Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Сура: ал-Ҳааққаҳ сураси   Оят:

ал-Ҳааққаҳ сураси

Суранинг мақсадларидан..:
إثبات أن وقوع القيامة والجزاء فيها حقٌّ لا ريب فيه.
Қиёмат, жазо ёки мукофот шак-шубҳасиз ҳақ экани ўз исботини топди.

ٱلۡحَآقَّةُ
Аллоҳ таоло ҳамманинг бошига келувчи қайта тирилишни зикр қиляпти.
Арабча тафсирлар:
مَا ٱلۡحَآقَّةُ
Сўнгра: ”Ўша аниқ рўй бергувчи нимадир?” деган савол орқали Қиёматнинг янада буюк эканлигига урғу беради.
Арабча тафсирлар:
وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا ٱلۡحَآقَّةُ
Аниқ рўй берувчи нима эканини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?
Арабча тафсирлар:
كَذَّبَتۡ ثَمُودُ وَعَادُۢ بِٱلۡقَارِعَةِ
Солиҳ алайҳиссаломнинг Самуд қавми ва Ҳуд алайҳиссаломнинг Од қавми даҳшатларининг шиддатлилигидан одамлар қалбини ларзага солувчи Қиёмат кунига ишонмадилар.
Арабча тафсирлар:
فَأَمَّا ثَمُودُ فَأُهۡلِكُواْ بِٱلطَّاغِيَةِ
Энди Самуд қавмига келсак, Аллоҳ таоло уларни ўта даҳшатли қичқириқ билан йўқ қилди.
Арабча тафсирлар:
وَأَمَّا عَادٞ فَأُهۡلِكُواْ بِرِيحٖ صَرۡصَرٍ عَاتِيَةٖ
Од қабиласига келсак, Аллоҳ таоло уларни ўта совуқ, шиддатли, қутурган бўрон билан барбод қилди.
Арабча тафсирлар:
سَخَّرَهَا عَلَيۡهِمۡ سَبۡعَ لَيَالٖ وَثَمَٰنِيَةَ أَيَّامٍ حُسُومٗاۖ فَتَرَى ٱلۡقَوۡمَ فِيهَا صَرۡعَىٰ كَأَنَّهُمۡ أَعۡجَازُ نَخۡلٍ خَاوِيَةٖ
Аллоҳ таоло етти кечаю саккиз кундуз давом эттирган бу бўрон уларни бутунлай қириб ташлади. Сиз уларнинг ерда ҳалок бўлиб ётган ҳолатларига назар ташласангиз, худди ерга қулаб, чириб кетган хурмо дарахтларининг илдизларига ўхшаб ётганларини кўрасиз.
Арабча тафсирлар:
فَهَلۡ تَرَىٰ لَهُم مِّنۢ بَاقِيَةٖ
Уларга етган бу азобдан кейин тирик қолган бирон жонни кўряпсизми?!
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• الصبر خلق محمود لازم للدعاة وغيرهم.
Сабр мақтовга лойиқ, даъватчилар ва бошқалар учун зарур бўлган хулқдир.

• التوبة تَجُبُّ ما قبلها وهي من أسباب اصطفاء الله للعبد وجعله من عباده الصالحين.
Тавба олдинги гуноҳларни ўчиради. Аллоҳ таолонинг бандага назари тушиши ва солиҳ бандалардан қилишига ҳам тавба сабаб бўлади.

• تنوّع ما يرسله الله على الكفار والعصاة من عذاب دلالة على كمال قدرته وكمال عدله.
Аллоҳ таолонинг кофир ва осийлар устига юборган азобларининг турли-туманлиги У Зотнинг етук қудрати ва чексиз адолатига далилдир.

وَجَآءَ فِرۡعَوۡنُ وَمَن قَبۡلَهُۥ وَٱلۡمُؤۡتَفِكَٰتُ بِٱلۡخَاطِئَةِ
Фиравн ва ундан олдин ўтган қавмлар ҳам, остин-устун қилиб азоб юборилган қишлоқлар, яъни, Лут қавми ҳам ширк ва бошқа гуноҳларни қилган эдилар.
Арабча тафсирлар:
فَعَصَوۡاْ رَسُولَ رَبِّهِمۡ فَأَخَذَهُمۡ أَخۡذَةٗ رَّابِيَةً
Уларнинг ҳаммаси ўзларига юборилган пайғамбарларига ишонмасдан осийлик қилдилар. Шунда Аллоҳ таоло уларни ортиқ даражада қаттиқ азоблади.
Арабча тафсирлар:
إِنَّا لَمَّا طَغَا ٱلۡمَآءُ حَمَلۡنَٰكُمۡ فِي ٱلۡجَارِيَةِ
Даҳшатли сув тошқини юз берганида аждодларингизни буйруғимиз билан Нуҳ алайҳиссалом ясаган, сузиб юрувчи кемада қутқардик. Уларнинг қутқарилиши эса сизларнинг ҳам қутқарилишингиз эди.
Арабча тафсирлар:
لِنَجۡعَلَهَا لَكُمۡ تَذۡكِرَةٗ وَتَعِيَهَآ أُذُنٞ وَٰعِيَةٞ
Кема ва кема ҳодисасини куфр аҳлининг ҳалок бўлиши ва иймон аҳлининг нажот топишига далил-исбот бўладиган ўгит қилдик. Эшитганини англаб оладиганлар эслаб қолишлари учун ҳам шундай қилдик.
Арабча тафсирлар:
فَإِذَا نُفِخَ فِي ٱلصُّورِ نَفۡخَةٞ وَٰحِدَةٞ
Сур чалишга муваккал фаришта Сурни иккинчи марта пуфлаганида;
Арабча тафсирлар:
وَحُمِلَتِ ٱلۡأَرۡضُ وَٱلۡجِبَالُ فَدُكَّتَا دَكَّةٗ وَٰحِدَةٗ
Ер ва тоғлар ўринларидан кўтарилиб, зарб билан урилиб, бутунлай чилпарчин қилинганида;
Арабча тафсирлар:
فَيَوۡمَئِذٖ وَقَعَتِ ٱلۡوَاقِعَةُ
Юқорида қайд этилган ишлар содир бўладиган кунда Қиёмат қойим бўлур.
Арабча тафсирлар:
وَٱنشَقَّتِ ٱلسَّمَآءُ فَهِيَ يَوۡمَئِذٖ وَاهِيَةٞ
У кунда узоқ вақтлардан бери мустаҳкам турган осмон фаришталар ерга тушиши учун заифлашиб ёрилади.
Арабча тафсирлар:
وَٱلۡمَلَكُ عَلَىٰٓ أَرۡجَآئِهَاۚ وَيَحۡمِلُ عَرۡشَ رَبِّكَ فَوۡقَهُمۡ يَوۡمَئِذٖ ثَمَٰنِيَةٞ
Осмоннинг чор-атрофида, ҳатто бурчак-бурчакларигача фаришталар турадилар. Ўша куни Парвардигорингизнинг Аршини энг яқин фаришталаридан саккизта улуғ фаришта кўтариб туради.
Арабча тафсирлар:
يَوۡمَئِذٖ تُعۡرَضُونَ لَا تَخۡفَىٰ مِنكُمۡ خَافِيَةٞ
Эй одамлар, ўша куни сизлар Парвардигорга рўбарў қилинасизлар. Биронта сирингиз У Зотдан махфий қолмайди. Аллоҳ барчасидан Хабардордир.
Арабча тафсирлар:
فَأَمَّا مَنۡ أُوتِيَ كِتَٰبَهُۥ بِيَمِينِهِۦ فَيَقُولُ هَآؤُمُ ٱقۡرَءُواْ كِتَٰبِيَهۡ
Номаи аъмоли ўнг қўлидан берилган киши шоду хуррамлигидан: ”Мана олинглар, ўқинглар менинг номаи аъмолимни”, деб юборади.
Арабча тафсирлар:
إِنِّي ظَنَنتُ أَنِّي مُلَٰقٍ حِسَابِيَهۡ
”Мен дунё ҳаётида қайта тирилишим ва ҳисоб-китоб қилинишимни билган эдим”.
Арабча тафсирлар:
فَهُوَ فِي عِيشَةٖ رَّاضِيَةٖ
У абадий неъмат кўз олдида намоён бўлгани учун кўнглидагидек, орзу қилганидек ҳаёт кечиради.
Арабча тафсирлар:
فِي جَنَّةٍ عَالِيَةٖ
Мақом ва мартабаси олий жаннатда бўлади.
Арабча тафсирлар:
قُطُوفُهَا دَانِيَةٞ
Мевалари олгиси келганлар учун жуда яқин бўлади.
Арабча тафсирлар:
كُلُواْ وَٱشۡرَبُواْ هَنِيٓـَٔۢا بِمَآ أَسۡلَفۡتُمۡ فِي ٱلۡأَيَّامِ ٱلۡخَالِيَةِ
Уларга эҳтиром ила: ”Дунё ҳаётида қилиб ўтган солиҳ амалларингиз эвазига озори йўқ егулик ва ичимликлардан хоҳлаганингизча енглар ва ичинглар”, дейилади.
Арабча тафсирлар:
وَأَمَّا مَنۡ أُوتِيَ كِتَٰبَهُۥ بِشِمَالِهِۦ فَيَقُولُ يَٰلَيۡتَنِي لَمۡ أُوتَ كِتَٰبِيَهۡ
Номаи аъмоли чап қўлидан берилган кимса эса қаттиқ надомат чекиб: ”Азобланишимга сабаб бўлувчи ёмон амалларим битилган бу китоб берилмаса кошкийди”, - деб қолади.
Арабча тафсирлар:
وَلَمۡ أَدۡرِ مَا حِسَابِيَهۡ
”Жазоим нима эканлигини билмасам кошкийди”.
Арабча тафсирлар:
يَٰلَيۡتَهَا كَانَتِ ٱلۡقَاضِيَةَ
Менинг дастлабки ўлимим ҳеч қачон қайта тирилмайдиган ўлим бўлганида қанийди.
Арабча тафсирлар:
مَآ أَغۡنَىٰ عَنِّي مَالِيَهۡۜ
Мол-давлатим Аллоҳнинг азобидан заррача ҳимоя қилолмади.
Арабча тафсирлар:
هَلَكَ عَنِّي سُلۡطَٰنِيَهۡ
Ҳужжат-далилларим, куч-қувватиму обрў-эътиборим барбод бўлди.
Арабча тафсирлар:
خُذُوهُ فَغُلُّوهُ
”Эй, фаришталар, уларни ушланглар ва қўлларини бўйнига қўшиб кишанланглар”, дейилади.
Арабча тафсирлар:
ثُمَّ ٱلۡجَحِيمَ صَلُّوهُ
Кейин уларни жаҳаннам азобини тортишлари учун оловга ташланглар.
Арабча тафсирлар:
ثُمَّ فِي سِلۡسِلَةٖ ذَرۡعُهَا سَبۡعُونَ ذِرَاعٗا فَٱسۡلُكُوهُ
”Сўнгра уни етмиш газли занжир билан боғланглар".
Арабча тафсирлар:
إِنَّهُۥ كَانَ لَا يُؤۡمِنُ بِٱللَّهِ ٱلۡعَظِيمِ
Чунки у Буюк Парвардигорига иймон келтирмаган эди.
Арабча тафсирлар:
وَلَا يَحُضُّ عَلَىٰ طَعَامِ ٱلۡمِسۡكِينِ
Ўзгаларни мискинларга таом беришга ундамаган эди.
Арабча тафсирлар:
فَلَيۡسَ لَهُ ٱلۡيَوۡمَ هَٰهُنَا حَمِيمٞ
Қиёмат куни уни азобдан ҳимоя қиладиган биронта чин дўсти бўлмайди.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• المِنَّة التي على الوالد مِنَّة على الولد تستوجب الشكر.
Отага қилинган яхшилик фарзандга қилинган яхшиликдир. Бу яхшиликка фарзандлар ҳам шукр қилмоғи лозим.

• إطعام الفقير والحض عليه من أسباب الوقاية من عذاب النار.
Фақирларни таомлантириш ва шундай қилишга чорлаш жаҳаннам азобидан қутулиш сабабларидандир.

• شدة عذاب يوم القيامة تستوجب التوقي منه بالإيمان والعمل الصالح.
Иймон ва солиҳ амаллар орқали Қиёмат кунидаги даҳшатли азобга гирифтор бўлишнинг олди олинади.

وَلَا طَعَامٌ إِلَّا مِنۡ غِسۡلِينٖ
У ерда жаҳаннам аҳли баданидан чиққан йирингдан бошқа ҳеч қандай таом йўқдир.
Арабча тафсирлар:
لَّا يَأۡكُلُهُۥٓ إِلَّا ٱلۡخَٰطِـُٔونَ
Ўша таомдан гуноҳга ботганлар ва осийларгина ейдилар.
Арабча тафсирлар:
فَلَآ أُقۡسِمُ بِمَا تُبۡصِرُونَ
Аллоҳ таоло сизлар кўриб турган нарсаларга қасам ичади.
Арабча тафсирлар:
وَمَا لَا تُبۡصِرُونَ
Сизлар кўрмаётган нарсаларга ҳам қасам ичади.
Арабча тафсирлар:
إِنَّهُۥ لَقَوۡلُ رَسُولٖ كَرِيمٖ
Қуръон, шак-шубҳасиз, Аллоҳнинг каломидир. Уни улуғ Пайғамбари одамларга ўқиб беради.
Арабча тафсирлар:
وَمَا هُوَ بِقَوۡلِ شَاعِرٖۚ قَلِيلٗا مَّا تُؤۡمِنُونَ
У шоирнинг сўзи эмас. Чунки шеърий услубда ёзилмаган. Сизлар жуда кам иймон келтирасизлар.
Арабча тафсирлар:
وَلَا بِقَوۡلِ كَاهِنٖۚ قَلِيلٗا مَّا تَذَكَّرُونَ
Биронта коҳиннинг ҳам сўзи эмас. Коҳиннинг сўзи Аллоҳнинг каломидан бутунлай фарқ қилади. Сизлар жуда кам панд-насиҳат, ибрат оласизлар.
Арабча тафсирлар:
تَنزِيلٞ مِّن رَّبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Аксинча, у бутун мавжудотлар Парвардигори томонидан нозил қилинган Китобдир.
Арабча тафсирлар:
وَلَوۡ تَقَوَّلَ عَلَيۡنَا بَعۡضَ ٱلۡأَقَاوِيلِ
Агар Муҳаммад алайҳиссалом биз айтмаган сўзни тўқиб айтса,
Арабча тафсирлар:
لَأَخَذۡنَا مِنۡهُ بِٱلۡيَمِينِ
Биз уни куч-қудратимиз билан ушлаган ва ундан ўч олган бўлар эдик.
Арабча тафсирлар:
ثُمَّ لَقَطَعۡنَا مِنۡهُ ٱلۡوَتِينَ
Сўнгра унинг юрагига туташган томирини узиб ташлаган бўлар эдик.
Арабча тафсирлар:
فَمَا مِنكُم مِّنۡ أَحَدٍ عَنۡهُ حَٰجِزِينَ
Сизлардан биронтангиз уни биздан ҳимоя қила олмайсизлар. Сизларни деб Бизнинг номимиздан гап тўқиши эҳтимолдан жуда йироқдир.
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّهُۥ لَتَذۡكِرَةٞ لِّلۡمُتَّقِينَ
Қуръон шак-шубҳасиз, Аллоҳ таолонинг буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийилган тақводорлар учун панд-насиҳатдир.
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّا لَنَعۡلَمُ أَنَّ مِنكُم مُّكَذِّبِينَ
Сизларнинг орангизда бу Қуръонни ёлғонга чиқараётганлар борлигини аниқ биламиз.
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّهُۥ لَحَسۡرَةٌ عَلَى ٱلۡكَٰفِرِينَ
Қуръонни ёлғонга чиқариш қиёмат Куни чексиз ҳасрат-надоматдир.
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّهُۥ لَحَقُّ ٱلۡيَقِينِ
Албатта Қуръон аниқ ҳақиқатдир. Унинг Аллоҳ томонидан эканида ҳеч қандай шубҳа-гумон йўқдир.
Арабча тафсирлар:
فَسَبِّحۡ بِٱسۡمِ رَبِّكَ ٱلۡعَظِيمِ
Эй Пайғамбар, буюк Парвардигорингизни нолойиқ нарсалардан покланг ва номини ёд этинг!
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• تنزيه القرآن عن الشعر والكهانة.
Қуръони Каримни шеър ва коҳинликдан поклаш.

• خطر التَّقَوُّل على الله والافتراء عليه سبحانه.
Аллоҳ номидан гап тўқиш, шаънига ифтиро отишнинг хатарлилиги.

• الصبر الجميل الذي يحتسب فيه الأجر من الله ولا يُشكى لغيره.
Ажру савобни ёлғиз Аллоҳдан умид қилиб, Ундан бошқасига шиква-шикоят қилмасдан қилинган сабр чиройли сабрдир.

 
Маънолар таржимаси Сура: ал-Ҳааққаҳ сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш