Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, таржимон: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Сура: Фажр сураси   Оят:

Фажр сураси

وَٱلۡفَجۡرِ
Фажр билан қасам.
Арабча тафсирлар:
وَلَيَالٍ عَشۡرٖ
Ва ўн кеча билан қасам.
(Уламоларимиз, ушбу оятдаги ўн кечадан мурод Рамазон ойининг охирги ўн кечаси, уларда Лайлатул қадр кечаси ҳам бор, деганлар.)
Арабча тафсирлар:
وَٱلشَّفۡعِ وَٱلۡوَتۡرِ
Жуфту тоқ билан қасам.
Арабча тафсирлар:
وَٱلَّيۡلِ إِذَا يَسۡرِ
Ва юрган тун билан қасам.
Арабча тафсирлар:
هَلۡ فِي ذَٰلِكَ قَسَمٞ لِّذِي حِجۡرٍ
Мана шуларда ақл эгаси учун (қаноатлантирувчи) қасам бордир?!
Арабча тафсирлар:
أَلَمۡ تَرَ كَيۡفَ فَعَلَ رَبُّكَ بِعَادٍ
Сенинг Роббинг Одга қандай (муомала) қилганини билмадингми?
Арабча тафсирлар:
إِرَمَ ذَاتِ ٱلۡعِمَادِ
Баланд устунли «Ирам»га?
Арабча тафсирлар:
ٱلَّتِي لَمۡ يُخۡلَقۡ مِثۡلُهَا فِي ٱلۡبِلَٰدِ
Унинг мисли бошқа диёрларда халқ қилинмаганга?
Арабча тафсирлар:
وَثَمُودَ ٱلَّذِينَ جَابُواْ ٱلصَّخۡرَ بِٱلۡوَادِ
Ва водийда харсанг тошларни кесиб (иморат ясаган) Самудни.
(Роббинг нима қилганини билмадингми?)
Арабча тафсирлар:
وَفِرۡعَوۡنَ ذِي ٱلۡأَوۡتَادِ
Ва кўп аскарлари бор Фиръавнни.
(Роббинг нима қилганини билмадингми?)
Арабча тафсирлар:
ٱلَّذِينَ طَغَوۡاْ فِي ٱلۡبِلَٰدِ
Улар турли ўлкаларда туғёнга кетган эдилар.
Арабча тафсирлар:
فَأَكۡثَرُواْ فِيهَا ٱلۡفَسَادَ
Улар у(ўлка)ларда бузғунчиликни кўпайтирган эдилар.
Арабча тафсирлар:
فَصَبَّ عَلَيۡهِمۡ رَبُّكَ سَوۡطَ عَذَابٍ
Бас, Роббинг уларнинг бошига турли азобларни қуйди.
Арабча тафсирлар:
إِنَّ رَبَّكَ لَبِٱلۡمِرۡصَادِ
Албатта, Роббинг кузатиб турувчидир.
(У ким нима қилаётганини ўта аниқлик билан кузатиб туради. Кузатиб туриб туғёнга кетган, ҳаддидан ошган ва зулм қилганларнинг жазосини беради.)
Арабча тафсирлар:
فَأَمَّا ٱلۡإِنسَٰنُ إِذَا مَا ٱبۡتَلَىٰهُ رَبُّهُۥ فَأَكۡرَمَهُۥ وَنَعَّمَهُۥ فَيَقُولُ رَبِّيٓ أَكۡرَمَنِ
Бас, қачон инсонни Робби синаш учун икром қилса ва неъмат берса, «Мени Роббим икром қилди», дейдир.
Арабча тафсирлар:
وَأَمَّآ إِذَا مَا ٱبۡتَلَىٰهُ فَقَدَرَ عَلَيۡهِ رِزۡقَهُۥ فَيَقُولُ رَبِّيٓ أَهَٰنَنِ
Бас, қачон Робби синаш учун ризқини тор қилиб қўйса, у: «Роббим мени хорлади», дейдир.
Арабча тафсирлар:
كَلَّاۖ بَل لَّا تُكۡرِمُونَ ٱلۡيَتِيمَ
Йўқ! Балки сизлар етимларни икром қилмайсизлар.
Арабча тафсирлар:
وَلَا تَحَٰٓضُّونَ عَلَىٰ طَعَامِ ٱلۡمِسۡكِينِ
Бир-бирингизни мискинларга таом беришга ундамайсизлар.
Арабча тафсирлар:
وَتَأۡكُلُونَ ٱلتُّرَاثَ أَكۡلٗا لَّمّٗا
Ва меросни шиддат-ла ейсизлар.
Арабча тафсирлар:
وَتُحِبُّونَ ٱلۡمَالَ حُبّٗا جَمّٗا
Ва молни кўп яхши кўрасизлар.
Арабча тафсирлар:
كَلَّآۖ إِذَا دُكَّتِ ٱلۡأَرۡضُ دَكّٗا دَكّٗا
Йўқ! Вақтики, ер зилзилага тушиб, парча-парча бўлиб кетса.
Арабча тафсирлар:
وَجَآءَ رَبُّكَ وَٱلۡمَلَكُ صَفّٗا صَفّٗا
Ва Роббинг ва фаришталар саф-саф бўлиб келсалар.
Арабча тафсирлар:
وَجِاْيٓءَ يَوۡمَئِذِۭ بِجَهَنَّمَۚ يَوۡمَئِذٖ يَتَذَكَّرُ ٱلۡإِنسَٰنُ وَأَنَّىٰ لَهُ ٱلذِّكۡرَىٰ
Ва ўша кунда жаҳаннамни келтирса, ўша кунда инсон эслайдир. Лекин бу эслашдан энди не фойда.
Арабча тафсирлар:
يَقُولُ يَٰلَيۡتَنِي قَدَّمۡتُ لِحَيَاتِي
У: «Афсуски, охират ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдим қилсам бўлар экан», дейдир.
Арабча тафсирлар:
فَيَوۡمَئِذٖ لَّا يُعَذِّبُ عَذَابَهُۥٓ أَحَدٞ
Бас, ўша кунда Аллоҳнинг азобига ўхшаш азоб-ла ҳеч ким азобламайдир.
Арабча тафсирлар:
وَلَا يُوثِقُ وَثَاقَهُۥٓ أَحَدٞ
Ва Унинг боғлашига ўхшаш ҳеч ким боғламайдир.
Арабча тафсирлар:
يَٰٓأَيَّتُهَا ٱلنَّفۡسُ ٱلۡمُطۡمَئِنَّةُ
Эй, хотиржам нафс!
Арабча тафсирлар:
ٱرۡجِعِيٓ إِلَىٰ رَبِّكِ رَاضِيَةٗ مَّرۡضِيَّةٗ
Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолда қайт!
Арабча тафсирлар:
فَٱدۡخُلِي فِي عِبَٰدِي
Бас, бандаларим ичига киргин!
Арабча тафсирлар:
وَٱدۡخُلِي جَنَّتِي
Ва жаннатимга киргин!
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Фажр сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, таржимон: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф - Таржималар мундарижаси

Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, 1430 ҳ. йили нашр қилинган. Уни Рувводут таржама маркази томонидан тузатилган. Доимий ривожлантириш, баҳолаш ва фикру мулоҳаза билдириш учун асил таржимага мурожаат қилиш мумкин.

Ёпиш