કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા


શબ્દોનું ભાષાંતર સૂરહ: અશ્ શમ્શ   આયત:

Шамс сураси

સૂરતના હેતુઓ માંથી:
التأكيد بأطول قسم في القرآن، على تعظيم تزكية النفس بالطاعات، وخسارة دسّها بالمعاصي.
Нафсни тоатлар билан поклаш нақадар улуғ, аҳамиятли иш экани, уни гуноҳлар билан кирлаш эса нақадар катта зарар экани Қуръондаги энг узун қасам билан таъкидланяпти.

وَٱلشَّمۡسِ وَضُحَىٰهَا
Аллоҳ таоло қуёшга ва унинг машриқдан чиқиб, кўтарилган пайтига қасам ичди.
અરબી તફસીરો:
وَٱلۡقَمَرِ إِذَا تَلَىٰهَا
Кун ботгач, унинг изидан эргашиб чиққан ойга қасам ичди.
અરબી તફસીરો:
وَٱلنَّهَارِ إِذَا جَلَّىٰهَا
Зиёси билан ер юзидаги нарсаларни ошкор қилган кундузга қасам ичди.
અરબી તફસીરો:
وَٱلَّيۡلِ إِذَا يَغۡشَىٰهَا
Ер юзини қоплаб, зулматга айлантирган кечага қасам ичди.
અરબી તફસીરો:
وَٱلسَّمَآءِ وَمَا بَنَىٰهَا
Осмонга ва унинг моҳирона қурилишига қасам ичди.
અરબી તફસીરો:
وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا طَحَىٰهَا
Ерга ва одамлар яшашлари учун уни ёйиб, тўшаб қўйган Зот номига қасам ичди.
અરબી તફસીરો:
وَنَفۡسٖ وَمَا سَوَّىٰهَا
Ҳар бир жонга ва уни расо қилиб яратганига қасам ичди.
અરબી તફસીરો:
فَأَلۡهَمَهَا فُجُورَهَا وَتَقۡوَىٰهَا
Инсонга тийилсин деб, ёмонлик нималигини, амалга оширсин деб, яхшилик нималигини таълимсиз англатган Зотга қасам.
અરબી તફસીરો:
قَدۡ أَفۡلَحَ مَن زَكَّىٰهَا
Нафсини фазилатлар билан безаб, разилликлардан поклаган одам мурод-мақсадига етади.
અરબી તફસીરો:
وَقَدۡ خَابَ مَن دَسَّىٰهَا
Нафсини гуноҳу маъсиятларга кўмиб-бекитган кимсанинг муроди ҳосил бўлмади. У ноумидликка учради.
અરબી તફસીરો:
كَذَّبَتۡ ثَمُودُ بِطَغۡوَىٰهَآ
Самуд қавми гуноҳу маъсиятда ҳаддан ошганлари натижасида ўз пайғамбарлари Солиҳни ёлғончига чиқардилар.
અરબી તફસીરો:
إِذِ ٱنۢبَعَثَ أَشۡقَىٰهَا
Қавми ваколат берганидан кейин уларнинг энг бадбахти ўрнидан турган пайтда.
અરબી તફસીરો:
فَقَالَ لَهُمۡ رَسُولُ ٱللَّهِ نَاقَةَ ٱللَّهِ وَسُقۡيَٰهَا
Аллоҳнинг пайғамбари Солиҳ алайҳиссалом уларга деди: ”Аллоҳнинг туясини ўз ҳолига қўйинглар ва унинг куни - навбати келганда ичишига қўйиб беринглар, унга қаршилик қилманглар”.
અરબી તફસીરો:
فَكَذَّبُوهُ فَعَقَرُوهَا فَدَمۡدَمَ عَلَيۡهِمۡ رَبُّهُم بِذَنۢبِهِمۡ فَسَوَّىٰهَا
Туя хусусидаги пайғамбарларининг сўзини ёлғонга чиқардилар. Энг бадбахт кимса туяни ўлдирди. Қолганлари уни қўллаб-қувватладилар ва гуноҳга шерик бўлдилар. Аллоҳ таоло уларни азоби билан ўраб олди. Гуноҳлари туфайли уларни бир қичқириқ билан ҳалок қилди. Бу қирғинни уларнинг барчасига баробар қилди.
અરબી તફસીરો:
وَلَا يَخَافُ عُقۡبَٰهَا
Аллоҳ субҳонаҳу бу қирғиннинг масъулиятидан асло қўрқмас.
અરબી તફસીરો:
આયતોના ફાયદાઓ માંથી:
• أهمية تزكية النفس وتطهيرها.
Нафсни поклаш ва тарбиялашнинг муҳимлиги.

• المتعاونون على المعصية شركاء في الإثم.
Жиноятга шерик бўлганларнинг бир хил жавобгарликка тортилиши.

• الذنوب سبب للعقوبات الدنيوية.
Гуноҳлар дунёвий азобларга сабаб бўлади.

• كلٌّ ميسر لما خلق له فمنهم مطيع ومنهم عاصٍ.
Ҳар кимга пешонасига битилгани осон қилиб қўйилади. Улар орасида итоаткорлари ҳам, итоатсизлари ҳам бор.

 
શબ્દોનું ભાષાંતર સૂરહ: અશ્ શમ્શ
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

બંધ કરો