Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Сура: Алақ   Оят:

Алақ

ٱقۡرَأۡ بِٱسۡمِ رَبِّكَ ٱلَّذِي خَلَقَ
Яратган Роббинг номи билан ўқи.
Арабча тафсирлар:
خَلَقَ ٱلۡإِنسَٰنَ مِنۡ عَلَقٍ
У инсонни алақдан яратди.
Арабча тафсирлар:
ٱقۡرَأۡ وَرَبُّكَ ٱلۡأَكۡرَمُ
Ўқи! Роббинг Карамлиларнинг карамлисидир.
Арабча тафсирлар:
ٱلَّذِي عَلَّمَ بِٱلۡقَلَمِ
У, қалам билан илм ўргатгандир.
Арабча тафсирлар:
عَلَّمَ ٱلۡإِنسَٰنَ مَا لَمۡ يَعۡلَمۡ
У, инсонга билмаган нарсасини ўргатди.
Арабча тафсирлар:
كَلَّآ إِنَّ ٱلۡإِنسَٰنَ لَيَطۡغَىٰٓ
Йўқ! Инсон, албатта, туғёнга кетур.
Арабча тафсирлар:
أَن رَّءَاهُ ٱسۡتَغۡنَىٰٓ
Гар ўзини бой кўрса.
Арабча тафсирлар:
إِنَّ إِلَىٰ رَبِّكَ ٱلرُّجۡعَىٰٓ
Албатта, қайтиб бориш Роббинггадир.
Арабча тафсирлар:
أَرَءَيۡتَ ٱلَّذِي يَنۡهَىٰ
Қайтарганни кўрдингми?!
Арабча тафсирлар:
عَبۡدًا إِذَا صَلَّىٰٓ
Бандани намоз ўқиётганида?!
(Макка мушриклари раҳбари Абу Жаҳл, Муҳаммадни Каъба ёнида намоз ўқиётганини кўрсам, бўйнидан оёғим билан босаман, деган экан. Шунга биноан, бу оятлардаги намоз ўқувчидан мурод Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, намоздан қайтарувчи эса Абу Жаҳлдир.)
Арабча тафсирлар:
أَرَءَيۡتَ إِن كَانَ عَلَى ٱلۡهُدَىٰٓ
Айтинг-чи, агар ўша ҳидоятда бўлса.
Арабча тафсирлар:
أَوۡ أَمَرَ بِٱلتَّقۡوَىٰٓ
Ёки тақвога чақирса.
Арабча тафсирлар:
أَرَءَيۡتَ إِن كَذَّبَ وَتَوَلَّىٰٓ
Айтинг-чи, агар у ёлғонга чиқарса ва юз ўгирса.
Арабча тафсирлар:
أَلَمۡ يَعۡلَم بِأَنَّ ٱللَّهَ يَرَىٰ
Аллоҳ уни кўриб туришини билмасми?
Арабча тафсирлар:
كَلَّا لَئِن لَّمۡ يَنتَهِ لَنَسۡفَعَۢا بِٱلنَّاصِيَةِ
Йўқ! Агар қайтмаса, пешонасидан шиддат-ла тутамиз!
Арабча тафсирлар:
نَاصِيَةٖ كَٰذِبَةٍ خَاطِئَةٖ
Ёлғончи, хатокор пешонасидан!
Арабча тафсирлар:
فَلۡيَدۡعُ نَادِيَهُۥ
Бас, у ўз тўпини чақирсин.
Арабча тафсирлар:
سَنَدۡعُ ٱلزَّبَانِيَةَ
Биз ҳам забонияларни чақирурмиз.
(Яъни, дўзахийларни азобловчи фаришталарни.)
Арабча тафсирлар:
كَلَّا لَا تُطِعۡهُ وَٱسۡجُدۡۤ وَٱقۡتَرِب۩
Йўқ! Сен унга итоат қилма! Сажда қил ва қурбат ҳосил қил.
(Ушбу оят сажда оятларидандир. Имом Муслим улкан саҳобий Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Банда Аллоҳга энг яқин бўлган пайти — сажда пайтидир, у пайтда дуони кўп қилинглар», деганлар.)
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Алақ
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима - Таржималар мундарижаси

Таржима қилган Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Руввадут Таржама маркази назоратида такомиллаштирилган, аслий таржима билан танишиш ва фикр билдириш, баҳолаш ва мунтазам такомиллаштириш мақсадида тақдим этилган.

Ёпиш