинг азобидан қўрқитинг! Сиз эслатувчисиз, холос. Сиздан эслатишгина талаб қилинади. Уларнинг иймонга келиш ё келмаслиги эса ёлғиз Аллоҳнинг Қўлидадир.
Арабча тафсирлар:
لَّسۡتَ عَلَيۡهِم بِمُصَيۡطِرٍ
Уларни иймонга зўрлаш учун сизга эрк-ҳуқуқ берилган эмас.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• أهمية تطهير النفس من الخبائث الظاهرة والباطنة.
Нафсни зоҳирий ва ботиний нопокликлардан тозалашнинг муҳимлиги.

• الاستدلال بالمخلوقات على وجود الخالق وعظمته.
Яратувчининг борлиги ва буюклигига мавжудотларни далил қилиш.

• مهمة الداعية الدعوة، لا حمل الناس على الهداية؛ لأن الهداية بيد الله.
Даъватчининг иши одамларни ҳидоят йўлига мажбурлаш эмас, балки даъват қилиш, холос. Чунки ҳидоят Аллоҳнинг Қўлидадир.

إِلَّا مَن تَوَلَّىٰ وَكَفَرَ
Бироқ иймондан юз ўгириб, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига куфр келтирганлар бундан мустасно.
Арабча тафсирлар:
فَيُعَذِّبُهُ ٱللَّهُ ٱلۡعَذَابَ ٱلۡأَكۡبَرَ
Аллоҳ таоло уни абадий жаҳаннамга киргизиб, энг шиддатли азоб билан азоблайди.
Арабча тафсирлар:
إِنَّ إِلَيۡنَآ إِيَابَهُمۡ
Улар ўлганларидан кейин ёлғиз Бизнинг олдимизга қайтадилар.
Арабча тафсирлар:
ثُمَّ إِنَّ عَلَيۡنَا حِسَابَهُم
Сўнгра уларни амалларига кўра ҳисоб-китоб қилиш ёлғиз Бизнинг зиммамиздадир. Сизнинг ёки бошқа бировнинг зиммасида эмас.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• فضل عشر ذي الحجة على أيام السنة.
Зулҳижжа ойининг 10 куни йилнинг бошқа кунларидан афзалдир.

• ثبوت المجيء لله تعالى يوم القيامة وفق ما يليق به؛ من غير تشبيه ولا تمثيل ولا تعطيل.
Қиёмат куни Аллоҳ таолонинг Ўзига хос тарзда келиши оятда ўз исботини топган. Бу иш махлуқларга ташбиҳ-тамсил қилинмайди, инкор ҳам этилмайди.

• المؤمن إذا ابتلي صبر وإن أعطي شكر.
Мўмин балога йўлиқса, сабр этади. Неъматга ноил бўлса, шукр қилади.

 
Маънолар таржимаси Сура: Ғошия сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш