Check out the new design

কুরআনুল কারীমের অর্থসমূহের অনুবাদ - উজবেক ভাষায় অনুবাদ - মুহাম্মাদ সাদিক * - অনুবাদসমূহের সূচী


অর্থসমূহের অনুবাদ আয়াত: (7) সূরা: আল-ফাতেহা
صِرَٰطَ ٱلَّذِينَ أَنۡعَمۡتَ عَلَيۡهِمۡ غَيۡرِ ٱلۡمَغۡضُوبِ عَلَيۡهِمۡ وَلَا ٱلضَّآلِّينَ
Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига. Ғазабга қолганларникига ҳам эмас, адашганларникига ҳам эмас. [7]
[7] ("Неъмат берилганлар"дан мурод — пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ бандалар. «Ғазабга дучор бўлганлар"дан мурод — яҳудийлар. Яҳудийларнинг ғазабга дучор бўлишларининг сабаблари кўп, жумладан, анбиёларни ўлдиришлари, Аллоҳга берган аҳдларига вафо қилмасликлари ва ҳоказо. Лекин катта сабаб — билганига амал қилмаслик. Аллоҳ уларга илм берган, улар эса била туриб илмга амал қилмаганлар. «Адашганлар"дан мурод — насронийлар. Насороларнинг «адашганлар" бўлиши ҳам бир қанча сабабларга кўрадир. Энг асосийси — улар мақсадга эришиш йўлида Аллоҳ кўрсатган йўлни эмас, ўзлари топган йўлни танлаганлар. Демак, оятнинг маъноси: Эй Аллоҳ, бизни ўтган анбиё-ю авлиё, азизларнинг йўлидан бошлагин, яҳудий ва насронийлар йўлидан бошламагин, деганидир. Имоми Насоий машҳур саҳобий Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло айтади: «Намозни ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандамга нима сўраса, бераман. Агар у (банда) «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн" деса, Аллоҳ, бандам Менга ҳамд-шукр айтди, дейди. Банда: «ар-Роҳманир Роҳийм», деса. Аллоҳ: «Бандам Менга сано-мақтов айтди», дейди. Банда: «Малики явмид-дин», деса, Аллоҳ: «Бандам Мени улуғлади», дейди. Банда: «Иййака наъбуду ва иййака настаъин», деса, Аллоҳ: «Бу Мен билан бандам орасидаги аҳд, бандамга нима сўраса, бераман», дейди. Агар банда: «Иҳдинас сиротал мустақим, сиротол-лазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағзуби алайҳим валаззооллийн», деса, Аллоҳ: «Бу бандамга хос, бандамга сўраганини бердим», дейди.)
আরবি তাফসীরসমূহ:
 
অর্থসমূহের অনুবাদ আয়াত: (7) সূরা: আল-ফাতেহা
সূরাসমূহের সূচী পৃষ্ঠার নাম্বার
 
কুরআনুল কারীমের অর্থসমূহের অনুবাদ - উজবেক ভাষায় অনুবাদ - মুহাম্মাদ সাদিক - অনুবাদসমূহের সূচী

মুহাম্মদ সাদিক মুহাম্মদ ইউসুফ দ্বারা অনূদিত। প্রকল্পটি মারকায রুওয়াদুদ তরজমা এর তত্ত্বাবধানে সম্পাদিত হয়েছে এবং ক্রম-বর্ধমান সম্পাদনা, মূল্যায়ন ও মতামত প্রকাশের উদ্দেশ্যে মূল অনুবাদটিও দেখা যাবে।

বন্ধ