Check out the new design

《古兰经》译解 - 乌兹别克语版古兰经简明注释。 * - 译解目录


含义的翻译 章: 奈拜艾   段:

Набаъ

每章的意义:
بيان أدلة القدرة على البعث والتخويف من العاقبة.
Қайта тиририлтиришга қодир эканига далиллар баёни ва оқибатдан огоҳлантириш.

عَمَّ يَتَسَآءَلُونَ
Анави мушриклар Пайғамбар алайҳиссалом юборилганидан кейин ҳам яна қайси нарсалар ҳақида сўраяптилар ўзи?
阿拉伯语经注:
عَنِ ٱلنَّبَإِ ٱلۡعَظِيمِ
Бир-бирларидан бир улуғ хабар ҳақида сўраяптилар. Бу улуғ хабар Аллоҳнинг пайғамбарига нозил қилинган ва қайта тирилиш хабарларини ўз ичига олган Қуръондир.
阿拉伯语经注:
ٱلَّذِي هُمۡ فِيهِ مُخۡتَلِفُونَ
Бу шундай Қуръонки, уни тавсифлашда ихтилоф қилдилар. Ҳали сеҳр десалар, ҳали шеър деб кўрдилар. Уни фол ёки олдингиларнинг афсоналари, деган уйдирмаларни ҳам ўйлаб топдилар.
阿拉伯语经注:
كَلَّا سَيَعۡلَمُونَ
Ҳолат улар ўйлаганларидек эмас. Бу каззоблар яқинда Қуръонни ёлғонга чиқараётганларининг ёмон оқибатини билажаклар.
阿拉伯语经注:
ثُمَّ كَلَّا سَيَعۡلَمُونَ
Уларга у яқинда янада аниқ бўлади.
阿拉伯语经注:
أَلَمۡ نَجۡعَلِ ٱلۡأَرۡضَ مِهَٰدٗا
Уларга бемалол яшашлари учун ерни текис ва яроқли қилиб қўймадикми?
阿拉伯语经注:
وَٱلۡجِبَالَ أَوۡتَادٗا
Тоғларни ер қимирламаслиги учун қозиқ қилиб қўймадикми?!
阿拉伯语经注:
وَخَلَقۡنَٰكُمۡ أَزۡوَٰجٗا
Эй одамлар, сизларни жуфт-жуфт қилиб, эркак ва аёл қилиб яратдик.
阿拉伯语经注:
وَجَعَلۡنَا نَوۡمَكُمۡ سُبَاتٗا
Ором олишингиз учун сизларга уйқу неъматини, ҳаракатдан тўхташ неъматини ато этдик.
阿拉伯语经注:
وَجَعَلۡنَا ٱلَّيۡلَ لِبَاسٗا
Тунни авратларингизни ёпиб турувчи либос каби ўз зулмати билан сизларни бекитиб турувчи парда қилдик.
阿拉伯语经注:
وَجَعَلۡنَا ٱلنَّهَارَ مَعَاشٗا
Кундузни эса тирикчилигингиз учун бир майдон қилиб бердик.
阿拉伯语经注:
وَبَنَيۡنَا فَوۡقَكُمۡ سَبۡعٗا شِدَادٗا
Устингизда мустаҳкам ясалган, пухта қурилган етти осмонни бино қилдик.
阿拉伯语经注:
وَجَعَلۡنَا سِرَاجٗا وَهَّاجٗا
Қуёшни ёниб турувчи ёрқин чироқ қилиб қўйдик.
阿拉伯语经注:
وَأَنزَلۡنَا مِنَ ٱلۡمُعۡصِرَٰتِ مَآءٗ ثَجَّاجٗا
Вақти келганда булутлардан мўл-кўл ёмғирлар ёғдирдик.
阿拉伯语经注:
لِّنُخۡرِجَ بِهِۦ حَبّٗا وَنَبَاتٗا
Ана шу сув-ёмғир ёрдамида турли хил уруғ ва ўсимликларни чиқариш учун шундай қилдик.
阿拉伯语经注:
وَجَنَّٰتٍ أَلۡفَافًا
Дарахтлари бир-бирига чирмашиб кетган боғларни барпо қилиш учун ҳам самодан ёмғирлар ёғдирдик.
阿拉伯语经注:
إِنَّ يَوۡمَ ٱلۡفَصۡلِ كَانَ مِيقَٰتٗا
Албатта, бу кун одамлар орасини ажрим қиладиган кундир. Бу кун ваъда қилинган, вақти тайинланган ва кеч қолмайдиган кундир.
阿拉伯语经注:
يَوۡمَ يُنفَخُ فِي ٱلصُّورِ فَتَأۡتُونَ أَفۡوَاجٗا
Бу кун фаришта Сур карнайини иккинчи марта чаладиган кундир. Бас, эй одамлар, тўда-тўда бўлиб келурсизлар!
阿拉伯语经注:
وَفُتِحَتِ ٱلسَّمَآءُ فَكَانَتۡ أَبۡوَٰبٗا
Само очилиб, унда худди очилган эшиклар каби ёриқлар пайдо бўлди.
阿拉伯语经注:
وَسُيِّرَتِ ٱلۡجِبَالُ فَكَانَتۡ سَرَابًا
Тоғлар ўрнидан қўзғатилади. Улар то сочилган чангга айлангунларича кезиб юрадилар ва сароб каби бўлиб қоладилар.
阿拉伯语经注:
إِنَّ جَهَنَّمَ كَانَتۡ مِرۡصَادٗا
Жаҳаннам пойлаб, кутиб турувчидир.
阿拉伯语经注:
لِّلطَّٰغِينَ مَـَٔابٗا
Жаҳаннам золимларнинг борар жойидир.
阿拉伯语经注:
لَّٰبِثِينَ فِيهَآ أَحۡقَابٗا
У ерда жуда узоқ вақт қолиб кетадилар.
阿拉伯语经注:
لَّا يَذُوقُونَ فِيهَا بَرۡدٗا وَلَا شَرَابًا
У ерда улар жаҳаннам ҳароратини совутадиган салқин ҳаводан баҳра ололмайдилар ва ором берадиган ичимликдан татиёлмайдилар.
阿拉伯语经注:
إِلَّا حَمِيمٗا وَغَسَّاقٗا
Уларнинг ичимликлари дўзахийлардан оқиб турган йиринг ва қайноқ сувдан бошқа нарса бўлмас.
阿拉伯语经注:
جَزَآءٗ وِفَاقًا
Мана шу уларнинг куфр ва залолати учун муносиб жазодир.
阿拉伯语经注:
إِنَّهُمۡ كَانُواْ لَا يَرۡجُونَ حِسَابٗا
Улар бу дунёда қайта тирилишга имон келтирмаганлари учун Аллоҳ Таолонинг охиратда ҳисоб сўрашидан қўрқмагандилар. Агар қайта тирилишдан қўрққанларида эди, Аллоҳга имон келтириб, солиҳ амаллар қилган бўлардилар.
阿拉伯语经注:
وَكَذَّبُواْ بِـَٔايَٰتِنَا كِذَّابٗا
Пайғамбаримизга туширилган оятларни бутунлай ёлғонга чиқаргандилар.
阿拉伯语经注:
وَكُلَّ شَيۡءٍ أَحۡصَيۡنَٰهُ كِتَٰبٗا
Улар қилган амалларнинг ҳар бирини ҳисоблаб қайд қилиб қўйганмиз. Уларнинг қилмишлари амаллар дафтарига битиб қўйилгандир.
阿拉伯语经注:
فَذُوقُواْ فَلَن نَّزِيدَكُمۡ إِلَّا عَذَابًا
Эй золимлар, доимий азобни татиб кўринглар. Энди сизлар учун азоб устига азобни зиёда қилурмиз.
阿拉伯语经注:
这业中每段经文的优越:
• إحكام الله للخلق دلالة على قدرته على إعادته.
Аллоҳнинг Ўз махлуқотларини пухта қилиб яратгани У Зотнинг яна қайта ярата олиш қудратига далилдир.

• الطغيان سبب دخول النار.
Ҳаддан ошиш дўзахга киришга сабабдир.

• مضاعفة العذاب على الكفار.
Кофирларга азоб зиёда қилингай.

إِنَّ لِلۡمُتَّقِينَ مَفَازًا
Парвардигорларининг буйруқларини бажарган ва тақиқларидан тийилган тақводорлар учун ғалаба маскани бордир. Бу масканда улар талаб ва истакларига эришиш билан ғалаба қозонадилар. Бу маскан жаннатдир.
阿拉伯语经注:
حَدَآئِقَ وَأَعۡنَٰبٗا
Боғлар ва узумзорлар ҳам бор.
阿拉伯语经注:
وَكَوَاعِبَ أَتۡرَابٗا
Сарвқомат, тенгдош сулувлар ҳам бор.
阿拉伯语经注:
وَكَأۡسٗا دِهَاقٗا
Шаробга лиқ тўла майкосалар ҳам бор.
阿拉伯语经注:
لَّا يَسۡمَعُونَ فِيهَا لَغۡوٗا وَلَا كِذَّٰبٗا
Жаннатда беҳуда гапларни ҳам, ёлғон гапларни ҳам эшитмайдилар, бир-бирларини алдамайдилар.
阿拉伯语经注:
جَزَآءٗ مِّن رَّبِّكَ عَطَآءً حِسَابٗا
Буларнинг ҳаммаси Аллоҳ томонидан берилган етарли тортиқ – совғадир.
阿拉伯语经注:
رَّبِّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَا ٱلرَّحۡمَٰنِۖ لَا يَمۡلِكُونَ مِنۡهُ خِطَابٗا
У Осмонлару ернинг ва улар орасидаги барча нарсаларнинг Парвардигори, дунё ва охират Раҳмонидир. Осмонлару ердагиларнинг ҳеч бири У Зотдан бирон нарса сўрашга журъат эта олмаслар. Фақат Ўзи изн берган кишиларгина бундан мустаснодир.
阿拉伯语经注:
يَوۡمَ يَقُومُ ٱلرُّوحُ وَٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ صَفّٗاۖ لَّا يَتَكَلَّمُونَ إِلَّا مَنۡ أَذِنَ لَهُ ٱلرَّحۡمَٰنُ وَقَالَ صَوَابٗا
У шундай кунки, Жаброил ва фаришталар саф тортиб турадилар. Бирон кимсанинг шафоати ҳақида сўз оча олмаслар. Фақатгина Раҳмон шафоат қилишга рухсат берган кишилар бундан мустаснодир. Улар тавҳид калимасидек рўй-рост сўзлайдилар.
阿拉伯语经注:
ذَٰلِكَ ٱلۡيَوۡمُ ٱلۡحَقُّۖ فَمَن شَآءَ ٱتَّخَذَ إِلَىٰ رَبِّهِۦ مَـَٔابًا
Сизларга тавсифи келтирилган ўша кун, шубҳасиз, содир бўлгувчидир. Кимки шу кунда Аллоҳнинг азобидан нажот топишни истаса, Парвардигорини рози қилувчи солиҳ амаллардан иборат бўлган йўлни маҳкам ушласин.
阿拉伯语经注:
إِنَّآ أَنذَرۡنَٰكُمۡ عَذَابٗا قَرِيبٗا يَوۡمَ يَنظُرُ ٱلۡمَرۡءُ مَا قَدَّمَتۡ يَدَاهُ وَيَقُولُ ٱلۡكَافِرُ يَٰلَيۡتَنِي كُنتُ تُرَٰبَۢا
Эй одамлар, сизларни яқинда содир бўладиган азобдан огоҳлантирдик. У шундай кунки, ҳар бир киши ҳаёти дунёда қилиб ўтган барча амалларини кўради. Аллоҳнинг азобидан халос бўлишни чин дилдан орзу қилган кофирлар эса: "Тупроққа айланиб қоладиган ҳайвонлар сингари мен ҳам тупроққа айланиб қолсам қанийди", деб қолади.
阿拉伯语经注:
这业中每段经文的优越:
• التقوى سبب دخول الجنة.
Тақво жаннатга олиб боради.

• تذكر أهوال القيامة دافع للعمل الصالح.
Қиёмат даҳшатларини эслаш солиҳ амаллар қилишга ундайди.

• قبض روح الكافر بشدّة وعنف، وقبض روح المؤمن برفق ولين.
Оятлар кофирнинг жони шафқатсиз ва қўполлик билан олиниши, мўминнинг жони эса юмшоқлик ва мулойимлик билан олиниши ҳақида сўзлаяпти.

 
含义的翻译 章: 奈拜艾
章节目录 页码
 
《古兰经》译解 - 乌兹别克语版古兰经简明注释。 - 译解目录

古兰经注释研究中心发行。

关闭